Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Жамоаларда гуруҳ босқичидан сўнг нималар ўзгарди?!

“Барселона” жамоасида янги бош мураббий, Дортмунд клубида янги юлдуз… Stadion.uz ЕЧЛ плей-офф ўйинлари олдидан жамоаларда юз берган муҳим ўзгаришларга қисқача тўхталиб ўтади.

Аввалари ЕЧЛ ўйинлари учун бирорта жамоада рўйхатдан ўтган футболчи бошқа жамоага ўтгач, мусобақани бошқа жамоа сафида давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлар эди. Ўтган йили УEФА регламентга ўзартириш киритди. Эндиликда, регламентнинг  45.02 пунктига кўра бошқа жамоада рўйхатдан ўтган футболчи  қишда бориб қўшилган жамоасида ЕЧЛ учрашувларида майдонга тушиши мумкин.

“Ливерпуль”

Бу ерда Такумо Минаминонинг трансферини инобатга олмаса, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Албатта, натижа бераётган жамоада ўзгаришлар қилишдан нима наф?

“Атлетико Мадрид”

Фелишнинг жароҳати Симионени анча қийин аҳволга солиб қўймоқда. Боз устига, Коста ва Мораталар ҳам эндигина жароҳатдан фориғ бўлишди. Улар йўқлигида Симионе ҳужумда Кореа ва Витоладан фойдаланаётган эди. Қишки транферлар чоғида клуб  клуб Янник-Ферейра Караскони Хитой чемпионатидан ортга қайтарди. Шунингдек, мавсум бошида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Маркос Льоренте секин-аста асосий таркиб футболчисига айланиб бормоқда.

ПСЖ

ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинларнинг 4 тасини жароҳат ва  дисквалификация сабабли ўтказиб юборган Неймар яна сафга қайтган ва жангга шай. У айни дамда ҳар доимгиданда жанговар руҳда “Боруссия Дортмунд” билан бўладиган учрашувни кутмоқда.

“Боруссия Дортмунд”

Жамоа сафига янги супер ҳужумчи Эрлинг Холанд келиб қўшилганидан хабарингиз бор. Норвегиялик футболчи 6 та ўйинда 9 та гол уришни уддлади ва мухлисларнинг ёқимтойига айланиб олди.
Шунингдек, дортмундликлар “Ювентус”дан Эмре Жанни ҳам харид қилишди. Афсуски, йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Жамоа ПСЖга қарши учрашувда Марко Ройснинг ҳизматларидан фойдалана олмайди. “Сариқ-қора”лар сардори яна жароҳат олгани боис сафдан чиқди.

“Валенсия”

Бобур Акмаловнинг севимли жамоасида гуруҳ босқичидагидан фарқли ўлароқ, муаммолар йўқ ятарлича топилади. “Аталанта”га қарши учрашув олдидан жамоа жароҳатларга “кўмилиб қолди”. Масалан, марказий ҳимоячиларнинг бир йўла (Гарай, Паулиста) иккитаси жароҳат олган бўлса, қишда сафга қўшиб олинган Флоренци касал бўлиб қолди.

Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Жамоанинг асосий дарвозабони Силлисен ҳам жароҳати сабабли ўз ўрнини Хауме Доменекка бўшатиб берган. Энг ачинарлиси, жамоанинг бу мавсумдаги энг яхши футболчиси ва тўпурари – Родриго ҳам жароҳатидан тузалиш билан банд.

“Аталанта”

Джан Пьеро Гасперини жамоаси барчани ҳайрон қолдиришни давом эттирмоқда. Жамоада куздан бери айтарли ўзгариш амалга ошганича йўқ. Рақибга мослашиб ўйин кўрсатадиган “Аталанта”ни осон бўлмаган “Валенсия” кутиб турибди.

“РБ Лейпциг”

Немис клуби қишда ўзига керак бўлмаган бир нечта футболчиларни қўйиб юборди. Нагелсманнинг ўйин услубида катта рўл ўйнайдиган Диего Дамме “Наполи”га ўтиб кетди ва жамоа унинг ўрнини Дани Оьлмо билан тўлдирди.

Бундан ташқари, “буқалар” “Манчестер Сити”дан Анҳелинони ижарага олишди. Жамоага қишда келиб қўшилган иккита футболчи ҳам асосий таркибдан муҳим ўрин олишга муваффақ бўлишди.

“Тоттенҳем”

“Шполар” плей-офф босқичига катта йўқотишлар билан етиб келишди. Жамоа сардори Ҳарри Кейн сафдан жароҳат сабаб чиққан бўлса, Кристиан Эриксенни “Интер”га сотиб юборишди.

Клуб кетганларнинг ўрнини Стевен Бергвейн ва жадсон Фернандешлар билан тўлдирган бўлсада, муаммолар етарлича топилади. Ҳозирча янгилардан фақат голландиялик футболчигина асосий таркибда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

“Реал Мадрид”

Eден Азар ЕЧЛнинг 5-тури олдидан жиддий жароҳат олган ва 3 ой сафдан чиққани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Айни дамда белгиялик футболчи “Сити”га қарши учрашувда майдонга тушиш имконига эга.

Зидан иложи борича ротатция қилишга урунмоқда. Айнан ротатсия сабабли “қироллик клуби” “Қирол кубоги”дан эрта чиқиб кетди. Мураббий иложи борича ёш ва иқтидорли футболчилани янги даражага олиб чиқиш билан банд.

“Манчестер Сити”

“Шахарликлар”да муаммолар ҳар доимгиданда кўпроқ. УEФАнинг таъқиқи, Стерлингнинг “Реал Мадрид”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар, иккинчи двизионга тушиб кетиш ҳавфи …  Гарардиола ўзини жуда ёмон кўрадиган “Сантияго Бернабео”га ташриф буюради. Айни дамда, жамоадаги футболчиларнинг қандай кайфиятда эканлигни билиб олиш учун энг қулай имконият!

“Челси”

“Аристократлар” қишда трансфер таъқиқидан қутилганига қарамай, айтарли харидни амалга оширмади. Ҳаким Зиешни инобатга олмаса ҳам бўлади. Моракошлик футболчи “Челси” сафига ёзда келиб қўшилади. Шунингдек, жамоада дарвозабон билан ҳам муаммо кўзга ташланмоқда. Кепа ишончдан чиққан бўлса, Вилли ишончга кира олмаяпти.

“Бавария”

Янги жамоа бош мураббийи билан яна курашга қайтган Мюнҳенликларнинг ишлари чакки эмас. Лука Эрнандес жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтди. Перишич жароҳат олди ва сафдан чиқди. Барчанинг умиди катта бўлган ва гуруҳ босқичининг барча ўйинида иштирок этган Коутино эса асосий таркибдан тушиб қолишни бошлади.

“Барселона”

Бугунги рўйхатда энг кўп ўзгаришларни бошиданб кечирган жамоа бу сўзсиз “Барселона” бўлади. Жамоа Суаресдан плей-офф ўйинларида фойдалана олмагани етмагандек, мураббийни алмаштиришга ҳам улгурди. Сетьен ўз фаолиятида илк бор ЕЧЛ ҳавосидан нафас олиш имконига эга. Энг ачинарлиси эса, эндигина жароҳатдан қутилган Усман Дембеле яна жароҳат олди ва мавсумни ўзи учун якунлади.

“Лион”

Франсуз клуби Мемфис Депайнинг ҳизматларидан фойдалана олмайди. Жамоа уни ўрнини тўлдириш мақсадида Карл Экамбини ўз сафига қўшиб олди. Кемерунлик футболчи янги жамоасида ўзини яхши ҳис қилмоқда. 5 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 2 та гол ва 1 та ассисни амалга оширишга ҳам улгурди.

“Ювентус”

Қувонарлиси шундаки, Роналду ўз анъаналарига содиқ қолганча, плей-офф ўйинларига ажойиб формада етиб келди. Турин супер клубининг асосий қартаси янги жамоаси билан ЕЧЛда ғалаба қозонса, “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Португлалиялик футболчи гуруҳ босқичида атиги 2та гол киритган бўлсада, унинг плей-оффдаги иштироки кўп нарсани ҳал этиши мумкин.

Киритилди: 19.02.2020 00:31. Ўқилди: 6004 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.