Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бузилган анъаналар ва келажакка умид. "Барселона"да ўзгаришлар даври

Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетган "Барселона" 2007 йилдан буён биринчи марта 1\4 финал йўлланмасидан маҳрум бўлди. Умуман олганда, "кўк-анорранглилар" бу мавсумда жуда кўп анти рекордлар қайд этди ва жамоанинг муваффақиятсизликлари даражаси ўзининг энг сўнгги босқичига етиб келди. Катта эхтимол билан, энди жамоада катта ўзгаришлар бўлади. Бунга бир қанча сабаблар бор.

Жоан Лапорта

"Барселона"нинг янги президенти бўлмиш Жоан Лапортадан клуб муҳлисларининг умидлари катта. Каталонияликлар ундан шонли онларни қайтаришини кутмоқда. Умуман олганда, унинг тажрибаси ва даражаси юқори. Лапорта "Янги Барселона"ни қуришни аллақачон бошлаб юборди. Жоан бир қанча тажрибали футболчиларни таклиф этиб, жамоанинг яқин йиллардаги муваффақиятини таъминлашни ният қилган. Агуэро ва Алаба бунга бир мисол. Шунингдек, у Холанд, Гарсия ва яна бир қатор ёш иқтидорларни ҳам жамоага жалб қилиш ниятида. Бу эса келажак учун пойдевор. Энг асосийси, клуб фақат футболчиларни ўзгартириш билан чекланиб қолмаяпти, муҳими, клубда қарашлар ва механизм ўзгариш арафасида. Мессиниг жамоада қолиши ҳам тобора ойдинлашиб бормоқда. 58 ёшли клуб президенти Леони жамоада олиб қола олса, бу клубнинг яқин йиллардаги мувваффақиятлари учун муҳим фактор бўлар эди.

Лионель Месси

Йил сайин "Барселона"даги ўрни каттариб бораётган Месси жамоанинг айни дам юраги ҳисобланади. У клуб учун кўп нарса қилди, ҳамон қилиб келяпти. Унга "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмади. Агар қандайдир бурилиш бўлмаса, Месси жамоада қолади ва "Янги Барселона"ни қуришда бевосита иштирок этади. Аргентиналик ҳамон клубда тенгсиз аҳамиятга эга ва келаси мавсумларда ҳам уни "кўк-анорранглилар" либосида кўришимиз мумкин.

Ёш иқтидорлар

"Барселона" жамоаси бу мавсумда аввалгиларига нисбатан анча ёшарди. Жамоада Фати, Педри, Мориба, Араухо, Дест, Пуч, Тринкау каби ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Бу истеъдодлар яқин вақтлар ичида клуб келажаги бўлиши кутиляпти. Бу ёш иқтидор эгаларининг аксари аллақачон жамоада мухим футболчиларга айланиб улгурди. Бу жиҳатдан жамоа тўғри йўлни танлаган.

Рональд Куман

Шон-шуҳратдан ўзини "олов ичига отган" мураббий умуман олганда жамоани ёмон бошқармаяпти. Жамоа ўйинида ранг-баранглик ва яхлит бир тизим мавжуд. Кадрлар масаласида эса унга кўп ҳам имконият берилмади. Мураббий потенциали анчагина юқори ва у узоқни кўзловчилар сирасига киради. Агар Куман жамоада қолса, бирор натижа қайд эта олиши мумкин. Хар ҳолда, у шундай бир қийин даврда "Барселона" мураббийи бўлишдан чўчимади. Қийин кунларда шу ерда бўлган инсонга имконият берилса, бу адолатли қарор бўлар эди.

Инқирозли ҳолатдан чиқиб, яна кучли клубга айланиш учун жамоада барчаси етарли. Иқтидорли ва тажрибали футболчилар, яхши мураббий ва ўзоқни кўра олувчи президент. Яқин вақтлар ичида Европада қудратли "Барселона"ни кўришимиз мумкин. Ҳаракат ва ғоялар бор. Амалда натижалар қандай бўлиши яқин йиллар ичида намоён бўлади.

                                                                                                                      Худайқулов КАРИМ

Киритилди: 15.03.2021 15:06. Ўқилди: 6040 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.