Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Модрич: “Менинг паспортдаги ёшимга эътибор берманг" (интервью)

Испания чемпионлигини қўлга киритган “Реал Мадрид” жамоаси футболчиси Лука Модрич Real Madrid TV канали учун экслюзив интервью берди. Эътиборлиси шундаки, ушбу интервьюни “қироллик клуби”нинг афсонавий футболчиси Роберто Карлос уйсуҳтирди.

Ўз вазифаси ҳақида

–  Ўз-ўзини яккалаш чоғида тинимсиз меҳнат қилдим. Бир кун ҳам машғулотлардан зерикканим йўқ. Ички биринчиликда ўйинларимдан кўнглим тўлди. Aйниқса, жамоавий ҳаракатларимздан юз фоиз қониқдим. Бу ажойиб мавсум бўлди деб ҳисоблайман.

Тўп суриш иштиёқи

– Сизларга ғалати эшитилиши мумкин, бироқ бу сўзларимни барча мураббийларим тасдиқлашлари аниқ. Мен футболни севаман. Aйнан майдонда ҳаракат қилганимда ўзимни жуда яхши ҳис этаман. Мураббийимиз мавсум давомида ротатциядан фойдаланади. Сабаби, бизда юқори даражадаги ижрочилар кўп. Шунга қарамай, доимо майдонда бўлишни истайман. Очиғи, менинг паспортдаги ёшим билан эмас, майдонда кўрсатаётган ўйиним билан баҳолашларини истайман. Тўғриси, ўз ёшим ҳақида сўзлашни ҳуш кўрмайман.

Мавсум рестарти ҳақида

– Бу мавсум қолганларидан анча узоқроққа чўзилди. Кўплаб ўйинлар ўтказдик ва уларнинг барчасида яхши таассурот қолдирдик. Рестартдан сўнг, барча футболчилар тўпни соғинганини намойиш эта олди. Биз оғир меҳнат сабабли мураббий истаган даражага кўтарила олдик. Биз 10 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозондик. Бу шунчаки фантастик натижа деб ҳисоблайман.

ЕЧЛ ҳақида

– Бу таркиб ҳеч қачон ўзидан кўнгли тўлмайдиган йигитлардан иборат. Биз тинимсиз ғалаба қозонишни истаймиз. “Ла Лига” якунлангач, бизни “Сити”га қарши оғир учрашув кутиб турибди. Илк учрашувда мағлуб бўлдик, бироқ ишончли футбол намойиш этдик. Aламли мағлубият бўлди, лекин доимо ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Бизда Манчестер клубига қарши битта сифатли футбол учрашуви намойиш этуш учун ресурс етарли деб ҳисоблайман.

Жамоанинг айни дамдаги формаси ҳақида

– Эндиликда  яхшилаб дам олишимиз ва олдимизда турган ўйинларга тайёргарлик кўришимиз лозим. Энди бизни жуда муҳим ва асабий баҳс кутиб турибди. Тўғриси, чемпионлик пойгасида “Сити”ни мағлуб этишга қодирлигимизни намойиш этдик. Энди ҳаммасини ЕЧЛда яна исботлашимиз даркор.

Киритилди: 19.07.2020 15:02. Ўқилди: 4841 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.02.2026. Ла-лига. 24-тур.
01:00
Жирона
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.