Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Боливиялик мухлислар Мессини кўриш учун ҳеч нарсадан тап-тортишмади (Фото)

Бугун тонгда Aргентина терма жамоаси сайёрамиздаги энг баланд нуқтада жойлашган ареналардан бирида меҳмон бўлганидан хабарингиз бор. Ла Пас шаҳрида бўлиб ўтган ўйинга бўлган қизиқиш жуда улкан эканлигини аниқ. Сабаби, Боливия пойтахтига шахсан Лео Месси ташриф буюрди. Пандемия сабабли ҳукумат стадионларга киришни ман этганига қарамай, қизиқувчан боливияликлар учрашувни томоша қилишнинг ажойиб услубини ўйлаб топишди.

Учрашув бўлиб ўтган аренага алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. «Эрнандо Силес» стадиони денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда жойлашган бўлиб, бу ерда футболчиларнинг нафас олиши мушкул. Шо боис, Жанубий Aмерика терма жамоалари Боливияда меҳмон бўлишни у қадар ҳуш кўрмайди.

Эътиборлиси шундаки, Aргентина футбол раҳбарлари вазиятдан чиқиб кетишнинг ўзгача услубини қўллашди. Aслида, жамоа доимо Боливияга қарши ўйинга оз фурсат қолганда ташриф буюрар, ўйин якунланиши билан ортга қайтар эди. Бу сафар, Скалоне шогирдлари учрашувдан икки кун аввал Ла Пасга ташриф буюришди ва ҳавога мослашишга уриниб кўришди. Икки кун давомида машғулотларда қатнашган Aргентинани деярли барча кузатиш илинжида турли йўлларни ишга солди.

Шу икки кун давомида футбол мухлислари Aргентина терма жамоасининг машғулотларини томоша қилиш учун стадион атрофидаги баландликлардан, кўпқаватли уйларнинг томларидан жой эгаллашди. Aргентина терма жамоаси Боливияга қарши кечган ўйинда 2005 йилдан бери давом этиб келган нохуш анъанага чек қўйишга муваффақ бўлди. Жамоа оғир ўтган ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашувни томоша қилиш учун йиғилган мухлисларнинг барчаси ҳам қулай жойлашиб олди деб бўлмайди.

Кимлардир  биноклдан ҳам фойдаланиб кўришди.

Бу мухлисларни учрашув комиссари ўйин протоколига киритмагани аниқ.

Учрашув бошланишидан аввалроқ мухлислар ўзи учун «қулай» ўриндиқларни банд қилишни бошлашди.

Месси ўйин олди машғулотлар чоғидаёқ боливияликларнинг асосий нишонига айланган эди.

«Эрнандо Силес» ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдиришга мўлжалланган, бироқ ўйин куни трибуналар бўм-бўш эди. Пандемия сабабли, Боливия 4 йилда бир марта бўлиб ўтувчи супер учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлишди.

Ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб меҳмонлар очишди. Лаутаро Мартинес Мессининг голлар церийасига барҳам берди. 2016 йилнинг ноябрь ойидан бери Aргентина терма жамоасида ЖЧ саралаш учрашувларида Мессидан бошқа футболчи гол киритмаган эди.

Учрашув Аргентина терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 14.10.2020 16:18. Ўқилди: 8699 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.