Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қизил карточка олмаган юлдузлар

Aндреас Иньеста ўз фаолияти давомида бирор маротаба қизил карточкага лойиқ кўрилмаганидан хабарингиз бор. Ваҳоланки Роналду (11), Месси (2) ва Неймар (8) сингари замонамизнинг олди юлдузлари бундай кўрсатгич билан мақтана олмайди. Хўш, яна қайси футболчилар машҳурлик чўққисига чиқсада фаолиятини қизил карточкасиз давом эттирган? Бугун ушбу саволга қисқача жавоб излаган бўламиз.

Мишел Платини

Франция футболи тарихидаги энг кучли ҳужумчи ва футбол оламининг тирик афсонаси Платини бугунги рўйхатимизни очиб беради.

Фаолияти давомида 3 бор “олтин тўп”ни қўлга киритган қаҳрамонимиз “Нант”, “Сент-Этьен” ва “Ювентус” клубларининг фахри саналади.

Эътиборлиси шундаки, Мишел 17 йил давом этган футболчилик фаолияти чоғида бирор маротаба қизил карточкага лойиқ кўрилмаган.

Дамьен Дафф

Ирландия футболининг ёрқин намоёндоси 19 йил давомида профессионал футбол билан шуғулланди.

“Челси” ва бошқа инглиз клубларида тўп тепган Дафф фаолиятини Aвстралиянинг “Мельбурн” жамоасида якунлади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи нафақат клублар миқиёсида, балки терма жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳам бирор маротаба қизил карточка олмаган кам сонли футболчилардан бири. Ваҳоланки, у Ирландия терма жамоаси либосида юздан ортиқ ўйинларда майдонг тушган.

Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, Дафф айни дамда Ирландия терма жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Филипп Лам

Бугунги рўйхатимиздаги ягона ҳимоячи. Фаолиятининг 90 фоизини қанот ҳимоячиси сифатида ўтказган Лам бирор маротаба ҳам майдони эрта тарк этмаган.

Бундеслиганинг шиддатини инобатга олсак, бу осон иш эмас. Бутун фаолиятини Германия клубларида ўтказгн Лам 765 та ўйинда майдонга тушди ва 22 та совринни боши узра кўтарди. Улар ичида ЖЧ кубоги ҳам бор эканлигини кишини хурсанд этади.

Лам узоқ муддат давомида дунёнинг энг кучли қанот ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борди ва 33 ёшида бутсаларини михга илиб юборди. Унда бошқа клублардан таклифлар бўлишига қарамай футболдан кетишга қарор қилгани ҳайратланарли. Балки, карьерасини қизил карточкасиз якунлашни истагандир?! Яна ким билади дейсиз?!

Микаел Лаудроп

Даниялик футболчи узоқ давом этган фаолияти давомида Испания, Дания, Япония, Италия ва Голландия чемпионатларида тўп тепган.

Бундан ташқари, 16 ёшидан бошлаб Дания терма жамоасидан мунтазам чақирув ҳам олган. Европа чемпионлигини қўлга киритган Микаел Дания терма жамоаси либосида 104 та ўйинда майдонга тушган.

Кейинчалик ўзини мураббийликда синаб кўрган Лаудроп футболчи сифатида 656 та ўйин ўтказган бўлсада, уларнинг бирортасида ҳакамнинг қизил карточкасини кўрмаган.

Карим Бензема

Келаси мавсум Карим учун профессионал даражадаги 17-бўлади. Ортда қолган 16 мавсум давомида Карим бирор маротаба ҳам қизил карточкага лойиқ кўрилмаган.

Унинг қизиққон эканлигини инобатга олсак, бу жуда ажабланарли ҳолат.

У бугунги рўйхатимиздаги ягона амалдаги футболчи. Aйни дамда, Каримнинг ҳисобида 700 та ўйин ва 28 та соврин мавжуд.

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2 йилдан сўнг ўз поёнига етади. Бенземанинг фикрича, у ўз фаолиятини жонажон “Лион”да якунлаши лозим. Шундай экан, ушбу рўйхатдаги афсоналар билан бирга ёдга олиниши учун ҳам Бензема камида яна 3 та мавсум қизил карточкасиз футбол намойиш этиши талаб этилади.

Киритилди: 29.07.2020 20:55. Ўқилди: 10606 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.