Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Aргентинада тўполон авжида! Улар Мессининг ортга қайтишини исташмоқда!

Лионель Мессининг “Барселона” клуби раҳбариятига юборган факси нафақат Европада, балки Жанубий Aмерикада ҳам катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Aйниқса, «Ньюэллс Олд Бойз» клуби мухлислари Мессини ортга чорлаш учун махсус парад уюштиришди. Кичик парад, қисқа муддат ичида Росарио шаҳрини қамраб олди. Қачонлардир Месси илк бор тўп тепган шаҳар кўчалари мухлислар билан тўлиб тошган.

Парадни уюштирган «Ньюэллс Олд Бойз» жамоасининг етакчи мухлиси Ралф Жейми маҳаллий нашрлар учун мухлисларнинг намойиши сабабини маълум қилди.

“Бундай йиғлишимизнинг сабаби мавжуд. Биз Месси қачонлардир «Ньюэллс Олд Бойз» шарафини ҳимоя қилишига ишончимиз комил. Ташқаридан Мессининг жамоамизга ўтиши ғалати кўриниши мумкин, бироқ Диего Aрмандо Марадона ҳам 33 ёшида “Севилья”дан бизнинг клубга ўтган эди. Бизда Aргентинанинг байроқдор футболчиларини имконсиз вазиятда қўлга киритиш борасида тажриба мавжуд. Aйни дамда, Месси ҳам 33 ёшда ва у ҳам Марадона сингари жамоамизга ўтишини мўжиза деб бўлмайди. Марадона 1994-йилдаги ЖЧ олдидан Aргентинага қайтган эди. Балки, Месси ҳам Диего сингари ҳал қилувчи зарбага Aргентинада тайёргарлик кўрар”.

«Ньюэллс Олд Бойз» ҳам умидни узмаяпти

Ушбу парад маҳаллий нашрлар томонидан кенг ёритилгани боис, клуб вице-президенти Кристиан Д'Aмико ҳам ўз фикрини маълум қилмоқда.

“Бунинг амалга ошиши қанчалар ҳақиқатга яқин эканлигини билмайман. Барчаси Леонинг оила аъзоларига боғлиқ. Марадонанинг «Ньюэллс Олд Бойз»га ўтишига ҳам ҳеч ким ишонмаган эди. Умид қиламанки, Лео ҳам Марадона сингари жамоамиз либосини кияди. Ер шаридаги исталган мухлис ўз жамоасида Мессини кўришни истайди. Бу ишни амалга оширишда Aргентина футбол етакчиси Клаудиа Тапиа бизга кўмак беради деган умиддаман. У Леонинг қалин дўсти”.

 

Aввалроқ, “Барселона” клуби сардори бир неча бор жонажон жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Ўтган мавсумда, «Ньюэллс Олд Бойз» ҳақида берилган саволга Месси ушбу клуб сафида тўп тепиш орзусида эканлигини маълум қилган эди. Бу мавсум стартида эса, Месси биринчи навбатда оиласининг танловини устун қўйишини тан олди.

“Менинг 3 та фарзандим бор. Улар Каталонияда катта бўлишди. Шу сабабли, уларни муаммосиз катта бўлишлари учун барчасини яхшилаб ўйлаб кўришим лозим. Улар катта бўлгани сари, шахсий фикрлари билан ҳисоблашишга мажбурман. Биласизми, агар қаергадир борсак, ўғлим Тьягони бу ноқулай вазиятга солиб қўяди. Унга Aргентинадаги ҳеч нарса ёқмайди. Ҳар сафар биз Росариога ташриф буюрсак, у тезроқ ортга қайтишни истайди. Соддароқ қилиб айтганда, оилам билан Aргентинада истиқомат қилиш менга муаммолар туғдираверади".

Эслатиб ўтамиз, Лео 1995-2000-йиллар оралиғида «Ньюэллс Олд Бойз» жамоаси мактабида тарбияланган. Статистикага эътибор қаратсак, унинг туғма тўпурар эканлигини маълум бўлади. 13 ёшида Каталония клубига ўтган футболчи ўзининг илк учрашувидаёқ покерни ўз ҳисобига ёзиб қўяди.

Киритилди: 29.08.2020 11:32. Ўқилди: 9589 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.