Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Барселона» «Камп Ноу»да ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди

Испания чемпионатида 2-ўринни олган "Барселона" Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрганини намойиш этди. Сетьен шогирдлари "Наполи"га қарши жавоб баҳсида тўлиқ устунликка эришишди.

Айниқса, биринчи бўлимда каталонияликлар рақибга нисбатан тезроқ ҳаракат қилиб, 3та гол уришга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 10-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани Ленгле бош билан дарвозага жойлаб қўйиб, фаолиятида ЕЧЛдаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Биринчи тайм ўртасида Лионель Месси ўзига хос гол муаллифига айланди. У уч ҳимоячини алдаб ўтиб, йиқилди, ўрнида турди ва яна йиқилаётиб зарба берди. Тўп Оспина қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди. Орадан кўп ўтмасдан аргентиналик футболчи яна бир чиройли гол муаллифига айланди. Аммо ВАР вазиятни кўриб чиққач, Лео тўпни кўкраги билан қабул қилган пайтда тўп футболчининг қўлига тегиб кетганини аниқлади ва голни бекор қилди.

Биринчи бўлим сўнгида Месси Кулибалига нисбатан босим уюштирди ва ундан тўпни олиб қўйиш чоғида ҳимоячи Лионелнинг оёғидан тепиб юборди. Вазиятга ВАР аралашди ва пенальти белгиланди. Бу пайтда Мессига тиббий ёрдам кўрсатилаётгани учун пенальтини Суарес тепди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқада "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Инсинье 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ўйинга интригани қайтарди.

Майдон эгалари иккинчи бўлимда асосан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашди ва бунинг уддасидан чиқишди. Тўғри, бир вазиятда Милик "Барса" дарвозасига тўпни йўллаган эди, аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

Шу тариқа, "Барселона" икки ўйин натижасига кўра (4:1) чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда Сетьен жамоасига "Бавария" рақиблик қилади. Мазкур ўйин 14 август, жума куни бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Наполи Италия 3:1 (3:1)
Голлар: 1:0 – 10 Лангле, 2:0 – 23 Месси, 3:0 – 45, пенальти Суарес, 3:1 – 45, пенальти Инсинье.
Барселона – тер Стеген, Альба, Лангле, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Семеду, Суарес (Фирпо, 90), Гризманн (Мончу, 84), Месси.
Наполи – Оспина, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Демме (Лоботка, 46), Зелиньски (Лосано, 70), Кальехон (Политано, 70), Фабиан Руис (Элмаз, 79), Инсинье (Милик, 79), Мертенс.
Огоҳлантиришлар: Зелиньски (60), Суарес (90).
Дастлабки ўйин: 1:1

Киритилди: 09.08.2020 02:06. Ўқилди: 4895 марта. Фикрлар: 23 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.