Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Неймар ҳақида сизни ҳайратда қолдирувчи 10 та факт

Замонавий футболда Месси ва Роналдунинг даражасига энг яқин футболчи сифатида барча Неймарни кўрсатишига ўрганиб ҳам қолдик. Шундай бўлсада, футбол тарихидаги энг қиммат футболчи сифатида Месси ва Роналдудан илгарилаб кетишга улгурган Неймар ҳақида сиз билмаган маълумотлар етарлича топилади.

Неймар кам сонли футболчилардан бири

Неймар Либертадорес ва Европа чемпионлар лигасида зафар қучган 6 нафар футболчидан бири саналади. Қаҳрамонимиз 19 ёшида “Сантос” билан Жанубий Америкада тенгсизга айланган бўлса, 23 ёшида “Барселона” сафида Европани забт этган.

Неймар учун ЕЧЛнинг қадри баланд эмас

Неймар терма жамоа миқиёсида ҳам,клуб миқиёсида ҳам совринларга бой фаолият олиб бормоқда. Қаҳрамонизмизнинг совринлар музейида ЕЧЛ, Копа Америка, Ла Лига, Лига 1, Испания кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ олтин медаллари мавжуд. Шунга қарамай, бразилиялик ҳужумчи учун энг қадрли медаль 2016-йилда бўлиб ўтган Олимпиада қўлда киритилган. Ўша мусобақада қаҳрамонимиз терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган эди. Ўша воқеадан сўнг, Неймар ўз баданига эсдалик сифатида олтин медалнинг суратини чиздиради.

Time” журналининг муқовасида кўриниш берган биринчи футболчи

Ҳужумчи бугунги кунда футбол афсонаси даражасига чиқиб бўлди. Унинг майдондаги ҳаракатлари миллионлаб мухлислар орттирганидан хабарингиз бор. Таниқли “Time” журнали Неймарни таъсир доираси кучли сайёрамиздаги 100 инсондан бири деб расман тан олгани сўзимизга исбот бўла олади. Бундан ташқари, Неймар “Time” журналининг муқовасида кўриниш берган биринчи футболчи ҳам саналади. Месси ва Роналду даврида бундай натижага эришиш қанчалар қийин эканлигини тасаввур қиляпсизми?

Неймар “Вест Хэм”да ?!

Неймарнинг “Сантос”дан “Барселона”га ўтиши қанчалар узоқ давом этган жараён эканлигини барчангиз яхши эсласангиз керак. Аслида, Неймар борасида биринчи тасмий таклиф билан чиққан клуб Лондоннинг “Вест Хэм” клуби саналади. “Marca”нашрининг маълум қилишича, “болғачилар” Неймарнинг дадаси билан келишиб олишга ҳам улгурган экан. Бразилиялик футболчи борасида “Барселона” таклиф жўнатгач, Неймар Лондонга йўл олишдан бош тортган экан. Манба берган маълумотга кўра, агар Каталония клуби бироз кеч қолганида, Неймар ўз фаолиятини Лондонда бошлаган бўлар эди.

Неймарнинг оёқларида нуқсон бор

Қизиғи шундаки, 21-асрнинг энг кучли футболчиларида соғлиқ билан муаммолар кузатилмоқда. Мисол учун,Роналдунинг юраги операция қилинган бўлса, Месси гормон етишмовчилигидан азият чеккан. Неймарда эса, вазият янада чигал. Қаҳрамонимизнинг чап оёғиўнг оёққа нисбатан 0,5 см калтароқ. Унинг икки оёқда амалга оширувчи дриблинглари шу омил билан боғлиқдир? Яна ким билади дейсиз?!

Неймарда Месси ва Роналдуда йўқ соврин мавжуд

Неймар қайси клубда ҳаракат қилишидан қатъий назар, совринлар уни қувиб юришда давом этмоқда. Совринлар орасида “Пушкаш” номидагиси ҳам борлиги қувонарли ҳолат. Қизиғи шундаки, бу соврин Леода ҳам,Роналдуда ҳам мавжуд эмас. Неймар бу совринга “Сантос” сафида тўп тепган чоғларида(2011) лойиқ кўрилган.

Ўспирин пайтида ота бўлган

Неймарнинг эрта улғайиши бежиз эмас. Ҳужумчи 19 ёшида ота бўлади ва маъсулиятни эрта ҳис этишни бошлайди. Бу факт кўпчилик учун янгилик бўлса, ажаб эмас. Жуда ёш чоғиданоқ ота бўлиш Неймарни катта зафарлар сари одимлаган бўлса, ажаб эмас. Неймар фарзандининг онасини ҳимоя қилиш мақсадида унинг номини бугунги кунга қадар ошкор қилмай келмоқда.

“Реал Мадрид”

Неймар 14 ёшга тўлганида, отаси билан биргаликда “Реал Мадрид”да кўрикдан ўтиш учун Мадридга ташриф буюради. Энг қизиғи шундаки, футболчи мураббийларда яхши таассурот қолдиради ва уни Мадридда олиб қолишни таклиф қилишади. Шундай бўлсада, футболчининг отаси ўғли Бразилияда машғулот ўтказиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди ва “Реал Мадрид”нинг таклифини рад этади. Агар, “қироллик клуби” Неймар ва унинг оиласи учун муолиявий яхши шартнома таклиф қилганида борми! Бугун барчаси ўзгача кўриниш олиши мумкин эди.

Неймар қайси суперқаҳрамонга мухлис?

Бугунги кунда Марвел ва ДC қаҳрамонлари ўртасидаги рақобат авжига чиқаётгани рост. ДC мухлислари ўз сафларида Неймарни кўришдан хурсанд бўлишлари турган гап. Бразилиялик футболчи Бетменнинг ашаддий мухлиси саналади.

Неймар Голливудда суратга тушган

Қаҳрамонимиз аллақачон Сэмюэлем Л. Джексон билан биргаликда "ХХХ" филмида кўриниш беришга ҳам улгурди.

 

Киритилди: 05.04.2020 08:30. Ўқилди: 10219 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.