Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Башорат"

Афсонавий фильмларда қачондир, қаердадир бир қаҳрамон дунёга келиб, бутун борлиқни ўзгартириб юбориши эпизоди жуда кўп учрайди. Мана шундай ҳодисалардан бири инсоният кўз-ўнгида намоён бўлади.

24 июнь, Жанубия Америка, Аргентина деб аталмиш ўлканинг Росарио шаҳрида оддий хонадонлардан бири, Хорхе Орасио ва Селия Мария оиласида бир қаҳрамон туғилади. Акалари ва синглиси билан шу ерда улғаяди. У бувиси Салия туфайли тўп билан ошно тутилади.

Кейинчалик, Росариодаги маҳаллий жамоалардан бирида футбол ўйнай бошлайди. Лео таъсирчан шу боисдан, бу машғулотдан ўзини айро ҳис эта олмайди. Ҳали дунёга келмасидан унга ато этилган иқтидор ва куч уни шу кўйга солар, балки. 11 ёшли болакай кутилмаганда бўй масаласи билан боғлиқ маммоларга дуч келади.

Бўлғуси феноменнинг муолажаси учун ойига 900 доллор сарфлашдан бош тортиб, келажакда миллиардлардан қуруқ қоладиганлар ҳам топилади. Аммо, ушбу митти олмос дунё грандларидан бири, “Барселона“нинг диққатини тортади ва клуб, кўпчиликдан фарқли ўлароқ бу кичик жусса келажакда нималарга қодир бўлишини англай олади. Шундан сўнг, “Каталония“ Лео учун иккинчи уйга, қадрдон ва азиз гўшага айланади. Месси бу ерда ўсади, камол топади. Йиллар ўтиб, у нафақат уз юрти балки, ҳар бир Испаниялик учун севимлига айланади. Ҳатто, Каталониядаги ҳар бир хонадон у билан дастурхон атрофида кечки овқат қилишга интиқади. Унин майдондаги ҳаракатлари шу қадар ҳайратланарли бўладики, уну тўхтатиш мушкулотга айланади. Ўз ёши тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлади. Шундан сўнг, катта орзулар томон ҳаракат бошланади. Майдонда Хави, Иньеста ва Роналдиньо каби даҳолар, майдон ташқарисида эса Кройф, Райкард, Гивардиола сингари устозлар уни мукаммалик сари етаклайди ва у 22 ёшида мана шу чўққини забт этади. Сўнг, бу ишни яна 5 марта балки, ундан ҳам кўпроқ такрорлайди. Уни “сеҳргар“, “афсона“, “қирол“, “ўзга сайёралик“ каби номлар билан аташади. Ҳатто, эскиргани сари яхшиланиб борадиган винога қиёслаганлар ҳам бўлади. Чунки, у бир қанча ўнлаб рекордларни янгилаб ташлайди, совринларни магнит сингари ўзига тортиб олаверади.

Унинг футболдаги йўли бир текис бўлмайди. Мағлубиятлар, аччиқ хотира бўлиб сақланади, бўшлиқлар, етишмовчиликлар юзага келади. Аммо, Месси тўхтамайди, аксинча қийинчликларда тобланиб, янада кучли бўлиб бораверади. Вақти келиб, уни аср футболининг асл қаҳрамони дея эътроф этишганида башорат амалга ошади!

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ

Киритилди: 24.06.2020 19:15. Ўқилди: 9047 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.