Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Милан» трансферларсиз қандай таркибда бўлар эди? (рамзий жамоа)

«Милан» трансферларсизқандай таркибда бўлар эди? (рамзий жамоа)

Stadion.uz “Милан”да фақат клуб академияси тарбияланувчилар тўп сурганда таркиб қандай кўриниш олиши ҳақида фикр алмашади.

Афсуски, трансферлар сабабли клуб академиясидаги футболчилар ўзларини тўлиқ намойиш эта олмаяпти. Бир тасаввур қилиб кўринг, агар “россонери” сафида фақат академия тарбияланувчилари ҳаракат қилишганида, таркиб қандай кўринишда бўлар эди?

Дарвозабон. Жанлуиджи Доннарумма

Доннарумма Италия “А Серия”сида дебют қилган энг ёш кипер сифатида Буффоннинг рекордини йўққа чиқарганидан хабарингиз борми?

Италиялик футболчи жамоанинг асосий таркибига киргач, қисқа муддатда Диего Лопесни асосий таркибдан сиқиб чиқарди ва бугунги кунларимизга қадар “Милан”нинг энг ишончли футболчиси бўлиб турибди.

Ёш бўлишига қарамай, кичик Жижи клуб учун 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб бўлди.

 

Ҳимоячилар

Игназио Абате

Абате 8 ёшидан бери клуб академиясида тарбияланган бўлсада, “Милан” афсонасига айлана олмади. Асосий таркибдан тушиб қолишни бошлагач, “Милан” уни тез-тез ижара асосида турли Италия клубларига юборишни бошлади. “Эмполи”, “Торино” сингари жамоаларда ортирилган таржиба якунда қўл келди. Клуб тепасига Аллегри келгач, Абате тўлиқ “Милан” футболчисига айланди ва 10 йил асосий таркибдан тушмади. Бугунги кунда у футболдан бир мавсум дам олишга қарор қилган. Янги мавсумда бирор бир клубда кўриниш берса, ҳайрон қолманг.

 

Маттия Де Шильо

2002-йилда клуб академиясига қабул қилинган футболчи ўз вақтида сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири эди.

“Россонери” у билан 2011-йилда илк профессионал шартнома имзолган бўлсада, орадан бир йил ўтибгина Маттия асосий жамоага ёриб кирди. Қисқа муддат ичида 100 дан ортиқучрашув ўтказди ва 2015-йилда “Ювентус”га сотиб юборилди.

Маттео Дармиан

 

Маттео Миландан узоқ бўлмаган шаҳарчада таввалуд топгани учун клуб мухлиси сифатида улғайди. Ёшлиги клуб академиясида ўтганига қарамай, атиги 4 бор “Милан” футболкасини кийди.

Унга машҳурликни “Торино” жамоасидаги ўйинлари олиб берди. Клуб билан соврин ютмаган бўлсада, Италия терма жамоасидан чақирув олди ва грандлар эътиборига тушди. 2015-йилда “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаган бўлсада, АПЛда ўзини кўрсата олмади. Бугунги кунда “Парма” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Маттео Габбия

 

Габбия “Милан” академиясининг барча ёш тоифасида машғулот ўтказган бўлсада, клуб унга ишонч билдирмади ва ижарага қўйиб юборди. Тажриба тўплагач, яна ортга қайтарди. Айни дамда, Габбия “Милан”нинг асосий таркиби учун кураш олиб бормоқда.

Ярим ҳимоячилар.

 

Давид Калабрия

 

Давид Брешиада туғулганига қарамай, “Милан” мухлиси бўлиб улғайди.

Универсаллиги боис, тўп тепаётган қанотини бир ўзи ёпишга қодир. У айни дамда “Милан”нинг энг кучли қуролларидан бири бўлиб турибди.

 

Мануел Локаттели

 

Локателли 2016-йилда “Милан” сафида дебют учрашувини ўтказган. Унинг меҳнаткашлиги борасида Дерк Куйт ҳам “хижолат” бўлиб қолади. Афсуски, футболда фақат меҳнаткашликнинг ўзи камлик қилади.

“Милан” ярим ҳимоячини “Сассуола”га ижара асосида жўнатиб юборишдан бошқа чора топа олмади. У асосий таркиб учун курашда рақобатчиларидан ортда қолди.

Александер Меркель

Меркель клуб сафида атиги 6 бор майдонга тушди холос. Асосий жамоа учун кураш олиб борди, бироқ барибир уни ижарага “Женоа” клубига жўнатиб юборишди. Бугунги кунда Голландия чемпионатида “жавлон урмоқда”.

Лука Антонелли

Лука академия тарбияланувчиси бўлишига қарамай, унга имкон беришмади. Атиги битта кубокбаҳсидаги ўйин билан Лука Миланни тарк этди.

“Женоа”даги ишончли ўйинлари сабабли уни яна ортга қайтаришди. Антонелли 3 мавсум давомида “қизил-қоралар” шарафини ҳимоя қилгач, “Эмполи”га равона бўлди.

Ҳужумчилар

Пьер-Эмерик Обамеянг

“Милан”га кечроқ келганига қарамай, Обамеянг клуб ёшлари сафида ишончли ўйин намойиш этишга муваффақ бўлди. Афсуски, асосий жамоада унга имкон берилмади. Мураббийлар тезкор ҳужумчи Италия “А Серия”сида катта наф бермайди деб ҳисоблашди ва уни қўлдан чиқариб юборишди.

Патрик Кутроне

 

Патрик 8 ёшида клуб академиясига қабул қилинади. Асосий жамоага қадар кўтарилган форвард ўзининг илк профессионал мавсумида жамоа тўпурарига айланади. Афсуски, эрта келган машҳурликни кўтара олмаган Кутроненинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. Оқибатда, “Милан” уни “Вулверхэмптон”га ўтиб кетишига қаршилик қилмайди. Ачинарлиси шундаки, Патрик АПЛда ўзини кўрсата олмади. Айни дамда ижара асосида “Фиорентина” шарафини “қўлдан келганча” ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 02.06.2020 21:06. Ўқилди: 7584 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.