Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг фаолиятидаги энг муҳим пенальтилар (топ-5)

Пенальтидан гол киритиш жуда осон кўриниши мумкин, бироқ зарбани аниқ йўллаш учун футболчидан совуққонлик талаб этилади. Боз устига, бу пенальти ҳал қилувчи мақомга эга бўлса,уни аниқ амалга ошириш янада мушкул вазифага айланади. Афсонавий Роберто Баджонинг ягона омадсиз ижро этган пенальтисисўзимизга исбот бўла олади. Бугун бошқа бир юлдуз – Криштиану Роналду ҳақида гаплашамиз. Stadion.uz португалиялик футболчининг фаолиятидаги энг муҳим 5 та пенальтини ёдга олади.

Англия дарвозасига йўлланган зарба

2006-йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чоракфиналида Португалия терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади. Бу учрашувни кўплаб мухлислар Руни ва Роналдунинг жанжали орқали яхши эслаб қолган десак, адашмаган бўламиз. Ушбу жанжалдан сўнг, Уэйн қизил карточка олиб майдонни тарк этади. Шунга қарамай, учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилади. Бутун ўйин давомида ишонч билан ҳаракат қилган инглизлар пенальтилар сериясида 4 та зарбадан фақат биттасинигина голга айлантиради. Португалия бу борада омадлироқ чиқади. Сўнгги ҳал қилувчи зарбани ижро этиш ўша даврдаги “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширилади. Бу унинг фаолиятидаги илк катта босим бўлишига қарамай, Роналду дарвозабонни алдаб қарама-қарши бурчакка тўпни михлаб қўяди. Қарабсизки, Португалия футболида Фигунинг ўрнини Роналду эгаллади. Бу унинг ҳаётидаги илк ҳал қилувчи пенальти бўлиб, Криш бу синовдан муносиб ўта олди.

“Депортиво” дарвозасига йўлланган зарба

Айрим истисноларни инобатга олмаса, “Реал” жамоасининг деярли барча 11 метрлик зарбаларини Роналду ижро этган. Қизиғи шундаки, Криш “қироллик клуби” сафидаги илк голини ҳам пенальти ёрдамида ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлади. 2009/10-йилги мавсум 29 август санасида “Реал” “Депортиво”ни синовдан ўтказади. Айнан ўша баҳсда Криш 11 метрдан аниқ зарба йўллаб янги тарих яратади. Ўша зарбадан сўнг, португалиялик футболчидеярли 10 йил давомида Мадрид суперклуби сафида тўп тепди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бу натижага “Депортиво”га қарши ўйинда тамал тоши қўйилган эди.

“Атлетико” дарвозасига йўлланган зарба

2015/16-йилги мавсумнинг ЕЧЛ финал учрашувида иккита Мадрид клуби тўқнаш келади. Асосий ва қўшимча бўлимларида дуранг қайд этилгани боис, барчаси пенальтилар сериясига кўчади. “Матрасчилар” бирин-кетин аниқ зарбалар билан “Реал” дарвозасини ишғол қилишни бошла юборади. “Қироллик клуби”ҳам ўз навбатида муносиб жавоб қайтаради. Шунга қарамай, Хуанфраннинг забраси тўсинга тегиб ортга қайтади. Қарабсизки, Роналдунинг забраси ЕЧЛ олтин медалларини ҳал қилувчига айланади. Доимо финалларда ўзини яхши намойиш этувчи Криш бу сафар ҳам нишонда адашмади. “Реал” айнан Роналдунинг аниқ зарбасидан сўнг, яна 2 бор ЕЧЛда зафар қучади ва бу борада мутлақ рекорд ўрнатади.

ПСЖ дарвозасига йўлланган зарба

Аслида, бу у қадар муҳим бўлмаган пенальти. У ҳеч қандай муҳим статистика ёки рамзий маънога эга эмас. Шунчаки, зарбанинг техникаси узоқ муддат мухлисларда катта қизиқиш уйғотган. Эътибор қаратинг, зарба йўллашдан олдин таянч оёғини шу қадар майдонга қаттиқ босдики, тўп ҳийла ўрнидан қўзғалди ва Криш айнан шу лаҳзада дарвозага зарба йўллади. Бир қарашда оддий вазият, бироқ айнан шу 11 метрлик зарба узоқ муддат экспертларнинг асосий мавзусиа айланган.

“Ювентус” дарвозасига йўлланган зарба

2017/18-йилги мавсум. ЕЧЛнинг чорак финалбосқичи. “Қаймоқранглилар” меҳмонда “Ювентус” устидан 0:3 ҳисобида ғалаба қозонишган, Роналду эса ўзининг афсонавий голи билан Турин мухлисларини ҳайратда қолдирган эди. Орадан бир неча кун ўтиб “Ювентус” Италияга ташриф буюради ва кутилмаганда асосий вақтнинг ўзидаёқ 3 та гол киритиб,вазиятни ўзи томон оғдиради. Барчаси пенальтилар сериясига қараб кетаётган бир пайтда, Лукас Васкес пенальти ишлаб олади. Тўғри, бу анча баҳсли вазият эди, лекин ҳакам 11 метрлик зарбага ишора беради. Буффон ҳакамга эътироз билдиргани учун қизил карточка олиб майдони эрта тарк этди ва унинг ўрнини Шчесни эгаллади. “Сантьяго Бернабеу” ўрнидан турган ва Роналдунинг зарбасини кутмоқда. Криш ҳар доимгидек шошилмай тўп олдига келди ва дарвозабонлар учун “олиб бўлмас” қилиб ўнг томонга кучли зарба йўллайди ва гол. “Реал” кейинги босқичда!

Киритилди: 12.07.2020 14:02. Ўқилди: 12019 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.