Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»нинг муаммолари жиддий: Месси билан янги шартнома имзоланмаслиги мумкин

Ёзги трансфер ойнасида «Барса» раҳбарияти таркибни кучайтириш учун яхши иш олиб боряпти. Агуэро ва умидли ҳимоячи Эрик Гарсия «Ман Сити»дан таклиф қилинди. «Лион»дан Нидерландия термаси етакчиси Мемфис Депай олиб келинди. Бундан ташқари, 22 ёшли бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Эмерсон ҳам «Бетис» ижарасидан қайтди. У Америка кубоги баҳсларида Бразилия таркибида 2 та учрашувда майдонга тушишга ҳам улгурди.

«Барселона»нинг бугунги асосий муаммоси футболчиларга тўланадиган маошлар миқдори ҳаддан ташқари юқори ва бу ўз навбатида янги шартномалар имзолашга имкон бермаяпти. Клуб аллақачон бу муаммони ҳал қилиш устида иш бошлаган. Конрад де ла Фуэнте, Жан-Клер Тодибо ва Жуниор Фирпо трансфер қилинди, аммо бу етарли эмас, уларнинг шартномада келтирилган маошлари жуда кам бўлган.

2019/20 йилги мавсумда «Барса» футболчиларига жами 671 миллион евро маош берган. Ҳозирда ушбу кўрсаткич 383 миллионга тушиши керак. Ушбу сумма келаётган мавсумда ҳар бир клуб учун энг юқори нуқта бўлиши ҳисоблаб чиқилди.

«Барcелона» ҳозирда 110% даромадларини иш ҳақига сарфламоқда! Клуб муаммони қандай ҳал қилмоқчи ? Албатта, футболчиларни трансфер қилиш орқали. Келинг, ушбу трансферларни кўриб чиқамиз.

— 21 ёшли португалиялик вингер Франсиско Тринкау «Вулверхэмптон»га ижарага берилди. Тринкауни 2020 йилнинг августида «Брага»дан 30 миллион евро эвазига сотиб олишган эди.

— Жамоа Тринкау билан бир вақтда «Ботафого»дан 7 миллион еврога олиб келинган ҳимоячи Матеус Фернандесдан ҳам қутилди. Бразилиялик футболчи клубда фақат битта ўйин ўтказган (Киевнинг «Динамо»си билан меҳмонда 17 дақиқа) ва июнь ойида клуб шартномани бекор қилган. Энди Матеус клубни судга бермоқчи. Чунки у келишув ноқонуний равишда бекор қилинган, деб ҳисоблайди.

— Умтити ва Пьянич — «Барселона» анча вақтдан бери сотиб юборишни мўлжаллаб юрган футболчилар. Лекин улар ўз ихтиёри билан кетишни истамайдилар. Клуб анчадан бери биринчисидан халос бўлишга уриниб кўрди, аммо Самуэль шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда. Агар клуб шартномани бир томонлама бекор қилса, Умтити ФИФАга шикоят қилмоқчи. Умтитининг йиллик маоши 16 миллион еврони ташкил қилади.

Пьянич билан ҳам деярли ўхшаш вазият. Босниялик доимий ўйин амалиётига эга эмаслигига қарамай, «Барселона» билан шартномани бекор қилишдан қатъиян бош тортган. Миралемнинг йиллик маоши 8 миллион еврони ташкил қилади.

— «Барса»нинг яна бир катта «бош оғриғи» бор. Бу — Филиппе Коутиньо. Клуб энди ундан қутулишга умид ҳам қилмайди. Унга ҳеч бир клубдан таклифлар бўлмаяпти. Ҳеч бўлмаганда бир муддат бразилияликдан қутулишнинг ягона усули бу уни маошсиз ижарага беришдир. Коутиньонинг ҳозирги формасини ҳисобга олган ҳолда (декабрдан бери ўйнамаяпти), бу эҳтимолдан йироқ. "Кўк-анорранглилар" юқоридаги 3 футболчидан қутулишса, маошлар билан боғлиқ харажатлар анча қисқаради.

Агар жамоа Умтити ва Пьянич билан шартномани бекор қилиш йўлини топмаса, нафақат янги футболчиларни рўйхатдан ўтказмаслик, балки Лео Месси билан янги шартномани қайта имзоламаслик хавфи ҳам бор.

Каталонияликлар бир нечта афсоналари билан ҳам хайрлашиши мумкин. Улар орасида Серхи Роберто, Серхио Бускетс ва Жорди Алба бор. Ёш футболчилардан эса Сержиньо Дест ва Роналд Араухо клубни тарк этиши мумкин.

«Барселона»нинг аввалги президенти Бартомеунинг ушбу ҳолат учун режаси бор эди. Лапорта ундан фойдаланадими?

Бу жуда оддий: Sport.es хабарига кўра, «Барселона»нинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу «Barça Corporate»нинг 50 фоизини сотмоқчи бўлган (бу тўртта ташқи лойиҳани ўз ичига олади: Barça Academy, Barça Innovation Hub, Barça Licensing and Merchandising (BLM) ва Barça Studios. Ушбу сотув клубга 500 миллион евро олиб келади, бу эса даромадни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи чегарасини янгилайди. Бу ўз навбатида ҳатто ҳеч қандай футболчини сотмай туриб ҳам Месси билан янги шартнома имзолаш имконини беради.

Аммо клуб президенти Жоан Лапорта собиқ ҳамкасби режасини фаоллаштиришга тайёрми? Буни эса вақт кўрсатади.

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 09.07.2021 21:32. Ўқилди: 12018 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.