Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси»нинг миллионлар сарфланган футболчилари ҳақида

10. Тимоа Бакаёко (40 миллион фунт)

«Челси» ушбу футболчини 2017 йилда «Монако»дан харид қилган эди. Бакаёко рақиб жарима майдончаси олдида Конте билан бирга голга ҳисса қўшиши мақсад қилинган. Бироқ у кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Шунинг учун тез орада клуб мухлислари танқидига учради. У «Челси»нинг замонавий тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бирига айланди. Жамоага қўшилгандан атиги бир йил ўтиб эса ижарага кетишга мажбур бўлди ва ҳали ҳам бу сарсонликдан қутула олгани йўқ.

9. Матео Ковачич (40 миллион фунт)

Дастлаб ижара асосида жамоага келиб қўшилган хорватиялик футболчи 2019 йилда доимий шартнома билан «Стенфорд Бриж»да қолди. У Френк Лемпарднинг тўлиқ ўтказган мавсумида «Челси»нинг йил ўйинчиси деб топилди. Тез орада жамоа мухлислари орасида машҳур бўлиб кетган Матео, ўзининг юқори даражадаги прессинги билан ёдда қолди. Унинг ўйинидаги изчиллик ва барқарорлик сўнгги уч йилда Ковачич ҳақидаги таассуротларни ижобий ҳаёллар билан бойитди. Ҳозирда «Челси» мухлислари унинг ўйинидан мамнун.

8. Бен Чилвелл (45 миллион фунт)

Лемпарднинг хоҳишларидан бири бўлган Чилвелл таркибдаги Маркос Алонсо ҳамда Эмерсон ўрнига муқим ўйнаш учун келтирилган эди. У жамоанинг чап қанот ҳимоясини ишончли қилишда жуда катта рўл ўйнади. «Лестер» футболчиси учун 70 миллион фунт сўраган эди, бироқ «аристократлар» у учун 45 миллион ажратишди, холос. Ҳақиқатдан унинг трансфери муваффақиятли бўлиб чиқди ва мудофаани мустаҳкамлади. Чилвелл жамоага етишмаётган нарсани бера олди. У Томас Тухел таркибидан ҳам доимий ўрин эгаллади.

7. Тимо Вернер (47,5 миллион фунт)

Тимонинг жамоадаги илк мавсумини унчалик ҳам омадли ўтказди дея олмаймиз. Бир томондан у дастлабки йилдаёқ, 6 та гол урган дейишингиз мумкин, аммо бу Бундеслигадаги натижасидан 22 тага камроқ. Иккинчи томондан эса унинг ижобий жиҳати кўринади: у жамоадаги ассист машинасига айланди: 27 та голда у ўз хизматлари билан ёдда қолди. Вернер шубаҳсиз яхши футболчи, аммо «Челси»да ўз қобилиятларини тўла намойиш этолмаётган бўлиши мумкин.

6. Жоржиньо (50 миллион фунт)

«Наполи» клубидан Маурсио Сарри даврида келтирилган футболчи Лондонда ўйнаши мураккабликка юз тутди. Саррини ёқтирган футболчисига айланган Жоржиньо жамоадаги белгиланган вазифасини тўла адо эта олмади. У орада асосий таркибдан тушиб қолган вақтлари ҳам бўлди. Тухел жамоасида эса ЙЧЛ совринини ютишда асосий фигуралардан бири бўла олди.

5. Фернандо Торрес (50 миллион фунт)

Жамоадаги фаолияти бошиданоқ даражасидан тушиб кетганлиги сезилган Торрес асосий фигура сифатида кўрилаверди. 2011 йилнинг январида «Ливерпул»дан 50 миллион эвазига трансфер қилинган ҳужумчи харажатга яраша ўйин кўрсатмасликда айбланган эди. У асосий таркибда жуда қисқа вақт амалиёт қилди. Шундай бўлсада Фернандо таслим бўлмади доимо ўз устида ишлади. Рақиб дарвозасига хавф солувчи энг муҳим голеадор бўлиб қолаверди. Унинг клубдаги битта қилган иши бутунлай Лондондаги муваффақиятсиз ўйинларини оқлаб юбора олди. Бу ЙЧЛ ярим финалида «Барселона»га урган голи эди. Бу гол жамоани чемпионлик сари етаклади.

4. Кристиан Пулишич (58 миллион фунт)

Эден Азар учун муносиб ўринбосар сифатида 2019 йилда «Боруссия Дортмунд»дан трансфер қилинган ёш ҳужумчи дастлабки мавсумда билдирилган умидни оқлай олмади. У дастлабки АПЛ мавсумини туганмас жароҳатлар билан ўтказди. Америкалик футболчи биринчи карантин чекловларидан кейин қайта старт олган мавсумнинг қолган қисмида порлай бошлади. Ўшанда у 2 ойни Англиядаги энг яхши ўйинчи сифатида ўтказган эди. Шундай бўлсада, уни ҳалиҳамон жароҳатлар қийнамоқда. У тўла соғайиб таркибга қайтишга уринаяпти. Бироқ тезда майдонда йўқолиб қолмоқда.

3. Алваро Мората (60 миллион фунт)

Антонио Конте хоҳиши билан Диего Коста ўрнига олиб келинган испаниялик ҳужумчи ўзининг ақлли ўйини билан ҳамманинг назарига тушган эди. Аслида «Эвертон»дан Ромелу Лукакуни истаётган Конте, уни «МЮ» илиб кетгач, Моратани Мадриддан келтирди. У дастлабки мавсумининг 6 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлганди. Декабрь ойининг ўзида эса 10 та голни расмийлаштиради. Аммо кейин ҳаммаси ўзгарди. Мавсумнинг кейинги қисмида жароҳатлар олинади ва заҳирада қолиб кетади. У ўзига бўлган ишончни йўқотгандек эди. Шу сабаб 18 ойлик «Челси» сафаридан сўнг, «Атлетико»га ижарага бериб юборилади.

2. Каи Хавертз ( 71 миллион фунт)

Немис ҳужумчиси Англияга энг мураккаб даврда кўчди. АПЛнинг янги юлдузи бўлиши кутилаётган футболчини ойлаб давом этган карантин чекловлари «бўғиб қўйганди». У мавсум сўнгида бироз очилди. Голлар киритди. Аммо АПЛда кутилган натижани қайд эта олмади. Бир нарса, Чемпионлар лигасида урилган ягона голигина унинг обрўсини ошириб юборди. Мухлисларни назарига тушган футболчидан келажакда кўп нарса умид қилинади.

1. Кепа Арризабалага (71,6 миллион фунт)

Тибуа Куртуанинг Мадридга жўнаб кетиши ортидан бошланган ваҳималар сабаб 2018 йилда рекорд даражадаги суммага Кепа жамоанинг янги дарвозабонига айланди. Бу тарихдаги энг қиммат дарвозабон хариди эди. Дастлабки мавсумидаёқ Сарри қўл остида ишончли ўйин кўрсатган посбон, кейинги йилда ўзгарди. 2019-2020 йилги мавсумда АПЛда энг ёмон статистикалардан бирини қайд этган испаниялик футболчи, Лепард томонидан жазоланади. У тез орада янги дарвозабон Эдвард Мендига алмаштирилди. Менди уни ажойиб ўйинлари билан заҳира ўриндиғига михлаб қўйди. Бу эса Кепани ЙЧЛ финалидаги шарафдан бебаҳра қолдирди.

 

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 09.08.2021 12:01. Ўқилди: 4952 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.