Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан чемпионлик учун янги услубни қўлламоқда

Stadion.uz “Реал Мадрид” жамоаси устози Зайниддин Зидан томонидан қўлланилаётган ўйин услуби ҳақида қисқача тунушча бериб ўтади.

Яна 5 та учрашув Зиданни “Реал Мадрид” постидаги 11-совринидан ажратиб турибди холос. Агар Зизу мавсум сўнгига қадар қоқилмаса, “Реал” чемпионликни қўлга киритади. Бу Зидан учун иккинчи чемпионликка айланиши мумкин.



Эндиликда, Зидан ўйинларга ёндашувини тўлиқ ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Агар Зиданнинг 2016/17-йилдаги чемпион жамоасининг ўйини билан бугунги “Реал”ни солиштирсангиз, ўртадаги фарқни дарров ангалайсиз. “Қироллик клуби” эндиликда асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Эндиликда таркибда ББC учлиги йўқ, Бейлнинг даражаси аввалгидек эмас, Иско умуман формада эмас, марказдаги футболчилар ҳам кучли прессингга ярамайди ва бошқа кўплаб бошма майда деталлар сабабли Зидан тўлиқ янги ўйин услубига мурожаат этмоқда.

Тан олиш лозим, Зиданнинг ҳозирча ягона бўлиб турган Примеро ғолиблиги йўлида энг катта меҳнатни Криштиану Роналду амалга оширган эди. Ўша мавсумда Роналду ва унинг жамоадошлари “Ла Лига”да 106 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўз дарвозасидан 41 та гол олиб чиқади. Агар ўтказиб юборилган голлар сонига эътибор қаратсак, бу мавсумда “Реал”нинг ҳимояси икки баробар яхшироқ ўйин намойиш этаётганини дарров англаш қийин эмас. 2016/17-мавсумдаги “Реал” асосий урғуни ҳужумга қаратган ва айнан шу фактор эвазига якунда “Барселона”дан ўзиб кетган эди. Бугунги “Реал” юқорида айтилганидек асосий кучни мудофага қаратган холда тартибли ҳимояга суянмоқда. Умуман олганда, Зиданни бунда айблаш ноўрин. Сабаби, у ҳам қўл остидаги ижрочилардан келиб чиқиб натижа келтирувчи услубдан фойдаланиши лозим. Ачинарлиси шундаки, Роналду кетгач “Реал”да вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммо пайдо бўлди. Олдинги чизиқдаги йигитлар ўз ишини максимум бажара олмагани учун ҳам Зидан мавсумнинг муҳим қисмида ҳимоячиларга суянмоқда. Бу мавсумда “қироллик клуби” “Ла Лига” доирасидаги 32 та учрашувда атиги 60 та гол киритди холос. Ҳужумкор “Реал”нинг натижасидан 46 та кам гол дегани. Бу услуб аввалига кўзга ташланмаган эди, бироқ “Эспаньол”га қарши ўйинда кўплаб экспертлар “Реал”даги ўзгаришни пайқаб қолишди.

Айни дамда Зидан ҳимоядаги Варан, Рамос ва Карваҳални зич тақвимга қарамай ҳар бир ўйинда майдонга туширмоқда. Чап қанотдаги Ферлан Менди ва Марселолар ҳам тўлиқ стандартга жавоб бермоқда. Шунчаки, Зидан уларнинг иккисига ҳам ўйин амалиёти тақдим этмоқчи шекилли. Зидан бу мавсумдаги 44 та ўйиннинг 37  тасида Данини, 39 тасида Серҳиони 38 тасида Варанни асосий таркибда майдонга тушурди. Бугунги “Реал”нинг бор кучи мана шу ҳимоячиларда жам бўлганини шу кичик статистикадан ҳам билиб олишингиз мумкин.

Дарвозада Тиба Куртуа секин-аста “галактикос” даражасига чиқиб келди. Эндиликда, у “Реал”нинг ҳимоявий ўйин услубида янада кўпроқ сейв ижро этиш орқали мухлислар ишончини қозонмоқда. Қаҳрамонимиз “Эспаньол”га қарши учрашувда ўзининг мавсумдаги 15-қуруқ матчини ўтказди. Аслида Белгиялик киппер бу мавсумда атиги 18 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди холос. Зиданнинг ҳимояни мустаҳкамлаши сабабли Куртуа анча ишонч билан ҳаракат қилмоқда. Бугунги “Реал” олдинги чизиқдаги учликка таяниб ҳимояга эътибор қаратмайдиган клуб эмас. Зиданнинг “янгича” жамоаси ҳимоядаги мукаммаликка интилиш орқали ўз дарвозабонини ҳам янги даражага олиб чиқмоқда. Куртуа мавсум бошида ҳамманинг кулгусига сабаб бўлган бўлса, бугун у Ян Облакдан “олтин қўлқоп”ни тортиб олишга яқин турибди. Мавсум рестартидан сўнг, Тибо атиги 2 бор гол қўйиб юборди холос. Соддароқ қилиб айтганда, ҳимоядаги яхши ўйин Куртуани ўзига бўлган ишончини ортга қайтарди.



Янги “Реал”даги янги етакчи деб Казимирони кўрсата оламиз. Айнан бразилиялик футболчи ҳимоядаги учлик ва Куртуа сингари алмаштириб бўлмас фигурага айланиб улурди. Бунга қайсидир маънода унинг ўрнини босишга қодир футболчи йўқлиги билан боғлашимиз мумкин. Дарҳақиқат, классик таянч ярим ҳимоячиси бугунги “Реал”да мавжуд эмас. Марказдаги прессинг ва жамоадошларини “страховка” қилиш борасида Каземиро бутун бошли “Ла Лига”нинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Бундан ташқари, ундаги ҳужумкорлик жамоага оғир учрашувларда очко жамғаришда қўл келмоқда. Каземиро асосан марказга жавоб берсада, аллақачон 5 та гол киритишга улгурди. Айниқса, унинг «Корнелья-Эль Прат”да урган голи “қаймоқранглилар” учун 3 очко тақдим этгани таҳсинга сазовор.

Хосе Луйс Кальдерон -Marca нашри аналитики

Киритилди: 03.07.2020 23:43. Ўқилди: 15119 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.