Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Футбол тарзани

13 апрель куни "Барселона" клуби афсонаси Карлес Пуйоль 42га кирди. Кўз ўнгимизда тарих ёзган ва майдондаги жангчиларга ҳақиқий ўрнак бўлган йигит шу бўлади.

"Реал" мухлислари ҳам Карлесни ҳурмат қилишади. Гарчи фаолияти бошларида мураббийлар унинг ўйинидан рози бўлмай, қай бир клубга ўтиши лозим бўлиб қолганида, таклиф фақатгина қироллик клубидан тушганида, “Ҳеч қачон! "Реал"га ўтмайман. Ундан кўра футболни йиғиштириб қўя қоламан!” деган йигит шу Пуйоль бўлса-да...

Карлес фаолиятини дарвозабонликдан бошлаган. Онасига ёқмагани учун ҳимояга ўтиб ўйнашни бошлаган. Футболга умуман қизиқмайдиган ва икки мартагина Барса иштирокидаги учрашувни стадиондан кузатган онахон ўша қарори билан ажойиб иқтидорни кашф этганини билармикан?

Пуйоль бурнини синдириб олганида, маска тақиб ўйнаган. Анча учрашув. Мухлислар ўзини ноқулай ҳис этаётган ҳимоячини қўллаб-қувватлаш учун бир куни ажойиб акция уюштирадилар – бутун стадион маска тақиб томоша қилган "Барселона" ўйинини. Ҳурматни қаранг!

Пуйолни нима деб аташган, биласизми? Тарзан, Темир Карлес ва “Шерюрак”.

Хави у ҳақда шундай дейди: "У шер каби қўрқмас ва адолатли”. Супермен деган номи ҳам бор ва бунинг тарихи мавжуд.

Карлес ёшлигида маҳалласига келган циркдан илҳомланиб, уйдагиларидан суперменнинг либосини олиб беришни сўрайди. Болакайнинг гапига йўқ деган жавоб берилади. Карлес эътироз қилиб иккинчи қаватдаги уйидан сакрайди. Унинг бобоси бу воқеани эслар экан, Карлесга кейинчалик либос олиб берилдими, йўқми, эслолмайману, аммо ҳеч вақо қилмаганини биламан. Ахир, у темирданку...”

Карлес Пуйоль бир клубда ўйнади. Фақат. 593та расмий учрашув. 18та гол. Барса таркибида олти марта Испания чемпиони бўлди, икки марта кубок соғиби ва уч бора ЕЧЛ совриндори. Испания терма жамоаси билан эса, жаҳон ва қитъа чемпиони. Яна нима керак футболчи учун, айтингчи? Ҳам совринлар ҳам етарли, майдондаги тантилиги ва адолатлилиги ҳам етарли.

Ажойиб ҳимоячи, футбол учун ўрнак даҳо!

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 13.04.2020 07:07. Ўқилди: 4349 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.