Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид" — "Барселона": жароҳатлар, ҳолат, тахминий таркиблар

Бугун тунда Ла Лига 26-тури доирасидан ўрин олган марказий ўйин гувоҳига айланамиз. “Сантьяго Бернабеу”да “қироллик клуби” “Барселона”ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ҳолат

Жорий мавсумда Ла Лига ғолиблиги учун айнан “Реал” ҳамда “Барселона” кураш олиб боряпти. “Эл-класико”га улар икки очколик фарқ билан етиб келишди. “Реал” 53 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Зидан шогирдлари бугунга қадар Ла Лигада 15 та ғалаба, 8 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этишган.

“Барселона” эса турнир жадвалида пешқадам, клуб бугунга қадар 55 очко жамғарган. Кике Сетьен шогирдлари ҳозиргача Ла Лигада 17 та ғалаба, 4 та дуранг қайд этишган ҳамда 4 марта мағлубиятга учрашган.

 

Йўқотишлар

Бугунги  “класико”ни “Реал”нинг уч нафар муҳим футболчиси ўтказиб юборади: Эден Азар (тиззасидан жароҳат олган), Марко Асенсио (тиззасидан жароҳат) ва Родриго (ўтган ўйинда қизил карточка олган).

“Барселона” ҳам бугун майдонга туша олмайдиган футболчилар етарлича. Усмон Дембеле, Серхи Роберто, Луис Суарес  ва Жорди Альба (ҳаммаси жароҳат). Шунингдек, “Наполи”га қарши ЕЧЛ ўйинида жароҳатланган Пикенинг ҳам бугун ўйнаши сўроқ остида. Аммо Сетьен уни ҳар эҳтимолга қарши қайдномага киритган.

 

Қизиқарли фактлар

—“Реал” футболчиларининг умумий нархи (1,08 млр) “Барселона” футболчиларининг умумий нархидан қимматроқ (1,07 млр).

— Ўзаро ўйинларда ғалаба қозониш бўйича устунлик “Реал” томонида (83-79).

—“Реал”нинг “эл-класико”да урган голлари “Барселона”никидан 12 тага кўп (331 — 319).

 

Тахминий таркиблар

РеалКуртуа – Карвахаль, Варан, Рамос, Менди – Кроос, Каземиро, Вальверде – Модрич, Иско – Бензема

БарселонаТер Штеген - Семеду, Умтити, Ленгле, Хуниор - Ракитич, Бускетс, Видаль, Артур - Месси, Гризманн

 Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Киритилди: 01.03.2020 11:44. Ўқилди: 9092 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

21.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.