Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» «сариқ сувости кемаси»ни чўктирди

Испания чемпионатининг 34-тури доирасида "Барселона" клуби жадвалда 5-ўринни эгаллаб турган "Вильярреал" меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Меҳмонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Альба чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, дарвоза олдидаги Гризманнга узатма берди. Аммо ҳимоячи Пау Торрес  тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида эса "Вильярреал" яхши ҳужум ташкил қилди. Санти Касорланинг зарбасидан кейин Тер Штеген тўпни қайтарди. Жерар Морено эса 7-8 метрлардан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб Мессининг узатмасидан кейин Луис Суарес 17 метрлардан айланма зарба билан дарвозани забт этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқада эса Лео тўпни товони билан Гризманнга қолдирди. Антуан 16 метрлардан "парашют" зарба бериб, супергол муаллифига айланди — 1:3.

"Барселона" иккинчи бўлимни анча хотиржам ўтказди. Шунга қарамай, каталонияликлар бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. "Вильярреал" посбони Асенхо иккинчи таймда анча ишончли ҳаракат қилди. "Барса"нинг чиройли комбинациясидан кейин Месси томонидан урилган гол эса VAR ёрдамида бекор қилинди (офсайд).

Иккинчи бўлимнинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Ансу Фати индивидуал маҳорати эвазига "Барса"нинг тўртинчи голини "сариқ сувости кемаси" дарвозасига жойлади. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси томонидан йўлланган жарима зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Брэйтуэйт бош билан зарба берди. Асенхо уриб юборишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Барселона" кетма-кет иккита дурангдан кейин йирик ҳисобда ғалаба қозониб, "Реал" билан 4 очколик фарқни сақлаб қолди. Жамоа кейинги турни 8 июль куни ўз майдонида "Эспаньол"га қарши ўтказади.

Испания Ла лигаси, 34-тур
Вильярреал – Барселона 1:4 (1:3)
Голлар: 0:1 – 3, автогол Пау Торрес, 1:1 – 14 Жерар Морено, 1:2 – 20 Суарес, 1:3 – 45 Гризманн, 1:4 – 86 Фати.
Вильярреал – Асенхо, Альберто Морено, Альбиоль, Марио Гаспар, Пау Торрес, Касорла (Тригерос, 56), Иборра (Сориано, 46), Замбо-Ангисса, Чуквуэзе, Пако Алькасер (Бакка, 36; Ниньо, 70), Жерар Морено (Мойсес Гомес, 46).
Барселона – тер Стеген, Семеду (Ракитич, 60), Пике (Араухо, 82), Лангле, Серджи Роберто, Видаль, Бускетс (Брэйтуэйт, 73), Альба, Месси, Гризманн (Фати, 72), Суарес (Пуч, 60).
Огоҳлантириш: Пау Торрес (17).

Киритилди: 06.07.2020 02:58. Ўқилди: 6081 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.