Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Коинотдаги "қора туйнук" ва "Барселона" ўртасида қандай ўхшашлик бор?

Коинот чексиз ва сир-синоатларга бой ҳисобланади. Унда биз билган ва билмаган миллионлаб нарсалар мавжуд. Умрингизда бир маротаба бўлса ҳам "қора туйнук" дея номланган" коинот ғаройиботини эшитган бўлсангиз керак. У катта массага эга, аммо нурсизликдан иборат бир жисм ҳисобланади. У шундай бир нарсаки кўзга аниқ ташланмайди, аммо ўзига яқинлашган ҳар қандай жисмни ютиб кетади. У ютиб кетган кучли ёруғликка эга бўлган сайёра, метеорид ёки бошқа ҳар қандай коинотдаги бирор жисм шунчаки йўқликка, ёруғлик эса қоп-қора зулматга айланади. Хўш, буни футболга ва "Барселона" клубига қандай дахли бор экан дея ўйлаётганингиз аниқ. "Қора туйнук" ва "Барселона"...

Филиппе Коутиньо

"Ливерпуль"даги ажойиб ўйинлари билан мухлислар ва мутахассислар эътиборига тушган Филиппени "кўк-анорранглилар" жамоага керакли футболчи деб ҳисоблади. 2017 йил ёзида Неймар "Барса"ни тарк этганидан сўнг эса ушбу трансферга бўлган қизиқиш икки маротаба ошди. Ниҳоят 2018 йил қишда "кўк-анорранглилар" уни ўз сафига қўшиб олди. Унинг трансфер нархи эса фантастик миқдорда бўлди. Клуб у учун 145 миллион евродан воз кечди. Мана орадан 3 йилча ошиқ вақт ўтди. Биз унга сарфланган пулга яраша ўйин кўрганимизча йўқ. АПЛ осмонида порлаётган йигитча Каталонияга келиб сўниб қолди. Балки, гап унинг ўзида ҳам эмасдир. Нотўғри футбол сиёсати, нотўғри қарорлар ва Вальверденинг "оқиллиги" унинг шу ҳолатга тушиб қолишига сабаб бўлгандир. 

Усман Дембеле

Филиппедан бироз аввал "Барселона" футболчисига айланган ёш ва тезкор Усман айни дамда жароҳатлар гирдобига тушиб қолган. Аслида, ундан кўп нарса кутилган эди. Ҳар ҳолда, 120 миллион евро эвазига харид қилинган футболчи эксперемент харид эмас, балки аниқ нимадир кутилган трансфер бўлиши лозим. Неймар кетган йили унинг келганини инобатга олсак, у бразилияликнинг ўрнини босиши шарт бўлган. Дембеледа потенциал юқори, аммо кетма-кет жароҳатлар уни анча қийнаб қўйди. Шунингдек, айрим ҳолларда у мутлақ бегона муҳитда тўп тепаётгандай таассурот пайдо бўлади менда. Француз қанотларда тезкор ва бир ўзи ҳимоячиларни алдаб, ҳимояни "ёриб" кириб кета олади. Бу эса "Барса" футболига бироз тўғри келмайдиган элемент ҳисобланади. Барибир Дембеле ёш ва ҳали бу футбол фалсафасига мослашиб кета олиши кутилган эди. У мослаша олмаяпти ва стабил равишда Неймар тугул ўз савиясини ҳам кўрсата олмаяпти. 

Антуан Гризманн

2019 йили Суарес "Барселона" сафида тўп тепаётган бир пайтда "кўк-анорранглилар" ўз сафига яна бир қўрқинчили сумма эвазига "Атлетико"дан Гризманни сотиб олди. Хўш, Суарес ҳали шу ерда ва клуб форвард сотиб олмоқда. Майли, у Франция сафида қанотда ўйнагандир, аммо барибир мен Гризманни вингер дея олмайман. Унда вингерларга хос катта тезлик ёки дриблёрлик қобилияти йўқ. Хўп, у келди ҳам ва ўйинларда майдонга тушишни бошлади. Шу кунгача у майдонда нима қилаётганини ва аниқ қайси функцияни бажараётганини мен тушунмадим. Менимча, унинг ўзи ҳам билмаётган бўлса керак. У бу клубда Неймар ёки Суареснинг даражасида ҳаракат қилиши кутилганди ва охирида хатто Гризманн даражасини ҳам йўқотиб қўйди. 150 миллион евролик қиммат ҳужумчи айни дамда собиқ клубига қайтиши мумкин. Уни Сауль билан алмаштиришмоқчи. Мана буни мен "Барселона" эффекти деган бўлар эдим. 

Миралем Пьянич

Пьянич "Ювентус" сафида кўп мавсумларни муваффақиятли ўтказди. Мен уни майдонда бажараётган ишларини кўриб, ўз даврининг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири деб билардим. Пьянич тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади ва яхши ассистент. Унинг Каталония клубига ўтиши ҳақида хабарлар кўп бўлган, аммо трансфер амалга ошмади то 2020 йилгача. Ўтган ёзда у "кўк-анорранглилар" сафига 65 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Аниқроғи, Артур ва Пьянич рокировкаси содир бўлди. Артур ҳали ёш ва умидли ярим ҳимоячи, Миралем  эса ҳар қанча тажрибали бўлмасин 30ни "қоралаб қўйган" эди. Бу алишувни мен Каталония раҳбариятининг абсурд қарори деб атаган бўлар эдим. Мана бир мавсум ҳам ўтди. Босниялик футболчи амалда майдонда ҳеч карса қила олмай, собиқ клубига қайтиб кетиш арафасида турибди. У яхши футболчи, бироқ унинг хатоси кераксиз пайтда кераксиз жойга келиб қолганидир. 

Бошқа футболчилар

Клеман Лангле, Самюель Умтити, Эктор Фирпо, Арда Туран, Денис Суарес, Алекс Видаль, Мальком Ньелсон Семеду, Андре Гомес, Артур, Франшиску Тринкау ва эслай олмаганларим ҳам етарлича. Ҳар қандай клубда муваффақиятсиз трансферлар бўлади. Миқдор жуда катта бўлган тақдирда, буни омадсизлик эмас, аниқ бир тизимли хато деб аташ мумкин. Яқин 5 йил ичида бу клуб сафида омадсизликка учраган футболчиларнинг аксарида айбдор клуб деб ҳисоблайман. Тизимсиз футбол, стеретиплардан чекинилган услубда улар ўз ўйинини ҳам йўқотиб қўйди. Клуб хаддан зиёд кўп трансферлар амалга оширди ва уларнинг аксаридан бемақсад фойдаланди.  

Мана энди нима учун "Барселона"ни "қора туйнук"ка қиёслаганимни тушуниб етдингиз деб ўйлайман. Шу яқин 5 йил ичида Каталония клуби катта массага эга, аммо натижалар ва ўйин эътибори билан қараганда мутлақ нурсиз жамоага айланиб қолди. Улар ёрқин "юлдуз"лардан тортиб, энди порлаётган "юлдузчала"рни ҳам ўз таркибига қўшиб олаверди. Қўпол қилиб айтганда, "қўра туйнук" каби ютиб юборди. Алал-оқибат на клуб "порлай олди" ва на ўша футболчилар. 

 

 

                                                                     Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 18.07.2021 17:16. Ўқилди: 5373 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.