Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Агуэронинг узоқ йиллик орзулари ушалиш арафасида

Аргентиналик иқтидор эгаси Серхио Кун Агуэро яқин кунлар ичида "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. Европа Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг бу трансфер амалга ошиши кутилмоқда. Бу шунчаки трансфер ёки шунчаки финал эмас, аслида. Бир футболчининг узоқ йиллик орзуларининг рўёби, лекин ҳали тўлиқ рўёби дея олмаймиз. Ҳар ҳолда у шунга яқин.


"Манчестер Сити" афсонаси

Ҳозир у "шаҳарликлар"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади ва ҳамон у шу клубда, аммо бу мавсум якунида унинг бошқа жамоага ўтиши ойдинлашиб бормоқда. У ушбу клуб учун ҳамма қўлидан келган ишни қилди. Мана шу клубда ўйнаган даври мобайнида бошқа клубга ўтишни ўйламади. "Манчестер Сити"да ўйнади ва шу клуб билан яшади. 2011 йилда Испаниядан Англияга кўчиб ўтган бўлса, шу давр давомида у клубнинг узоқ йиллик асосий ҳужумчиси сифатида фаолият олиб бориб, кўплаб голлар уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчи 5 маротаба Англия чемпиони бўлди ва 6 бора Англия Лига Кубогини боши узра кўтарди. Хуллас, бир жамоа учун нима қилиш керак бўлса, барчасини қилди, аммо ҳар нарсанинг ниҳояси бўлганидек, унинг ҳам "Манчестер Сити"даги фаолияти тобора якунланиб бормоқда, аммо кетишидан олдин бир орзусига етишиб кетиши мумкин ва кетганидан кейин ҳам яна бир орзуси катта эҳтимол ушалади.

Унинг орзуси

"Манчестер Сити" жамоаси узоқ вақтдан буён Англияда тенгсиз, орада бироз бой берилган мавсумлар ва яна "шаҳарликлар" "туманли албион"даги биринчи жамоа. Сўнгги 4 мавсумнинг 3 тасида ҳам айнан шу клуб чемпион бўлди. Бу тарафлама мухлисларнинг кўнгли тўқ эди, аммо кўҳна қитьанинг энг нуфузли турнири бўлмиш Чемпионлар Лигасида улар муваффақиятга эриша олмаётган эди. Клуб ҳар қанча кучли ўйин кўрсатмасин ва кучли таркибга эга бўлмасин барибир омадсизликка учрайверар эди. Агуэронинг ўзи 2014 йилда "Чемпионлар Лигасини ютмагунимча "Манчестер Сити"да қоламан" деган эди. Бу мавсумда у кетишга яқин ва қизиғи ЕЧЛнинг бош совринини ҳам ютишга яқин турибди. Бунинг учун, финалда "Челси" мағлуб этилиши керак. Узоқ йиллик орзулар амалга ошиши мумкин, аммо ҳозир у бу клубда асосий таркиб футболчиси эмас. Шаҳсан мен Агуэронинг майдонга тушишини жуда ҳам хоҳлайман. Чунки, бу жамоада ушбу совринни ютишга энг кўп хақли инсон бу Агуэро ва хатто Гвардиола ҳам эмас. Гвардиола бир футболчининг клуб учун қилганлдарини ва унинг истак-хоҳишларини инобатга олиб, уни финалда майдонга тушириши керак. Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага.

Иккинчи орзуси

Чемпионлик ўз йўлига, аммо унинг яна бир орзуси бу ўзининг Аргентинадаги жамоадоши Месси билан тўп суриш эди. Бу икки футболчи қалин дўст ва  уларнинг бир-бирини тушуниб ўйнаш жиҳатлари ҳам анчагина яхши ривожланган. Бу жуфтлик бир клубда тўп сурса, кўп ишлар қила олади. Ёш фактори ҳам бор, аммо улар ҳали кўп нарсаларга қодир. Мессига "Барселона"да барибир уни тушуна оладиган яхши бир ҳужумчи керак. Гризманн айни дамда у билан яхши тандем, лекин у соф ҳужумчи эмас ва ўзини ҳам унчалик кўрсата олмаяпти. Суаресни эса бир йил олдин клуб сотиб юборди ва қанчалик хато қилганини тушуниб етмоқда. Энди унинг ўрнига Агуэро олиб келинса, "ярага малҳам қўйгандай" бўлар эди. Шунингдек, унинг Каталонияга келиши, Мессининг ҳам қолишига ёрдам беради.

Агуэро ҳамон кучли футболчи. Балки, бу мавсумда ундан сермаҳсуллик ва яхши ўйинлар кўрмагандурмиз, лекин у барибир ҳали ўзини кўрсата олади. "Сити"да бўлмаса "Барселона"да.

 

                                                                             Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 28.05.2021 17:15. Ўқилди: 4247 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.