Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Супермаркет пакетида "Камп Ноу"га келиб гол урган йигитча. "Барселона"нинг 18 ёшли "олмоси" ҳақида

"Евро-2020 турнири ўз якунига етди. Мазкур турнирда айрим ёш футболчилар ёрқин ўйин кўрсатди . Локателли, Дамсгор, Думфрис ва яна бир қатор иқтидорлар кўп жиҳатлари билан ўзларини кўрсата олди, бироқ Педри исмли йигитчанинг хатти-харакатлари, ўзини тутиши ва сифатли ўйини қолганларникидан барибир ажралиб турди. Таққослаш ниятим йўқ, бироқ мени эндигина 18 ёшга тўлган бу футболчининг кўрсатаётган ўйини ҳайратга солмоқда. Ярим ҳимоячига қандай ҳислатлар зарур бўлса, деярли барчаси унда мужассам. Тўпни ўзида эгаллаб туриш, аниқ пас бериш, майдонни кўра олиш унинг устун томонлари ҳисобланади. Келинг, бу ёш иқтидорнинг фаолиятига ва шаҳсий ҳаётига назар соламиз.

Ёш Педри

Тўлиқ исми Педри Гонсалес Лопес бўлган испаниялик футболчи 2002 йилнинг 25 ноябрида Испаниянинг Тегесте шаҳрида таваллуд топган. Ҳа, у ёшлигида иқтидорли бўлган ва ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Бу каби жумлаларни ҳар қандай футболчининг ҳикоясига учратиш мумкин. Унинг футболчилик карьераси 2015 йилда бошланди. "Хувентуд Лагуна" жамоасида у 2015 ва 2018 йиллар оралиғида тўп тепди. Шундан сўнг унга Сегунда клуби бўлмиш "Лас-Пальмас" қизиқиб қолди. Уни катта футболга тез киришиб кетди десам адашмаган бўламан. 16 ёшли Педри "Лас-Пальмас" сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Албатта, у тезда гранд жамоалар эътиборига тушди. У Иньестанинг ашаддий мухлиси ва хонаси девори "Барселона"га тегишли фотосуратларга тўла бўлган. Шундай экан, унга Каталониянинг бош жамоасидан яхшироқ вариант йўқ эди. Уни каталонияликлар 2019 йилнинг аввалида 5 миллион евро эвазига сотиб олди. Бир мавсумни у Сегунда клуби сафида ижарада ўтказди ва 2020-2021 йилги мавсум аввалида у "Барса" сафига келиб қўшилди.

17 ёшли Педрининг тушига ҳам кирмаган ҳолат

Унинг "Барселона"га ўтиши футболчи учун ажойиб сюрприз эди, бироқ бу катта клуб ва рақобат кучли бўлиши тайин. Жамоага янги келиб қўшилган Куман мавсумолди турнирларида ёшларга имкон беришни бошлади. Фати бу ёшлар ичида алоҳида ажралиб турар эди. Унинг келаси мавсумда асосий жамоада бўлиши ва керак бўлса асосий таркибда майдонга тушишига ҳам нормал ҳодисадай қараларди. Чунки, у ўзини исботлаган. Қолганларнинг келажаги эса бироз мавҳум ҳолатда эди. Нидерландиялик ўз интервюсида Педри, Рики Пуч, Аленья каби футболчилар ҳали тажриба тўплаши кераклигини таъкидлади ва имкони бўлса, ижара асосида бошқа клубга ўтишини тавсия қилди. Мавсум бошланди ва бу учала ёш ҳам клубда қолди. Педри Тринкау жуфтлиги тез-тез захирадан майдонда кўриниш бера бошлади. Куманнинг 4-2-3-1 тактикасида Педри ҳужумчи ортида ўйновчи футболчи сифатида Коутиньонинг ўрнига камдан-кам ҳолатларда ўйнади. Декабрь ойининг охирларида у жароҳат олди ва Педри асосий таркибда кўпроқ майдонга туша бошлади. Унинг кўрсатаётган ақлли ўйини, аниқлиги ва хотиржамлиги тезда мураббийнинг эътиборини тортди ва у мавсум якунига қадар 11 таликдан доимий жой олиб келди. Илк мавсумидаёқ Испания супер клубида 50дан ортиқ ўйинда майдонга тушиш бу қийин иш, хаттоки тажрибали футболчи учун ҳам. Агар, сен 18 ёш бўлсанг, буни фантастик натижа деса ҳам бўлаверади.

Евро-2020. Испания ва Педри

Испания терма жамоаси Евро-2020да анча қувноқ ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилди. Жамоанинг таркибида ҳар доим ўзгаришлар бўлиб турди. Табийки, "Барселона"нинг ёш хавбеки ҳам бу турнирдан қуруқ қолмади. Испанлар ярим финалгача етиб келган бўлса, ёш Педри 6 та ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушди. 18 ёшли футболчи майдонда 90 ва баъзида 120 дақиқадан ҳаракат қилишини мен юникал ҳодиса деб атаган бўлар эдим. Евро-2020 якунларига кўра, у УЕФАнинг рамзий жамоасидан ҳам жой олди. Энг қизиғи у ҳозир Олимпиадада қатнашиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Педри шу темпда давом этаверса, уни буюк келажаг кутиб турибди. Ҳар ҳолда, у баъзилар орзу қиладиган айрим натижаларга ўсмир чоғидаёқ эришди.

"Барселона"нинг олмоси

Педрини "кўк-анорранглилар" 8 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Айни дамда унинг нархи 80 миллион еврони ташкил этади. Унинг ўйинида прогресс катта ва бу нархда ҳам ўз аксини топмоқда. Бу йигитчани Иньестага қиёслашмоқда, аммо Андрес каби бўла олиш учун у ҳали катта йўлни босиб ўтиши керак. У ҳали ёш ва Иньеста билан солиштирганда анча эрта муваффақият қозона бошлади. Испания осмонида ёрқин юлдуз порлай бошлади. Бу юлдуз порлашда давом этаверса, бу "Барселона" ва Испания учун омаднинг ўзгинаси. Эсимда у ЕЧЛ лигасидан ўрин олган "Ференцварош" жамоасига қарши ўйинга супермаркет пакетида келиб, гол уриб, таксида уйига қайтган эди. Қандай содда ва камтар йигитча. Қани энди ҳамма ёш футболчи ташқи стили ва маиший майда деталларга кўп эътибор бермай, ўз уйини устида ишлаганда эди.  Кўраётганларимиз бир келажаги порлоқ футболчи фаолиятининг ибтидосидир. Интихода уни афсона каби эслаб юрармиз. Худди ўзи ёқтирган футболчи каби.

 

 

                                                            Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 16.07.2021 17:39. Ўқилди: 8920 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.