Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дриблинг усталари (топ 10)

Stadion.uz якунланиб бораётган мавсумнинг энг яхши дриблинг усталари билан таништириб ўтади. Ушбу рўйхатдан фақат Европанинг кучли бешта чемпионати вакилларигагина ўрин нақдланган бўлиб, ғолиб ҳар бир ўйинда ўртача неча бора рақибларини алдаб ўтгани ҳақидаги статистик маълумотга кўра аниқланади. Мавсум давомида 900 (10 та ўйин) дақиқадан кам ўйин ўтказган футболчиларнинг натижаси инобатга олинмайди.

10 ўрин. Эден Азара («Реал»; Бельгия) — 4.1

Эден “Реал” билан яқиндагина чемпионликни нишонлаганидан хабарингиз бор. Футболчи бу мавсумни  сермаҳсуллик бобида омадсиз деб атаган бўлсада, ўзининг дриблинги сабабли бугунги рўйхатимиздан ўрин олишга муваффақ бўлди. Мавсум давомида атиги бир бор гол киритган бўлсада, қаҳрамонимиз ҳар бир ўйинда ўртача 4,1 бор рақибларни ноқулай аҳволда қолдиришни уддалади.

8-9 ўрин. Мунир Шоер («Дижон»; Франция) — 4.2

Ўтган ёзда Мунирни “Ланс”дан “Дижон” 3,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ёш футболчи қисқа муддат ичида ўзини кўрсатишни бошлади. Бир ўзи рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтаётганини кўрган француз нашрлари унга “дриблинг қироли” “унвонини” беришди. Дарҳақиқат, Франциянинг ўртамиёна жамоасида ҳар ўйинда 4,2 бор дриблингдан унумли фойдаланиш таҳсинга сазовар.

8-9 ўрин. Юсеф Атал («Ницца»; Жазоир) — 4.2

Франция чемпионатининг яна бир вакили. Бу йигитча ҳақида мутахассисларни инобатга олмаса, деярли ҳеч ким ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Шунга қарамай, Зидан уни келажакда Дани Карваҳалнинг ўрнини эгаллашига умид қилмоқда. Aнглаганингиздек, Юсеф қанот ҳимоячиси ва ажойиб техника эгаси. Бежизга у билан “Реал”, “Милан” ва ПСЖ клублари қизиқиб қолмаган.

7 ўрин. Мусса Женепо («Саутгемптон»; Мали) — 4.3

Мали терма жамоаси аъзоси кутилмаганда мавсумнинг иккинчи қисмини жуда ёмон ўтказди. Жароҳат, жанжаллар ва бошқа кўплаб омиллар Женопага тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, унинг дриблинги ўз ўрнида қолди.

Белгиялик йигитча, техника борасида исталган футболчи билан баҳслашишга қодир. Бежизга унинг трансфери учун “Саутгемптон” Белгия клубига 14 миллион евро тўламади. 22 ёшли Мусса келаси мавсумда яна ўз дриблинги билан барчани хурсанд қилиши аниқ. шунчаки, бироз вақт керак ҳолос.

6 ўрин. Вилфрид Заха («Кристал Пэлас»; Кот-дЪИвуар) — 4.5

Узоқ муддат “Манчестер Юнайтед” нишонида бўлишига қарамай, Заҳа жамоасида қолди. Рақибларни самарали алдаб ўтиш борасида сўнгги мавсумларда Заҳа пешқадам. Унинг дриблинги киши кўзини қамаштирмоқда. Қаҳрамонимиз айнан дриблингга кўп эътибор бергани учун ҳам бир пайтлар “Манчестер Юнайтед”да қўним топмаган эди. Балки, тақдир унга иккинчи имкон тақдим этар?!

5 ўрин. Жереми Бога («Сассуоло»; Кот-дЪИвуа) — 4.7

Aнглиянинг бошқа бир гранд клуби – “Челси”да ўзини кўрсата олмаган Бога учун ҳам мавсум ажойиб ўтди. Камтарин “Сассуоло” сафида рақибларни ортидан югуришга мажбур қилган ҳужумчи яна “катта клублар” эътибор марказида! Бугунги кунда у билан “Эвертон” ва “Боруссия Дортмунд” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

4 ўрин. Лионель Месси («Барселона»; Аргентина) — 5.7

Замонамизнинг кучли футболчилари айни дамда турли ҳолатда. Кимдир ўз ўйнини кучайтириб бормоқда, яна кимнингдир даражасида пасайиш кузатилмоқда. Мессига келадиган бўлсак, унинг 4-ўринда эканлигини мухлисларни бироз хафа қилгани рост. Нима ҳам дердик, вақт барча-барчадан кучли…

3 ўрин. Аллен Сен-Максимен («Ньюкасл»; Франция) — 5.8

“Туманли албион”га келгунига қадар, Aллен “Лига 1” мусобақасида чинакам шоулар намойиш этди. Унинг рақибларини осонлик билан алдаб ўтаётганини кўрган “Нюкасл” 18 миллионнинг баҳридан ўтди ва Сен-Максимен Aнглияга кўчиб келди. Инглиз мухлислари финт ишлатувчи чаққон французни илиқ қарши олишди. У нафақат тўп билан муомилада, балки сермаҳсулликда ҳам ўзини кўрсата олди.

2 ўрин. Адама Траоре («Вулверхэмптон»; Испания) — 6.2

Адама “Вулверҳемптон” сафида мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди. 4 та гол ва 9 та ассист. Унинг айни дамда персонал мухлислари сони ҳам ортиб бормоқда. Исталган дақиқада, рақиб футболчисини доғда қолдириш учун Aдама юқори тезлигидан фойдаланади. Унинг бир қарашда оддий кўринган дриблинги жуда самарали бўлиб, майдонда бўш зоналар яратишда жуда қўл келади. Aфсуски, рақибларни ҳар сафар ҳам алдаб ўтишнинг иложи йўқ. Траоре бу мавсумда тўпни дриблинг ишлатиш чоғида йўқотиш борасида ҳам кучли учликка киришга мажбур бўлди.

1 ўрин. Неймар (ПСЖ; Бразилия) — 6.3

Aслида, “Aталанта”га қарши ўйинга қадар Неймар рўйхатимизнинг иккинчи ўрнида бораётган эди. ЕЧЛ доирасидаги драматик ўйинда қаҳрамониз рақибларидан нақд 16 (!) бор дриблинг ёрдамида ўтиб кетишга муваффақ бўлди ва ўз шахсий кўрсатгичини яхшилаб олди. Энг муҳими, ПСЖга ярим финал йўлланмасини олиб берди.

Киритилди: 15.08.2020 20:37. Ўқилди: 9151 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.