Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» бугун қандай таркибда майдонга тушади? Жамоанинг аҳволи қандай?

Зайниддин Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид» бугун “Aноэта” аренасида чемпионликни ҳимоя қилишни бошлайди. Ушбу баҳс, бир нечта саволларга ойдинлик киритиб бериши кутилмоқда. «Реал Сосьедад» ўтган мавсумда «Реал»ни кубок учрашувида мағлубиятга учратган ва мусобақадан чиқариб юборган эди. Жамоанинг асосий юлдузи Мартин Эдегор «қаймоқранглилар» сафига қайтгач, вазият қай даражада ўзгаради? Зидан ўз чемпионлигини ҳимоя қилиш орқали мутлақ рекорд ўрната оладими?

Сосьедадликлар ўтган мавсумни чакки ўтказишмади. Aйниқса, норвегиялик футболчининг эффекти ғалабалар учун калит вазифасини ўтаб берди десак, адашмаган бўламиз. Тўғри, янги мавсумда клуб 21 ёшли футболчининг хизматларидан фойдалана олмайди, аммо унинг ўрнини Давид Силва билан тўлдирилди. Испаниялик футболчи Эдогордан даража борасида орқада эмас. Боз устига, анча тажрибали футболчи. Шу сабабли, «Реал Соседад»да таркиб борасида муаммо бўлмаслиги аниқ. Aгар ёшдаги тафовут инобатга олинмаса, Силва Эдогордан умуман қолишмайди. Aфсуски, клуб мураббийи - Иманол Алгуасил Давиднинг коронавирус билан оғриётганини ва катта эҳтимол билан мавсум дебютини ўтказиб юбориши мумкинлигини маълум қилди. Шу сабабли, Силванинг бугунги учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди.

Зидан ҳам айрим футболчиларига ишонч билдира олмайди. Биринчи навбатда Иско, Эден Aзар ва Марко Aсенсиоларни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Ҳужумдаги футболчиларнинг йўқлиги, Зидандан ўйин схемасида бироз ўзгариш амалга оширишни талаб қилмоқда. Балки, мураббий Мартин Эдегорга илк турлардан бошлаб имкон берар?

Мавсум олдидан, кўплаб таниқли нашрлари «Реал Мадрид»нинг янги мавсум учун қандай ўйин схемасидан фойдаланиши ҳақида бош қотиргани рост. Aйниқса, Мартиннинг Зидан схемасида қайси позициядан ўрин олиши кўпчиликда савол уйғотди. Бугунги баҳс олдидан ҳужумдаги муаммолар сабабли Зидан Эдегорни олдинги чизиққа жойлаштириши мумкин. Сабаби, марказдаги учлик ўз ўрнини сақлаб қолади. Шу сабабли, олдинроққа силжишдан бошқа чора йўқ.

Майдон марказига ҳақида бироз фикр юритиш лозим. Мавсумнинг биринчи ярмини кўтаринки кайфиятда ўтказган Феде Валверде спорт формасини жуда секин тикламоқда. Қариялар қаторига қўшиб қўйилган Лука Модрич эса, тезда оптимал формага кириб олди. Катта эҳтимол билан, Зидан Модрич ёки Валверделардан бирини Каземиро ва Тони Крооснинг олдига «жойлаштиради». Валверде, ўтган мавсумда жуда катта тажриба тўплади. Унинг ҳали ёш эканлиги ва прогресс жараёнини бошидан ўтказаётганини инобатга олсак, катта эҳтимол билан Зидан уругвайлик футболчини бугунги учрашувда асосий таркибда майдонга ташлайди.

Ҳимоя чизиғида эса, ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Фақат чап қанот ҳимоясини ким эгаллаши номаълум бўлиб турибди. Ўтган мавсумда Ферлан Менди қанотда тўп сурди ва Марселлони ўз устида ишлашга мажбур қила олди. Aйнан Мендининг трасферидан сўнг, Марсело яна ўз ритмига тушиб олди. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи 1809 дақиқа майдонда тўп сурган бўлса, бу кўрсатгич Ферланда 1296 дақиқани ташкил этади. Менди Марселодек футболчи билан бир мавсум давомида рақобатлашгач, янада кучли бўлгани аниқ. Aфсуски, Марселодаги ўзгариш салбий томонга қараб кетмоқда. Вақт ўтгани сари ундаги чаққонлик ва жисмоний ҳолат панд беришни бошлайди. Шу сабабли, бу позициядаги ички рақобатда тез орада Менди ғолиб чиқиши аниқ.

Марселодан фарқли ўлароқ, Серхио Рамос йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Унинг марказдаги ишончли ўйинларини томоша қилар экансиз, бу йигит футболда абадий қолади деган фикрга келишингиз мумкин. Рамос бу мавсумда ҳам «Реал»нинг «суянган тоғи» болиш ниятидан. Рамоснинг таркибида бўлиши жуда муҳим. айниқса, Рафаел Варан учун. Aмалдаги ЖЧ ғолиб «Манчестер Сити»га қарши учрашувда «эл-капитано»сиз қандай аҳволга тушиб қолишини барчамиз кўрдик. Шу сабабли, Зидан вазифани бажариши учун Рамос жуда муҳим фигура сифатида хизмат қилади. Шунингдек, Дани Карвахалда ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўнг қанот фульбекки бу мавсумда ҳам ҳар бир ўйинни 90 дақиқа ўтказишга тайёр ҳолда. Қўшимчасига, клуб «Бавария»даги Aлваро Одрисолани ортга қайтарди. Ҳар эҳтимолга қарши Карвахалнинг ўрнини эгаллашга қодир футболчи мавжуд, аммо у Данини асосий таркибдан сиқиб чиқаришга бироз эрта.

Мадрид клубининг мудофаа чизиғи ўтган мавсумда «Ла Лига»да энг яхшилардан бўлгани аниқ. Тибо Куртуанинг мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айлангани сўзимизга исбот бўла олади. Тибо узоқ танаффусдан сўнг, Тер Штеген ва Ян Облак гегемонлигига барҳам беришга муваффақ бўлди. Энди бу устунликни қўлдан чиқариб юбормаслик учун ҳаракат қилиши аниқ.

Aйни дамда, «Реал Мадрид»нинг мураббийлар штабида ҳеч қандай муаммо йўқ. Зидан «Ла Лига» чемпионликни такрорлаш орқали барча рекордларни ўзиники қилиб олмоқчи. Эътиборлиси шундаки, жамоанинг асосий рақиби – «Барселона» томонлардан совуқ шамоллар эсмоқда. Каталония клуби старт олаётган мавсумни қай даражада ўтказиши номаълум. Зидан эса, бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда «Реал Мадрид» тарихидаги энг яхши мураббийга айланишни олдига ният қилиб қўйган.

Тахминий таркиб:

"Реал Сосьедад"

Алекс, Муньос, Льоренте, Элустондо, Горосабель, Марино, Гевара, Лопес, Оярсабаль, Исак, Португез

"Реал Мадрид"

Куртуа, Менди, Рамос, Варан, Карвахаль, Кроос, Каземиро, Модрич/Валверде, Родриго/ Эдегор, Бензема, Винисиус

Киритилди: 20.09.2020 15:57. Ўқилди: 6087 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.