Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пепнинг нишонга тегмаган ўқлари

Stadion.uz Пеп Гвардиоланинг омадсиз трансферларини эсга олиб ўтади.

Гвардиола фаолиятидаги энг омадcиз трансфер сифатида Златан Ибраҳимовични кўрсатишларига ўрганиб қолганмиз. Испаниялик мутахассиснинг яна қандай омадсиз трансферлари билан танишсиз? Бугун Пеп томонидан якунда ҳеч қандай наф келтирмаган ҳаридлар билан қисқача танишиб чиқамиз.

Жон Стоунз

Англиядаги барча совринларни қўлга киритган ҳимоячи ҳақида бундай фикр билдириш бир қарашда нотўғридек туюлар, бироқ 50 миллион евролик ҳимоячи ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмагани айни ҳақиқат! Пеп жамоасида доимо ҳимоячилар катта ҳажмдаги маъсулиятли ишни амалга оширишига ўрганиб қолганмиз. Статистик маълумотларга қараганда, Жон “Манчестер Сити” таркибидаги энг кўп позицион хатога йўл қўювчи ҳимоячи экан. Дарҳақиқат, Жон шаҳарликларнинг мутлақ ғолиблиги билан якунланган 2017/18-йилги мавсумда атиги 18 бор майдонга тушган холос. Пеп 50 миллион евролик ҳимоячига ҳеч қачон энг муҳим вазифаларни топширмаган. Шундай экан, бу трансферни омадли деб бўлмайди.

Александр Глеб

Каталонияга кўчиб ўтиш Глебнинг фаолиятида олдинга қадам бўлиши кутилган эди. Сабаби, беларуслик футболчи АПЛда ўзини жуда яхши намойиш этган ва янги чақирувларни қабул қилишга тайёр эканлигини барчага исботлаб қўйган эди. 2008-йилда “Барселона” либосини кийган футболчи Гвардиола кутган эффектни бергани йўқ. Пеп ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро сарф этган бўлсада, ундан деярли фойдалангани йўқ. Александр 4 йил давомида турли клубларда ижара асосида ҳаракат қилди ва ўз юртига қайтиб кетди. Кейинчалик, “Арсенал”ни бекор тарк этганини ўзи ҳам тан олди.

Иброҳим Афеллай

Голландиялик иқтидор эгаси 2010-йилда шахсан Гвардиоланинг талаби билан “Барселона” томнидан сотиб олинади. Тезкор, қанотда ҳам,марказда ҳам бирдек тўп суришга қодир футболчи янги юлдуз бўлиши тахмин қилинган эди. Боз устига, уни шахсан Пеп жамоада кўришни истагани Афеллайни катта босим остида қолиб кетишига сабаб бўлди. Шундай бўлсада, Месси, Вилья, Хави, Иньеста сингари футболчилари бор жамоанинг асосий таркибига кириш осон бўлмаганини инобатга олиш даркор. Афеллай бор йўғи 35 та учрашувда майдонга тушди холос. Турли клублардаги ижаралар ҳам уни Каталония клубида оқлишини таъминлай олгани йўқ. Оқибатда, 2015-йил Иброҳим Англиянинг “Сток Сити” жамоасига ўтиб кетди.

Нолито

Гвардиоланинг “Манчестер Сити”даги биринчи харидларидан саналмиш Нолито борасида илқ сўзларни айтишимиз мумкин. Испанияда ўзини кўрсата олган ҳужумчи АПЛга ўтгач, аввалига наф келтиргандек кўринди, бироқ якунда омадсиз трансферга айланиб қолди. Туманли альбиондаги шиддатга дош бермаган испан секин-аста таркибдан тушиб қолишни бошлади. Тезкорлик биринчи ўринга кўтариладиган мусобақада техникага таянган футболчидан катта наф йўқлигини англаган Гвардиола унинг кетиши рухсат беришдан бошқа чора топа олмади. Ушбу трансфер сабабли “шаҳарликлар” 11 миллион евро йўқотишди. Бундан ташқари, Пеп ўзи истаган савиядаги ижрочиларни танлашда яна бир бор адашганини расман тан олди.

Дмитрий Чигринский

Дмитрий Украина футболи тарихидаги “Барселона”да тўп сурган ягона футболчи саналади. Қаҳрамонимиз Каталонияга кўчиб ўтишидан аввал испан тилини ўрганган, жамоанинг ўйин услубини амалий ўзлаштириш ишларини олиб борганига қарамай, унинг трансфери омадсиз бўлиб чиқди. Ваҳоланки, ҳимоячи учун “Барса” 25 миллион евродан воз кечган эди. Ўша даврлар учун анча катта сумма бўлишига қарамай, Гвардиола Чигринский учун етарлича ўйин амалиётини тақдим эта олмади. Қайсидир маънода мураббийни ҳам тушунса бўлади. Жамоада Пике ва Пуйольсингари ижрочилар бор пайтда, Чигринскийда имконият ўз-ўзидан камайиши аниқ. Афсуски, украиналик футболчи жамоада қолишни уддалай олмагач, ортга “Шахтёр”га қайтиб келди. Айни дамда, ҳимоячи Грециянинг АEК клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 11.04.2020 00:21. Ўқилди: 6017 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

21.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.