Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европа чемпионлар Лигаси: тарихдан бугунгача - сиз билган ва билмаган қизиқарли маълумотлар

Бугундан УЭФА чемпионлар лигасининг янги 2020/21йилги мавсумига старт берилади. "Зенит" - "Брюгге" ҳамда "Динамо Киев" - "Ювентус" жамоалари ўртасидаги дастлабки икки жуфтлик бугуннинг асосий баҳслари рўйхатидан ўрин олган.

Мусобақанинг ушбу мавсуми аввалгиларига қараганда бироз ноодатийроқ тақвимда кечиши кутилмоқда. Шунга қарамай, бу йилги турнир мухлисларга ўзгача натижалар ва юқори ҳароратли футболни ваъда қилиши турган гап.

Биз эса қуйида Чемпионлар Лигаси ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ушбу турнир қитъанинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланиб, жаҳон миқёсида ҳам ҳамиша энг юқори рейтингларда эътироф этилади. Ташкилотчи асоциация ҳисобланган УЭФА ҳар йили трансляциялар бизнесидан рекорд суммадаги маблағларни ишлаб олади. Мусобақа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, даставвал ташкил этилган йиллари - 1955/56 йилги мавсумда бошқачароқ номда ўтказилганига гувоҳ бўламиз. Европа Чемпионлар кубоги деб юритилган турнирда росманасига ўз давлатларининг ғолиблари куч синашишган ва барча қарама-қаршиликларга фақатгина плей-офф тизимида ойдинлик киритилган.

Лекин тарихни яна-да аниқлаштирадиган бўлсак, 50 йилларгача ҳам Европа клубларининг маълум бир мусобақалар номи остида баҳс олиб борганликларига гувоҳ бўламиз. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, кичикроқ қамровда фақатгина Австрия-Венгрия иттифоқининг йирик жамоалари ўзаро учрашувларда майдонга тушишганликлари турли манбаларда келтириб ўтилади. Ушбу ўйинлар Хуго Мейсл томонидан ташкил этилган "Митропа" кубоги доирасида ўтказилган.

Лекин қитъанинг турли мамлакатлари миллий клубларини бир ерга йиғиш ғояси 1930 йилда илгари сурилган ва турнир Женевада бўлиб ўтган.

Барчамиз билган ҳозирги мусобақанинг тарихий асосчиси эса Габриэл Ганот ҳисобланади. Асл касби журналист ва футболчиликдан иборат бўлган бу инсон замонавий Олтин тўп мукофотинг ҳам асосчиларидан бири сифатида эътироф этилади. "L'Equipe"да ишлаб юрган кезлари Габриэл футбол бўйича халқаро миқёсдаги мусобақани ташкил этиш кераклигини ўз газетасида бир неча бор таъкидлаб ўтади ҳамда қитъа қўмиситасини ушбу қарорининг ижроси бўйича кўндиришга эришади. Шундай қилиб унинг бошчилигидаги биринчи Чемпионлар кубоги 1955 йилда ўтказилади. 16 та жамоа иштирок этган мусобақанинг очилиш баҳси "Спортинг" ва "Партизан" клублари ўртасида бўлиб ўтган. Илк голга эса Жоао Баптиста Мартинс муаллифлик қилган. Финал баҳси "Парк де Пренс" ўйингоҳида ўтказилган бўлиб, "Реал Мадрид" "Реймс"ни 4-3 ҳисобида мағлубиятга учратган. Кейинги йил ташкил этилган Чемпионлар кубогининг тўрттасида ҳам "қаймоқранглилар"нинг қўли баланд келади ҳамда кетма-кет беш марта тенгсиз деб топилган ягона жамоага айланиб олишади.

Чемпионлар кубогининг деярли ҳар бир мавсумидан эътиборга молик жиҳатларни талайгина топиш мумкин. 1960 йилги финал мусобақа тарихидаги энг кўп гол киритилган якун сифатида эсланади. "Реал Мадрид" Глазгода "Айнтрахт"ни таслим этган оқшом Френк Пушкашнинг покери ҳамда Алфредо Дистефано томонидан қайд этилган хет-трик ҳисобни 7-3 кўринишига келтирган эди.

Ушбу турнирни безаб берувчи омиллардан бир бу шубҳасиз, унинг мадҳияси ҳисобланади. Ҳар икки жамоа майдонга чиқиб келиши арафасида янграйдиган ушбу тантанавор мадҳиянинг матни машҳур британиялик бастакор Тони Бриттенга тегишли бўлиб, мусиқаси 1727 йилги Жорж Гендел томонидан қиролнинг тож кийиш маросими учун ёзилган асарининг қайта композициядан ўтган маҳсули ҳисобланади. Илк бор 1992 йили Лондоннинг Сент-Мартин хор ижрочилари томонидан ижро этилган. Ушбу мусиқанинг жзибаси ва креативлиги йилдан йилга ортаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 2018 ва 2019 йиллари ўтказилган Киев ҳамда Мадрид финалларида мусобақа мадҳиясининг кенг оммага ўзига хос шаклдаги инструментал версияси тақдим этилди.

Чемпионлар Лигаси ғолибига "шалпангқулоқ" кубокнинг совға қилиб бериб юборилишидан хабарингиз бор. Кубокнинг ушбу кўринишига келтирилган версияси 1967 йилдан бери амалда бўлиб келмоқда. Қизиқарли жиҳати, 2008 йилги мавсумга қадар мусобақани 5 ва ундан кўп ютган ҳамда кетма-кет 3 маротаба тенгсиз деб тан олинган жамоага махсус расмий кубок топшириб келинган. Ушбу совринга шу пайтгача "Реал Мадрид", "Аякс", "Милан", "Ливерпуль" ҳамда "Бавария" клублари эга чиқишган. Бугунги кундаги замонавий кубок 74 см узунликка эга бўлиб, оғирлиги 11 кг ни ташкил этади.

Шунингдек, Чемпионлар Лигасининг деярли ҳар бир мавсумида ўзига хос қизиқарли ҳолатлар ва бир қатор қойилмақом рекордлар қайд этилмоқда.

Реал Мадрид 2016/17 йилги мавсумда мусобақа бош совринини қўлга киритди ва кетма-кет иккинчи марта ушбу натижани такрорлаган ягона жамога айланди. Бунгача фақат "Милан" клубигина турнир янгича форматга келтирилишидан олдин дабл-чемпионликка эришган эди(1989/90). Шунингдек, амалдаги чемпион сифатида келаси йили кубокни муносиб ҳимоя қила олмаган омадсиз жамоалар рўйхатида "Милан"(1994/95), "Аякс(1995/96), "Ювентус"(1996/97) ва "МЮ"(2008/09) клубларини келтириб ўтишимиз мумкин.

Шу пайтгача фақатгина икки жамоа ўз юртида ўтказилган финалларда ғолиб бўла олган. 1996 йили "Ювентус" Римдаги марказий ўйингоҳда рақибидан устун келган бўлса, бир йил ўтиб Мюнхенда кечган финал оқшомида "Боруссия Дортмунд" мусобақа бош совринига эга чиққан эди. Шу билан бирга яна икки жамоа ушбу ҳолатларнинг тескари томондан қурбонига айланишган. 2011 йили Лондонда ўтказилган финалда "Барселона"га имкониятни бой бериб қўйган "МЮ" кумуш медаллар билан кифояланишга мажбур бўлган. Бир йил ўтиб эса "Бавария" ҳатто ўз уй стадионида "Челси"ни енгга олмаганини мухлислар ҳалигача эслашади.

Қисқа фактлар.

Ҳали ушбу мусобақа доирасида финалларда бирорта ҳам хет-трик қайд этилмаган. Лекин Даниэло Массаро, Ҳернан Креспо, Диэго Милито, Филипе Инзагие ва Криштиану Роналдулар якуний баҳсда икки бор рақиблари дарвозасини ишғол қилишган.

Шунингдек, Чемпионлар Лигаси ўйинлари ТВ рейтингида энг юқори поғоналарни эгаллайди. Биргина мисол, 2013 йилги финал 200 дан зиёд мамлакатга телетрансляция қилинган бўлиб, ўша баҳсни 360 миллионга яқин ишқибоз бевосита телеэкран қаршисидан кузатиб боргани рекорд натижа ҳисобланади.

Криштиану Роналду 3 та финалда гол урган ягона футболчи сифатида турнир тарихига кирган (2008, 2014, 2017).

Кларан Зейдорф мусобақа бош совринини турли хил 3 жамоада ютган ягона футболчи ҳисобланади ("Реал", "Аякс", "Милан").

Битта ўйинда киритилган энг тезкор гол муаллифи бу - Рой Маккан. Унга ушбу натижани қайд этиш учун 10 сониянинг ўзи етарли бўлган. Ҳатто, рақиби "Реал Мадрид" бўлса ҳам.


Шу пайтгача ўтган финалларнинг 7 таси пеналтилар сериясигача етиб борган (1996, 2001, 2003, 2005, 2008, 2012).

Плей-офф босқичидаги энг йирик ғалаба "Бавария" томонидан қайд этилган бўлиб, "қизиллар" 2011/12 йилги мавсумда "Базел" ҳамда "Шахтёр"ни бир хил кўринишда 7-0 ҳисобида мағлуб этган.

2017/18 йилги мавсумда биринчи бор битта мамлакатдан бешта жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишган. Ўшанда "Ливерпуль", "Ман Сити", "Тоттенҳем", "Челси" ҳамда "МЮ" клублари халқаро майдонда инглизлар шарафини ҳимоя қилишган.

Битта ўйиндаги энг кўп гол муаллифи сифатида Лионель Месси тан олинади. Лео 2012 йилда "Байер" дарвозасига 5 та тўп киритган эди. Шунингдек, битта мавсумда урилган голларнинг энг сермаҳсул сериясини Криштиану Роналду қайд этган. 13/14 йилги мавсумда Криш 17 бор рақиб посбонларини ранжитгани таҳсинга сазовор.

ЕЧЛ тарихидаги энг ёш гол муаллифи Ансу Фати - 17 ёш-у 1 ойлик.

Юсуфбек тайёрлади

Киритилди: 20.10.2020 17:49. Ўқилди: 6779 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.