Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тимо танла! Роналду сен қаерга? Хаверц авжида!

Тимо танла! Роналду сен қаерга? Хаверц ажвида!

Stadion.uz ёзда катта интригага сабаб бўлиши мумкин бўлган трансферлар билан таништириб ўтади.

Икардининг трансфер ҳуқуқини ПСЖ сотиб олганидан хабарингиз бор. 50 миллион евро ва турли бонуслар тариқасида яна 10 миллион евро “Интер” ғазнасига бориб тушадиган бўлди. Ҳали ёз келмай туриб, гранд жамоалар катта трансферларни амалга оширишни бошлаб юборди. Хўш, трансфер ойнаси чоғида яна қайси трансферлар омма эътиборида бўлади? Бугун шу ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ронаду яхшилаб ўйлаб кўрдингми?

Яқиндагина Лео “Барселона”дан ҳеч қаерга кетмаслиги расман маълум бўлди. Футболчи Каталонияда бахтли ва ўз ритмида тўп тепмоқда. Роналду эса, унинг тамомила акси. Аввалига португалиялик футболчи “Юве”ни тарк этиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган бўлса, эндликда унинг машғулотларда тер тўкаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Аслида, Роналдунинг клубда қолиши ҳам, кетиши ҳам бирдек фойдали. Бу ҳақида аввалроқ мақола ҳам эълон қилган эдик. Айни дамда, Криш учун даъвогар жамоалар мавжуд. Яхшигина пул таклиф қилаётган бадавлат клублар ҳам йўқ эмас. Шундай экан, ёзда Роналдунинг трансфери бутун дунёнинг эътибор марказида бўлиши мумкин.

“Барселона” Лаутаронинг “думидан” тутиб қоладими?



Аргентиналик футболчи “Барселона”га ўтиш иштиёқида ёнмоқда. “Барселона” ҳам Лаутаронинг трансферини амалга ошириш ниятида, бироқ клуб “Интер” талаб қилаётган 111 миллион еврони тўлашга қодир эмас. Вазият анча чигаллашгани бор гап. Бечора каталонияликлар Лаутаро учун “Интер”га ўз футболчиларини турли комбинацияларда таклиф этишдан чарчашмаяпти. Ҳозирча, “кўк-қора”лар бир ҳил услубда барчасини рад этишда давом этишмоқда. Умуман олганда, Лаутаро ва “Барселона” сериали бутун ёз давом этадиган кўринади. Афсуски, замонавий футболда бирор бир футболчини ўз жамоасига қўшиб олиш учун катта пулларсиз иш битмай қолди. Айнан шу ақида Мартинеснинг Каталонияга кўчиб ўтишини барбод қилиши ҳеч гап эмас.

Жейден Санчо Манчестер? Лондон? Дортмунд?



“Қизил иблислар” аллақачон Санчога клубнинг афсонавий 7 рақамини топширишга қарор қилишган. Боз устига, Дортмунд жамоаси ҳам Санчони узоқ муддат ўз сафида олиб қолишга қодир эмас. Қулай таклиф келиб тушган бўлса, уни сотиб юборишни пайсалга солиб ўтиришмайди. Шундай бўлсада, Санчо учун Дортмунд клуби чакана пул сўрамаслиги турган гап. Ахир гап сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиси ҳақида бормоқда. Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам бу орада Санчога “оғиз солишга” улгурди. “Аристократлар” ўспиринни дунёнинг энг катта моаш олувчи футболчисига айлантиришлари ҳам ҳеч гап эмас. Шу ўринда, Санчо яна бир ё икки мавсум Дортмундда қолиш вариант устида ҳам бош қотирмоқда. Тўғри, у барибир якунда АПЛга қайтади, бироқ унга қадар тажриба ва кўникма ортириб олиш зарар қилмаслиги мумкин. Умуман олганда, ушбу ёз Санчонинг келажагига катта таъсир ўтказадиган қарор қабул қилишга мажбур қилиши аниқ.

Тимо қайси жамоани танлайди?

Тимо учун кураш асосан АПЛ жамоалари ўртасида бормоқда.Унинг ўзи ҳам “Бавария”га ўтиш анъанасини йўққа чиқариш мақсадида ҳам “туманли албион”да тўп суришга ошиқмоқда. У аллақачон Клопп билан трансфер борасида алоқага чиққан ва имкон туғилса, албатта “қизиллар” томонига ўтишга қарор қабул қилишга ваъда берган. Шу ўринда, футболчи “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”нинг таклифларига ҳам рад жавобини берганича йўқ. Соддароқ қилиб айтганда, Вернер унга ўйин амалиётини тақдим этишга қодир АПЛнинг исталган гранд клуби шарафини ҳимоя қилишга руҳан тайёр. Фақат ўйин амалиёти бўлса бўлгани. Вернер учун айни дамда энг муҳим омил шу. Ёзда унга осон бўлмаслиги турган гап. Бу унинг ҳаётини остун-устун қилиб юбориши мумкин бўлган қарор.

Сане “Бавария”га ва ниҳоят ўтадими?

“Бавария” деярли бир йилдан бери Леройни сотиб олиш ёки олмаслик борасида бош қотирмоқда. Ачинарлиси шундаки, аслида вингер ўтган мавсумдаёт Мюнхенга кўчиб бориши керак эди, бироқ ортириб олинган оғир жароҳат барчасини тубдан ўзгартириб юборди. Сўнгги малумотларга қараганда, Мюнҳен клуби Санени сотиб олиши аниқ бўлиб улгурган. Ҳатто унга “Nika”ни “Adidas”га алмаштириш борасида кўрсатмалар ҳам берилган. “Бавария” 40 йилдан бери ушбу компания билан ҳамкорликда ишлаб келаётгани учун ҳам “Nike”ни Бундеслигага яқинлаштирмоқчи эмас.

Кай Ҳаверцни ким “Байер”дан “тортиб чиқади”?

“Байер” жамоаси етакчиси борасида трансфер миш-мишлари тобора авжига чиқмоқда. Уни АПЛ клубларидан тортиб, “Реал”га ўтиши ҳақида ҳам ёзишди. “Бавария” афсонаси Вилли Саниолнинг айтишича, Санедан кўра, Кай клуб учун фойдалироқ трансфер бўлиши мумкин экан.  “Формацефтлар” Кайни 100 миллиондан камига сотмоқчи эмас. Пандемиядан сўнг, бу сумма исталган грандга оғирлик қилиши турган гап. Ҳатто “Реал”га ҳам! Энди фақат АПЛ варианти қолмоқда холос. Бошқачасига , ярим ҳимоячи “Баер”ни тарк эта олмайди.

“Барселона” нима қилмоқчи?


“Барса”нинг трансфер сиёсатини тушуниш жуда мушкул. Жамоа клубнинг энг меҳнаткаш футболчиси Артур Меллони 31 дан ошиб кетган Пянич билан алмаштирмоқчи бўлмоқда. Бразлиялик футболчи эса, бунга қарши. Эндиликда, клуб Фабиан Руисни таркибга қўшиб олиш учун яна Артурдан фойдаланмоқчи бўлмоқда.   Тўғриси, Каталония клуби молиявий қийинчилик чоғида қабул қилаётган қарорлари сабабли мухлисларни ранжитишда давом этмоқда.

Киритилди: 03.06.2020 17:13. Ўқилди: 12041 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.