Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

23 ёш?! Улар нега футболдан эрта кетишган?

Stadion.uz турли сабабларга кўра, бутсаларини михга эрта илган футболчилар билан таништириб ўтади.

Анатолий Бишевец

 

Бугунги рўйхатимизни Собиқ иттифоқ ва Европа футболининг энг иқтидорли вакили очиб беради. 23 ёшга қадар 3 маротаба Собиқ Иттифоқ давлатининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Бишевецнинг келажаги буюк эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаган эди. Ёш бўлишига ва катта рақобатга қарамай миллий жамоа либосида 15 та гол киритган футболчи 23 ёшида тиззасидан оғир жароҳат олади. Айнан шу жароҳат уни узоқ муддатга футболдан кетишига сабаб бўлади. Бир йилдан сўнг, Анатолий яна катта футболга қайтди, бироқ аввалги даражасига чиқа олмади. Узоқ вақт жароҳатга қарши курашган футболчи 27 ёшида тақдирга тан берди ва футболдан буткул кетди.

 

Себастиан Дайслер

 

Янги аср бошида энг иқтидорли немис футболчиси деб эътироф этилган Дайслер ҳам барчасига эрта нуқта қўйишга мажбур бўлганлардан. 2002-йилда бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этиши кўзда тутилган 18 ёшли Себастиан кутилмаганда жароҳар олади ва ЖЧни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Айнан ўша жароҳат сурункали тарзда давом этди ва бечора футболчи 27 ёшга қадар атиги 50 та ўйин ўтказди холос. Ачинарлиси шундаки, Дайслер ўзи истаса ҳам майдонга туша олмагани боис, руҳий касаллар шифохонасига тушиб қолади. Руҳшуносларнинг ёрдами билангина футболчи яна жамиятга қайтади. Барчасини яхши англаган футболчи, елкасини босиб турган юкдан қутилиш мақсадида футболни тарк этади.

Марко Ван Бастен

 

“Милан” ва “Аякс” клубининг тирик афсонаси 14 ёшида тиззасидан оғир жароҳат олади. Айнан шу жароҳат уни бутун фаолияти давомида тақиб этади. Футболга бўлган меҳри сабабли, Марко оғриқ билан ҳам учрашув ўтказаверади. Ҳаммасидан чарчаган голландиялик футболчи 29 ёшида бутсаларини михга илган бўлсада, бу унинг афсонавий футболчига айланишига тўсқинлик қилгани йўқ. 3 та “олтин тўп”, иккита ЕЧЛ олтин медали ва Европа чемпионлиги. Бу совринлар унинг номини футбол тарихига олтин харфлар билан битиб кетган десак, адашмаган бўламиз.

Тостао

 

Бразилиянинг узоқ ўтмишдаги супер юлдузларидан бири. Бир неча бор қитъа биринчилигида ғолиб чиққан Тостао “Селесао” учун қисқа фурсатда 35 та гол киритган бўлиб, “Крузеро” клуби тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. 1970-йилда бўлиб ўтган ЖЧда ғолиб чиққан футболчи 21 ёшида кўзидан(футболчиларда кам учрайдиган холат) жароҳат олади. Яқин масофадан зарб билан тепилган тўп футболчининг кўз қисмини жароҳатлайди. Шунга қарамай қаҳрамонимиз тўп тепишда давом этади, бироқ унинг кўриш қобилияти пасайиб бораверади. Оқибатда, шифокорлар қистови сабабли Тостао 26 ёшида бутсаларини михга илишдан бошқа чора топа олмайди. Эътиборлиси шундаки, бразилиялик футболчи катта футболдан кетган бўлсада, спорт журналисти сифатида муваффақиятли иш олиб боради.

Маттиас Заммер

 

Немис футболи тарихида ўчмас из қолдирган Заммер ҳам ўзи истамаган ҳолда футбол билан хайрлашганлар сирасига киради. У шофкорларнинг қўпол хатоси бўлмаганида, кутилганидан ҳам кўпроқ нарсага эришиши мумкин эди. Эркин ҳимоячи бўлишига қарамай, “олтин тўп”ни қўлга киритган футболчи жарроҳлик столига ётади. Уни оператция қилиш чоғида шифокорларнинг хатоси билан унинг қонига инфекция тушади. Кейинчалик, футболчи бир неча бор катта футболга қайтишга урунган бўлсада, соғлиғи панд беради. Оқибатда, 30 ёшида тақдирга тан беришдан бошқа чора топа олмайди.

Ули Хеннес

 

“Бавария” тарихидаги энг кучли футболчилардан бири Ули Хеннес ҳам футболда ўз сўзини тўлиқ айта олмаганлар сирасига киради. Ваҳоланки, у “Бавария” билан нақд 3 бор ЕЧЛда зафар қучган. Эътиборлиси шундаки, Ули “бундестим” билан Европа ва Жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан.Хеннес ўзини тўлиқ “Бавария”га бағишлаган патриот. “Лидс”га қарши ЕЧК кубоги финал учрашувида ортирилган оғир жароҳат сабабли Хеннес жуда қийин вазиятда қолади. Шифокорлар футболчини яна майдонга қайтарган бўлсада, Ули ўзини аввалги даражада эмаслиги ҳис қилгади ва 27 ёшида футболдан воз кечади. Руҳан қаттиқ зарбага учраган футболчини чалғитиш мақсадида “Бавария” клуби уни ўз сферасига ишга таклиф қилади ва Хеннес узоқ вақт “Бавария” клубида мененжер сифатида фаолият олиб боради.

Хидятоши Наката

 

Осиё футболининг юзи ва янги аср бошидаги энг кучли футболчилардан бири ҳам кутилганидан анча эртароқ мухлисларни ранжитган. Япон футболининг тирик афсонаси биринчилардан бўлиб ўз мамлакати футболчиларини Европада тўп суришга қодир эканлигини исботлаб берган. Айнан унинг ишончли ўйинлари сабабли осиёлик футболчилар Европада кўриниш беришни бошлаган десак, адашмаган бўламиз. Италиянинг гранд клубларида тўп сурганига қарамай, Наката 29 ёшида ўзини бошқа касбда синаб кўришга қарор қилади. Уни бир нечта АПЛ клублари ўз сафида кўришни истаётган бўлсада, футболчи тадбиркорлик билан шуғулланишни авзал кўради. Турли реклама роликларида кўриниш бераётган машҳур футболчининг аслида нима учун футболни тарк этгани ҳалигача сир бўлиб келмоқда.

Рубен Де Ла Ред

 

Испаниялик футболчи тез орада супер юлдуз даражасига чиқиши таҳмин қилинган эди. 2008-йилда Испания билан Европа чемпионлигини қўлга киритган Рубен ўша йилнинг октябр ойида юраги безовта қилгани учун шифохонага тушиб қолади. Рубендан аввалроқ бошқа бир испаниялик футболчи Антонио Пуерта юрак ҳасталиги боис майдонда оламдан ўтгани боис, Де Ла Ред таваккал қилишни истамайди ва 23 ёшида тақдирга тан беради. Футболдан ўзи истамган ҳолда хайрлашгани боис, испанмухлислариярим ҳимояяини қўллаб-қувватлашади. Шу сабабли, собиқ футболчи тушкунликдан тезда чиқиб мураббийликда ўзини синаб кўришга қарор қилади. Бугунги кунда у “Реал Мадрид” академиясида ёрдамчи мураббий сидатида фаолият олиб бормоқда.

 

 

Киритилди: 25.06.2020 23:13. Ўқилди: 15122 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.