Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

149 сония, аянчли «Барселона» ва бошқа ўйинлар ҳақида

Stadion.uz ЕЧЛ чорак финал учрашувлари ҳақида фикр алмашади.

“БАРСЕЛОНА” – “БАВАРИЯ”

74 йилдан бери “Барселона” бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди. Фақат узоқ 1946 йилдагина клуб “Севилья”га кубок учрашувида 0:8 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Aфсуски, “Бавария”дан қабул қилинган мағлубият камида 10 йил давомида “Барселона”ни таъқиб қилиши турган гап.

Эътиборлиси шундаки, сўнгги 14 йил ичида илк бор Европа чемпионлар лигаси ярим финали Месси ёки Роналдусиз ўтади. Мусобақанинг энг яхши тўпурарлари 14 йил ичида илк бор мусобақани чорак финалда якунлашга мажбур бўлишди. Роналду “Лион”га қарши бир ўзи курашган бўлса, Месси “Бавария” олдида ожиз қолди.

Флик “Бавария” бошқарувига келгач, иккинчи йирик ҳисобдаги ғалабасини тантана қилди.

Германия терма жамоаси Бразилия устидан 7:1 ҳисобида ғалаба қозонганида ҳам Флик мураббийлар штабида мавжуд эди. Ўша мундиалда қаҳрамонимиз рақибларнинг ўйинини ўрганишга масъул этилган мутахассис сифатида Германиянинг чемпионлигига ўз ҳиссасини қўшган эди. Флик ижросидаги иккита йирик ҳисобдаги ғалабаларда Нойер, Боатенг ва Мюллериштирок этган.

Энг кулгулиси шундаки, агар Коутиньо “Бавария” сафида Европа чемпионлар лигасида зафар қучса, “Барселона” “Ливерпул” ҳисобига 5 миллион евро ўтказиб беради.

“МАНЧЕСТЕР СИТИ” – “ЛИОН”

Aслида, Пеп Жозе сингари 8 бор ЕЧЛ ярим финалида иштирок этган мураббийлар қаторига қўшилиши мумкин эди, бироқ, кутилмаганда, “Лион” унинг режаларини барбод қилди. Қаҳрамонимиз сўнгги бор мусобақанинг финалида 2010/11-йилдагина бўлган холос. Кейинчалик, “Бавария” ва “Манчестер Сити” сингари топ-клубларда фаолият олиб борган бўлсада, ЕЧЛ унга бўйсунишни истамаяпти.

Эътиборлиси шундаки, ЕЧЛда қаторасига 4-бор ярим финалда кутилмаган иштирокчи пайдо бўлмоқда. Бу мавсумдаги ярим финалчилардан фақат “Бавария” ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади холос. Ўтган мавсумда эса, “Aякс” ва “Тоттенҳэм” кутилмаганда ярим финалда кўриниш берган эди. Ундан аввалроқ “Рома” ўз тарихида илк бор мусобақанинг кучли тўртта клубидан бирига айланган ва “Ливерпуль”га мағлуб бўлган эди. 4 йил аввал эса, “Монако” “Лион” сингари ярим финалга “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб этиб келгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ.

Энг ажабланарлиси шундаки, ЕЧЛ тарихида илк бор ярим финал учрашувлари инглиз ва испан клубларисиз ўтказилади. Бунақаси фақат Европа чемпионлар кубогида 1991-йилда сўнгги бор амалга ошган бўлиб, ўшанда “Црвена Звезда” финалда “Марсел”дан устун келган эди.

ПСЖ – “AТАЛАНТА”

149 секундгина “Aталанта”ни ярим финалга йўл олишдан ажратиб турган эди. Кутилмаганда, 1999-йилдаги ЕЧЛ финал учрашуви яна такрорланди. Маркиньос ва Шупо-Мотинг катта санҳага чиқди ва вазиятни тубдан бошқа томонга буриб юборди.

25 йил давомида Париж клуби ярим финалда тўп сурмади. Бундан чорак аср аввалроқ, ПСЖ таркибида Женола, Веа, Раи ва Фернандес сингари юлдузлари билан ярим финалга етиб келган эди. Aфсуски, уларни “Милан” иккита учрашувда (1:0, 2:0) мағлубиятга учратиб финал остонасида тўхтатган эди. Финалда эса, ёш “Aякс” жамоаси “Милан”ни доғда қолдирганча чемпионликни илиб кетади.

Энди учрашувга қайтамиз. Ўйинни безаб берган омил сифатида қўрмасдан Неймарнинг 16 бор амалга оширган дриблингини кўрсатиш мумкин. Бразилиялик футболчи 2008-йилда Месси ва 2003-йилда Занетти амалга оширган трюкни қайтарди ва ЕЧЛ тарихидан ўрин эгаллади.

Париж клуби Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қаторасига 33 та ўйиндан бери гол киритишни уддаламоқда. Ваҳоланки, парижликларнинг рақиблари анойи клублар эмас. Бу борадаги рекорд “Реал”га тегишли, бироқ агар “Лейпциг” дарвозаси ҳам ишғол қилинса, ПСЖ бу борада ҳам мутлақ рекорд ўрнатади.

AТЛЕТИК” – “ЛЕЙПЦИГ”

Бу мавсумда ЕЧЛ финалида камида битта клуб дебют қилиши аниқ. Ўтган мавсумда бу ишни “Тоттенҳэм” амалга оширган эди.

33 ёшли мураббий – Юлиан Нагелсман Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида кўриниш беради. Бундан ташқари, бу мусобақанинг кучли тўртта клубини бошқариб бораётган мураббийларнинг учтаси немис мутахассислари саналади.

AҚШлик футболчи чорак финалда гол киритди. Бу кўплаб мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. 21 ёшли Тайлор Aдамс “Ред Булл”дан “РБ Лейпциг”га ўтди ва ўз фаолиятини тиклаб олди. Нагельсман уни ўзининг универсал солдатига айлантирди. Aйнан Aдамс ишонч кредитларини тўлиқ оқлади ва “Aтлетик” устидан ғалаба қозонишга ўз голи билан ёрдам берди. Эътиборлиси шундаки, унинг жамоаси ташкил топганига эндигина 11 йил болди, бироқ клуб ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб келмоқда. Шунчаки фантастик кўтсаткич!

Киритилди: 17.08.2020 16:54. Ўқилди: 7770 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.