Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Маттеус, Мюлер, Нойер, Суарес ва бошқалар “8:2” ҳақида қандай фикрда?

Stadion.uz тунда бўлиб ўтган тарихий учрашув ҳақида билдирилган энг қайноқ интервьюларни эътиборингизга ҳавола этади.

Луис Суарес Мирамонтес (“Барселона”нинг собиқ футблчиси)

“Бавария” сингари кучли клубга қарши интенсив футбол кўрсатмасликнинг иложи йўқ. Боз устига, “Барса” агрессиясиз тўп тепди. Энг ачинарлиси шундаки, Кике марказий ҳужумчининг ўрнига марказий ярим ҳимоячини майдонга ташлади. У қандай қилиб марказда прессинг ҳосил қилишда ёрдам берсин? Aҳир ҳужумчи сифатида майдонга тушган бўлса.

Бу ерда, болакайни (Лео Месси назарда тутилмоқда) айблаш ноўрин. Сабаби, бундай вазиятда унинг бир ўзи ҳеч нарса қила олмас эди. Aчинарлиси шундаки, мен Леонинг нигоҳида оловни кўрдим. У эртага Каталонияда қиладиган иши қолмаганини англаб кетиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

Лоттар Маттеус (Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси)

“Барселона” билан содир бўлган воқеани томоша қилиш жуда оғир. Сабаби, бу клуб узоқ йиллардан бери мени руҳлантириб келаётган эди. Кўз олдимда ўзим учун наъмуна сифатида танлаб олган клубимни янчиб ташлашди.

Очиғи, бу ўйинда “Бавария”нинг фоворит эканлигини билар эдим, бироқ бу даражада эмас. Aфсуски, 6 та гол фарқи жамоаларнинг классидан дарак бермоқда.

Эндиликда, “Барселона” вазиятдан чиқиб кетиши учун фақат мураббийни алмаштириш кифоя қилмайди. Таркибни янги ижрочилар билан кучайтириш лозим. Aфсуски, “Барселона” трансферлар учун миллионлаб сарф этишга ишонгим келмаяпти. Улар бу ишни аввалроқ ҳам уддалай олишмаган эди.

Томас Мюллер (Учрашувнинг энг яхши футболчиси)

Буни тушунтириб бериш жуда мушкул. Жамоамиз айни дамда ажойиб формада. Ўйиннинг энг яхши футболчиси учун топширилган соврин учун раҳмат, бироқ бу совғага бугун жамоамизнинг 12-15 футболчиси лойиқ эди. Биз шу қадар интенсив футбол таклиф этдик-ки, бизни мағлуб этишнинг имкони йўқ эди.

Бугун эсда қоларли даражда мазза қилдик. Рақибимиз сафида кимлар тўп тепгани аҳамиятсиз. Тўғри, “Барселона” буюк клуб, бироқ айнан рақиб "Барселона" бўлгани учун ҳам янада агрессив ва янада интенсив футбол намойиш этишга мажбур бўлдик. Aйниқса, ҳужум чизиғимиз бугун фантастик ўйин ўтказди.

Биз ўзимизни қандай ҳис этаётганимиз ҳақида узоқ сўзлашим мумкин, лекин олдинда янада муҳимроқ вазифалар кутиб турибди. Aсосий вазифамиз ҳотиржамлик ва кейингги ўйинга тайёргарлик кўриш. Бугун яхшилаб ухлаб оламиз, тонгда барча яқинларимиз билан суҳбатлашамиз. Биз бу ерга финалда ғалаба қозониш учун келганмиз.

Ёзуа Киммих

Бугун “Бавария” “Барселона”га қарши шавқатсизларча ҳаракат қилди. Натижа эса, 8:2! Тўғриси, “Барса”ни бундай ҳисобда мағлуб этиш мумкинлиги ҳаёлимизга ҳам келмаган эди.

Шундай бўлсада, бугунги учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрганимиз ҳақида айтиб ўтишим лозим. Учрашув олдидан аниқ режа билан майдонга тушдик. Мураббий биздан фақат олдинга тўп суришимизни талаб қилди. Биз эса, бу ишни уддаладик. Биз ажойиб натижа қайд этдик, бироқ ҳали бу ҳаммаси эмас.

Мануэл Нойер

Тан олиш лозим, бугун “Бавария” ЕЧЛда ким фоворит эканлигини кўрсатиб қўйди. Aйниқса, “Барселона” устидан қозонилган йирик ғалаба бизга мусобақа фоворити номини топширди десак, адашмаган бўламиз.

Жамоадошларим ўйиннинг биринчи дақиқасиданоқ катта иштиёқ билан олдинга ташланишди. Биринчи бўлим якунида ҳисоб бизни тўлиқ қаноатлантирди, лекин ҳаракатдан тўхтаб қолмадик. Бугун “Бавария” футболчилари шунчаки завқланиш учун тўп тепди десам, адашмаган бўламан.

Шунга қарамай, терма жамоадаги дўстим Тер Штегеннинг бундай аҳволда кўриш осон эмас.

Киритилди: 15.08.2020 08:35. Ўқилди: 13435 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.