Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг катта даромад олаётган футболчилар бешлиги билан танишинг

Stadion.uz футбол чемпионатлари танаффусга чиққан бир паллада, футболдаги бошқа омиллар ҳақида фикр алмашади.

Яқиндагина таниқли France Football нашри дунёнинг энг катта даромад олаётган футболчилар бешлиги билан таништиб ўтди.

Лионель Месси

Бу рўйхатда ҳеч қандай янгилик йўқ. Тасаввур қилганингиздек, энг катта даромад Аргентина ва “Барселона” жамоаси сардори Лионел Мессига тегишли. Қаҳрамонимиз бугунги кунда нафақат футболда, балки бутун дунё спортидаги энг катта даромад оладиган спортчи саналади. Қизиғи шундаки, Лео ўз даромадининг катта қисмини “Барселона” жамоасидан олади. Бугунги кунга келиб Каталония клуби аргентиналик футболчига ойига 7 миллион евро маош тўламоқда.

Бу йилига 84 миллион евро дегани. Қаҳрамонимиз шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва турли реклама компанияларидан йилига 46 миллион евро даромад олади. “FranceFootbal” нашри маълум қилишича, Месси йилига 130 миллион евро даромад олади, бироқ бу сумманинг 25 фоизини солиқ сифатида давлат ҳисобига ўтказиб беради.

Криштияну Роналду

 

Португалиялик футболчи ҳам Лео билан ҳар жабҳада рақобат қилишда давом этмоқда. Унинг йиллик даромади 113 миллион еврони ташкил этади.

Қаҳрамонимизнинг “Ювентус”даги йиллик маоши 70 миллион еврога тенг. Қизиғи шундаки, бу рақамлар Роналдунинг “Реал Мадрид”даги маошидан 10 миллион евро кўпроқ. Криш даромадининг қолган қисмини ўз номидаги бренд ва турли реклама компанияларидан олади.

Неймар

Бразлиялик ҳужумчи Неймар бу борада асосий рақобатчиларидан орқада бўлиши мумкин, бироқ унинг реклама оламидаги имкониятлари уларникидан яхшироқ. “FranceFootball” нашри маълум қилишича, Неймар суратга тушган реклама роликлари маҳсулот эгаларига жуда катта даромад келтирсада, компаниялар Неймарнинг жанжалкашлиги ва маъсулиятсизлиги сабабли, у билан ишлашдан бош тортишмоқда. Шунга қарамай, Неймар Жуниор йилига 91,5 миллион евро ишлаб топмоқда.

Келажакда Неймар йиллик даромад борасида Роналду ва Мессини қувиб ўтиши ҳеч гап эмас. У рақобатчиларидан ёшроқ ва унда юқори савияда тўп суриш учун кўпроқ имконият бор.

Агар бразилиялик футболчи жисмоний тайёргарлиги борасида ишлашдан тўхтаб қолмаса, кўп ўтмай бу рўйхатнинг биринчи ўрнига кўтарилиб олиши аниқ.

Антуан Гризман

Франциялик футболчи “Барселона”га ўтгач, реклама компанияларидан таклифларга “кўмилиб” қолиши кутилган эди, бироқ барчаси мутахассислар кутганидек бўлиб чиқмади.

Бугунги кунда қаҳрамонимиз бир нечта кичик рекалма агентликлари билан ҳамкорлик қилмоқда, бироқ Антуанҳеч бўлмаса Неймарга яқинлашишга ҳозирча қодир эмас. Унинг медиаодам эмас эканлиги шу ерда бироз панд бериб қўймоқда. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, хатто Жозе Моуринонинг рекламадан оладиган даромади Антуанникидан кўпроқ.

Бугунги кунда Гризман учун “Барселона” йилига 47,5 миллион евро маош тўламоқда. Айнан шу омил сабабли Гризман дунёнинг энг катта даромад олувчи футболчилар бешлигидан ўрин олмоқда.

 

Гарет Бейл

Қанчалар ғалати эшитилмасин, Бейл бугунги кунда “қироллик клуби”да энг катта маош олувчи футболчи саналади. У йилига Мадридда 40 миллион евро ишлаб топмқода.

Жамоа сардори Серҳио Рамос ҳам бу борада уелслик футболчига яқин кела олмаслигини инобатга олсак, Бейлнинг агенти амалга оширган ишга қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Ўз даврининг энг катта трансфери сифатида “Реал”га кўчиб ўтган футболчи сўнгги йилларда майдонда ўзини кўрсата олмаётган бўлиши мумкин, бироқ даромад борасида кучли бешликдан пастга тушиб кетгани йўқ. Унинг ўйинига сира мос келмайдиган маоши сабабли бошқа клубга трансфер қилинишида кўплаб муаммолар келиб чиқмода.

“Маrcа” нашри берган хабарларга қараганда, “Реал Мадрид” Бейлнин катта маоши туфайли келаси мавсумда текинга қўйиб юборишга ҳам тайёр бўлиб турибди.

“FranceFootbal” нашри эълон қилган рўйхат олинган маълумотларга асосланган холда тузилган. Бу рўйхат аслида умуман ўзгача кўриниш олиши ҳам мумкин.

Киритилди: 01.04.2020 15:00. Ўқилди: 11173 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.