Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» VAR белгилаган пенальти эвазига ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Испания чемпионатининг 27-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Жамоалар ўйинни у қадар юқори темп билан бошлашмади. Сан-себастьянликлар эса асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Каталонияликлар бўлимга сўнггига яқин иккита голга тортадиган вазият яратишди.

Баҳснинг 29-дақиқасида Месси бурчакка яқин жойда рақиб ҳимоячисига нисбатан босим ўтказди ва ундан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. У Бускетс билан "девор" ўйнаб, дарвозабон яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабондан майдонни тарк этди.

Танаффусга 5 дақиқа қолганида эса учрашувдаги энг хавфли вазият юзага келди. Альба-Брэйтуэйт-Де Йонг-Месси комбинациясидан кейин Лео 12 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда эса "кўк-анорранглилар" тезлик оширишди ва бунинг оқибатида бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Месси томонидан йўлланган 2та зарбага аниқлик етишмаган бўлса, Ракитичнинг кучли зарбасини дарвозабон Алекс Ремиро маҳорат билан қайтарди. Альба олис устун томон берган узатмасига эса Иван бирозгина ета олмади.

Гол эса кутилмаганда берилган пенальти туфайли берилди. Видеоёрдамчи ҳакамлар реферига бир вазиятни ўз кўзи билан кўришга таклиф этишди. Альба юқоридан узатма берган пайтда тўп бош билан ўйнашга интилган ҳимоячининг қўлига теккани учун "Сосьедад" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мессининг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбасини посбон қайтара олмади.

Ўйинга қўшиб берилган энг сўнгги дақиқада "Барса" иккинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлди. Аммо Месси узатма бераётганида Ансу Фати бирозгина офсадда қолганини VAR аниқлади ва голни бекор қилди.

Шу тариқа, "Барселона" ўз очколарини 58тага етказиб, камида 1 кунга Ла лига пешқадамига айланди.

Испания Ла лигаси, 27-тур
Барселона – Реал Сосьедад 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 81, пенальти Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике, Лангле, Альба, Семеду, Бускетс, Ракитич (Видаль, 74), де Йонг, Брэйтуэйт (Фирпо, 89), Гризманн (Фати, 85), Месси.
Реал Сосьедад – Ремиро, Ле Норман, Монреаль, Горосабель, Льоренте (Субельдия, 71), Эдегор, Мерино, Барренечеа (Ойарсабаль, 58), Гевара, Порту, Исак (Виллиан Жозе, 82).
Огоҳлантиришлар: Лангле (16), Месси (42), Мерино (56), Пике (61), Гевара (76), Ойарсабаль (80), Бускетс (88).

Киритилди: 08.03.2020 00:32. Ўқилди: 5610 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.02.2026. Ла-лига. 24-тур.
01:00
Жирона
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.