Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе — «Камп Ноу»нинг янги қироли!

Кеча УEФА Чемпионлар Лигаси плей-офф учрашувлари доирасида "Барселона" ўз майдонида «ПСЖ» жамоасини қабул қилди ва йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе Шевченкодан кейин "Камп Ноу"да хет-трик қайд этган илк футболчига айланди.

Гарчи, учрашувда "Барселона" ҳисобни очган бўлса-да, бир неча дақиқалардан сўнг, Париж жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Умуман олганда, ўйин икккинчи бўлим ўрталаригача тенгма-тенг курашлар остида кечди, аммо кейин каталонияликлар ўйинида пасайиш бўлди. Шу ҳолатдан фойдаланиб кетган «ПСЖ» жамоаси "Барса"ни "Камп Ноу"да 4:1 ҳисобида тиз чўктириб кетишди. Натижада эса, Куман жамоаси учун, "Стад де Франс" ўйингоҳидаги жавоб учрашувида умидсиз ҳолатда майдонга тушишига олиб келади.

Биринчи бўлим ҳақида бироз маълумот берамиз: Курзаванинг қўполлигидан кейин Месси пенальтини аниқ амалга оширди ва Мбаппе бир неча дақиқадан сўнг, "Барса" жарима майдончасида қаршисидаги Ленглени бир финт орқали орта қолдириб ҳисобни тенглаштирди.

65-дақиқагача жамоалар қарама-қарши дарвозалар томонига ҳужум қилишда давом эттиришди: Курзаванинг зарбасини Тер Штеген қайтарган бўлса, Гризманнинг тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Бир нечта вазиятлар яратган «ПСЖ» футболчилари ҳам, "Барселона" футболчилари ҳам ўзлари яратган имкониятлардан фойдалана олмади.

«ПСЖ»нинг иккинчи голи: қарши ҳужумга ўтиб кетган парижликлар, қатот бўйлаб ҳужум уюштиради. Флоренци жарима майдончасига ошириб берган тўпни Пике орқага қайтариб юборади. Тўп эса Мбаппега келиб тушади ва у кучли зарба билан Тер Штеген дарвозасига иккинчи тўпни киритади.

Учинчи гол: Бу голда ҳақиқатдан ҳам, "Барса" ҳимоячилари ўта пассив ҳаракат қилишди. Парадес томонидан узатиб берилган жаримасини, Мойзе Кин бамайлихотир бош билан зарба берди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди.

Тўртинчи гол: «ПСЖ» ушбу баҳсда 2та тўпни қарши ҳужум асосида киритди. Айнан 3-голни ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин. "Барса"нинг 3 ҳимоячисига қарши, «ПСЖ»нинг 3 футболчиси ҳужумга ўтади. "Кўк-анорранглилар" жарима майдончаси яқинида Дракслер тўпни очиқ турган Мбаппега узатади, у эса тўпни дарвозабон устидан ошириб дарвозага 4-голни киритди.

Бу шунчаки таққослаш учун: кеча "Барса" форварди Лео учрашувдаги ҳисобни пенальти орқали очган бўлса ҳам, Месси дарвозага ўйинда битта ҳам зарба йўлламаган.

Биз "Барса"нинг ҳимоясини танқид қилишдан йироқмиз, чунки Пике ноябрдан бери илк марта майдонга тушган бўлса, Ленгле эса бутун мавсумни омадсиз тарзда ўтказмоқда. Келинг, ушбу ўйинда каталонияликлар ҳимояси ёмон ўйин кўрсатди эмас, балки Мбаппе ақл бовар ўйин кўрсатган деб ҳисоблайлик ва бу унга лойиқдир.

Килиан берган 6 та зарбадан, 4 мартаси аниқ нишонга бориб теккан бўлса, 4 бора ўзига-ўзи имконият яратган ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Аммо биз юқоридаги ҳолатларни барчасини жонли равишда кўрдик, энди эса бир нечта рақамлар ҳақида тўхталсак.

Мбаппе Андрий Шевченкодан кейин "Барса" дарвозасига "Камп Ноу"да учта гол урган биринчи футболчига айланди. Шеванинг 1997-йил Киевнинг "Динамо" жамоасида тўп тепиб юрган пайтида афсонавий хет-трикни амалга оширган, у пайтда ҳали Мбаппе туғилмаган ҳам эди. Айтганча, октябрь ойида Мбаппе ва Шевченко Франция ва Украина терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, учрашишган эди. Мбаппе ўз ижтимоий тармоқларидаги саҳифасига бирга тушган расмни юклаб, "Афсонага катта эҳтиром" деган мазмундаги постни жойлаштирган эди.



Мбаппе Чемпионлар Лигаси ёки Европа кубогининг плей-офф босқичлари доирасидаги учрашувларда "Камп Ноу"да "Барселона" дарвозасига 2 ва ундан кўп гол урган иккинчи футболчи. Буни биринчи бўлиб "Реал Мадрид"нинг афсонавий ҳужумчиси Ференц Пушкаш бундан 60 йил олдин, ярим финал босқичида амалга оширган. Украиналик Шевченко эса ҳужумчи учта голни гуруҳ босқичида "Барселона" дарвозасига киритган.

Мбаппе ЕЧЛда ҳозиргача 41 марта майдонга тушиб, 40 та голда қатнашган, 24 бора рақиблар поспонини хафа қилган, 16 та голли пас беришга эришган. Эслатиб ўтамиз: У ҳали 22 ёшда.

Мбаппе «ПСЖ» тўпурарлари рўйхатида Педро Паулетадан (109) ўтиб кетди. У кечаги хет-трикдан сўнг, парижликлар либосидаги 111-голини киритди. Ундан олдинда Златан (156) ва Кавани (200) бор. Агар Килиан Парижда яна икки-уч йил ўйнаса, албатта, у биринчи ўринга чиқади.

Килианнинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида киритган голлари 10тага етди. Франциялик футболчилар орасида, бу босқичда гол киритиш бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. Кечаги голларидан сўнг, афсонавий Зиданни (8) ортда қолдирди. Яқин кунларда Анридан (12) ҳам ўтиб кетиши тайин. Биринчи ўриндан эса "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жой олган. Унинг ҳисобидаги плей-офф босқичида урган голлари сони 18та.



«Биз ғалаба қозониш учун келдик ва буни уддаладик. Унутилмас оқшом, аммо биз ҳали ҳеч нарсани ютмадик, - деди Мбаппе ўйиндан кейин. - Худди шу руҳда давом этишимиз лозим. Мураббийимиз жуда ажойиб инсон. У ўтган мавсум бизни финалга бошлаган Тухелнинг ишини давом эттирмоқда. Биз ҳали энг юқори чўққида эмасмиз, гарчи бугун жуда яхши ўйин ўтказган бўлсак-да".

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 17.02.2021 11:11. Ўқилди: 5918 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.