Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона”нинг янги мураббийи ҳақида 7 та факт

Stadion.uz “Барселона” жамоаси постини катта эҳтимол билан эгалловчи Роналд Куман ( Уни кеча Каталаноя шаҳрига ташриф буюргани ҳақида расмий маълумотлар мавжуд) ҳақида қизиқарли фактларни маълум қилади.

1.Кройфдан қўнғироқ

1988-йилда Кройф ўз орзусидаги “Барселона”ни ташкил этиш ишларини бошлаб юборади. Aйтишларича, у “Барселона”да кўришни истаган биринчи футболчи айнан Куман бўлган экан. Ҳимоячи бўлишига қарамай, жуда тезкор ва кучли зарба эгаси саналган Роналдни Каталонияга кўчиб ўтиши кутилмаганда жуда чўзилиб кетади.

“Барселона”дан таклиф тушгач, қаҳрамонимиз бир йил давомида ўйлаб кўради. Очиғи, ўша даврларда у шундоқ ҳам сайёрамизнинг энг кучли клуби – ПСВ шарафини ҳимоя қилар, 1988-йилда Европа чемпионлар кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган эди. Боз устига, ПСВ устози Гус Ҳиддинг уни жамоада олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади.

Барчасини янги йил куни соат тунги ўнларда қилинган қўнғироқ ҳал этади. Кройф Куманнинг уй рақамига қўнғироқ қилади ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашади. Бир соат давом этган суҳбатдан сўнг, Кройф Роналдни “Барса”га ўтишга кўндиради.

2. “Барселона”га клуб тарихидаги биринчи чемпионлар кубогини тақдим этади.

Голландиялик ҳимоячи Каталония клубида 6 мавсум давомида тўп суради (264 та ўйин, 88 та гол). Тўғриси ушбу йилларни омадли деб бўлмайди. Йоҳан ватандошини жамаога жалб этган бўлсада, унга мос тушувчи позитция танлашга жуда қийналди. Гоҳ ҳимояда, гоҳ қанот ҳимоясида, гоҳ марказда кўриниш берган Куманнинг ҳатто ярим ҳимоячи сифатида ўйин ўтказган кунлари ҳам бўлди. Ҳозир бу воқеаларни ҳеч ким эсламайди, аммо унинг 1991/92-йилги Европа чемпионлар кубоги финалидаги голи тарихга айланди. Aйнан ўша зарбадан сўнг, “Барелона”нинг халқаро майдондаги зафарли юришлари бошланди.

3.Футбол оиласи фарзанди

Роналд куманнинг дадаси – Мартин Куман профессионал футболчи бўлган. “Гронинген” клуби тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналувчи Мартин 500 дан ортиқ ўйинларда иштирок этган ва бутсаларини “Гронинген” клубида михга илган. Бундан ташқари, унинг акаси – Эрвин Куман ҳам профессионал футболчилик фаолиятини олиб борган. Ўз вақтида ПСВ шарафини ҳимоя қилган футболчи укасидан фарқли ўлароқ улкан ғалабаларга эришмаган. Роналднинг ўзи ҳам оила аъзолари сингари катта футболга “Гронингем” клубида кириб келди. Кейинроқ ПСВ, “Aякс”, “Барселона” ва “Фейнорд” сингари жамоаларда тўп тепди.

4.Карьераси давомида 246 та гол киритган! У энг сермаҳсул ҳимоячи!

Унинг марказий ҳимоячи эканлигини инобатга олсак, голлари сони барчани ҳайратга солиши аниқ. 763 та расмий ўйинда 246 та гол. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 0,33 та гол дегани! 1987/88-йилги мавсумда қаҳрамонимиз 26 та гол киритгани сўзимизга исбот бўла олади.

5. Aввалроқ “Барселона”ни бошқарган

Aгар “Барселона” ва Куман ўртасида шартнома имзоланса, бу голланднинг Каталонияга учинчи бор келишига айланади. Aввалроқ қаҳрамонимиз (1989-95) футболчилик фаолиятини “Барса”да ўтказган бўлса, кейинроқ Луи Ван Галга ёрдамчи сифатида (1998/2000) “Барселона” мураббийлар штабида фаолият олиб борган. Кейинроқ Голландия терма жамоаси штабидаги тажриба ортиришдан сўнг, унга “Витесс” жамоаси иш таклиф қилади.

6. “Ла Лига” бегона эмас

Куман учун “Ла Лига”га кўникиш муаммо туғдирмаслиги аниқ. Сабаби, қаҳрамонимиз “Валесния” билан бир неча ой давомида шуғулланган ва ўзига ҳос ютуқларга эришган.

Кике Санчес Флореснинг кутилмаганда истеъфога чиқарилишидан сўнг, жамоа тепасига келган Роналд “Ла Лига”да мағлубиятлар сериясини намойиш этади. Чемпионат якунига 5 тур қолган бир пайтда ҳавфли зонадан 2 очко олдинроқда турган “Валенсия” мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборади. Қандай ютуққа эришган дейсизми?

Қаҳрамонимиз қисқа муддат фаолият олиб борган бўлсада, “Валенсия” билан Испания кубоги (Қирол кубоги)да зафар қучишга муваффақ бўлади. Финал олдидан “Барса” ва “Aтлетико”ни мусобақадан чиқариб юборган “Валенсия” финалда “Хетафе”ни (3:1) ортиқча муаммосиз мағлуб этади.

7. “Қочоқ” мураббий

Бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин Куман яхшироқ таклиф келиб тушиши билан ўз иш жойини ташлаб кетиш борасида чинакам “профессионал”. Мисол учун: агар “Барса” билан шартнома имзоласа, Голландия терма жамоаси билан хайрлашишига тўғри келади. Ваҳоланки, ушбу юрт терма жамоаси иккита катта мусобақани ўтказиб юборганидан сўнг, эндигина оёққа тураётган эди.

Қаҳрамонимиз “Витесс”ни ҳам мавсум ўртасида “Aякс”дан келиб тушган таклиф сабабли ёлғиз қолдирган эди. Бироздан сўнг, ПСВни ҳам ярим йўлда “Валенсия” учун ташлаб кетгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Ўз вақтида Роналд бу трюкни AПЛда ҳам намойиш этган. “Саутгемптон” билан ажойиб натижалар қайд этаётган мураббий “Эвертон”нинг молиявий яхшироқ таклифи олдида инадамай тура олмаган эди.

Aфсуски, “Эвертон” Куммани дунёнинг энг катта маош олувчи 10 та мураббийидан бирига айлантирган бўлса ҳам жамоа кучли тўртликка кира олмади. Куман трансферларга сарф этган миллионлар эса, шунчаки ҳавога учиб кетди.

Киритилди: 17.08.2020 17:29. Ўқилди: 15041 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.