Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” футболчиси “Милан”га ўтди

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Вест Бромвич”га ҳужумчи керак

Aнглиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Мишу Батшуайи билан “Вест Бромвич” жиддий қизиқиб қолди.

“Football Insider” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли ҳужумчини “Вест Бромвич” клуби бир мавсумга ижарага олишн истамоқда. Клуб Тимо Вернерни сотиб олгач, Мишу Лемпардга кераксизга айланди. Шу боис, Лондон клуби белгиялик футболчини қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ уни ижарага бермоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, “аристократлар” Батшуайининг трансферидан ҳеч бўлмаганда 25 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Батшуайининг “Челси” билан шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу боис, “Вест Бромвич” ҳужумчининг трансфер суммасини 10 миллион еврога қадар тушурушни истамоқда.

Симеонега ҳимоячи керак

Мадриднинг “Aтлетико” клуби устози Диего Симеоне Ренан Лоди билан рақобатлаша оладиган ҳимоячи сотиб олишни истамоқда.

"Diario AS" нашрининг маълум қилишича, мураббий “Хетафе” қанот ҳимоячиси Матиас Оливиерани таркибга қўшиб олишни истамоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 22 ёшли ҳимоячини қўлга киритиш учун “Aтлетико” катта сумма сарф этиши талаб этилмайди.

Aйни дамдаги клубнинг молиявий аҳволи сабабли уругвайлик футболчининг Мадридга кўчиб ўтиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Жорди кетадими?

Каталониянинг“ Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жорди Aлба янги мавсумни бошқа клубда бошлаши мумкин.

"Don Balon" нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли фулбек Рональд Куманнинг режаларидан тушиб қолишдан чўчимоқда. Суарес ёки Ракитич сингари кераксиз футболчига айланиб қолишдан аввалроқ бошқа клуб билан шартнома имзолаш ҳақида бош қотирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Жорди билан “Манчестер Юнайтед” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. “Қизил иблислар” мавсум стартидаёқ сафдан чиққан Люк Шоунинг ўрнини айнан Aлба билан тўлдирмоқчи.

“Барселона” ишга киришди

Каталония супер клуби тез орада “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдумнинг трансферини эълон қилади.

“DiarioSport” нашрининг маълум қилишича, “Барса” аллақачон голландиялик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Манбанинг маълум қилишича, клуб “Ливерпуль”га ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро тўлаб беради. Бундан ташқари, яна 5 миллион турли бонуслар тариқасида “Ливерпул” ғазнасига бориб тушади.

“Реал” футболчиси “Милан”га ўтди

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Браим Диас фаолиятини “Милан”да давом эттириши аниқ бўлди.

Бу ҳақида таниқли журналист Никола Скири маълум қилмоқда. Унга кўра, “россонерилар” Диасни сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқда. “Милан” Диасни ўз жамоасида қолишини истаса, мавсум сўнггида 20 миллион евро сарф этишига тўғри келади. “Реал” ўз футболчисини қайта сотиб олиш шарти билангина сотишга рози бўлди.

Aйни дамда, шартноманинг шу банди борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Киритилди: 02.09.2020 18:44. Ўқилди: 10899 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.