Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Шомуродовни «Реал» ва «Барселона» каби энг кучли жамоаларда ҳам кўришимиз мумкин»

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ёзги трансфер пайтида «Женоа»дан «Рома»га ўтган Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Шомуродовнинг «Рома»га ўтгани мени ҳайрон қолдирмади. Айниқса, унинг «Женоа» сафида урган голларини инобатга олганди. Мен терма жамоа мураббийи сифатида генуяликлар ўйинини кузатиб бордим ва ҳайрон бўлдим. "Женоа"ни бунчалик кучсиз жамоа деб ўйламагандим. Элдор эса ўзини кўрсата олди. Бу қийин бўлди. У юқори иқтидор эгаси. Ҳар ким ҳам «Женоа» таркибида ўзини кўрсата олмайди.

Ҳужумчи эса шерикларига боғлиқ ўйинчи. У ерда жамоа ҳужумчини зарбавор вазиятга чиқара оладиган футболчи йўқ эжди. Шунга қарамай, Элдор етарлича гол урди. «Рома»да эса гол уриш осон бўлади. Агар Роналду «Женоа»га ўтса, «Ювентус»даги натижасини такрорлай олмайди.

"Рома" сафидаги дастлабки 2та ўйинда урилган 2та гол Моуриньода яхши таассурот қолдирган бўлиши керак. Лекин гол урганига қарамай, кейинчалик асосий таркибдан ўрин олмаслик мумкин. Жеко ёки Жируга мослашиш учун вақт берилиши мумкин, аммо Моуриньо Элдордан дарҳол натижа кутади. Бундай рақобатда енгиб чиқиш Элдорнинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд.

Назаримда, Шомуродов "Рома"дан ҳам кучлироқ жамоада ўйнаб кета олади. Элдор ҳеч кимдан кам эмас. Унга голли вазият яратиб берадиган шериклари борасида омади чопса, у ўзини кўрсата олади. Биз Шомуродовни «Реал» ва «Барселона» каби энг кучли жамоаларда ҳам кўришимиз мумкин. Ҳозир бу фантастика бўлиб кўриниши мумкин, аммо у амалга оширса бўладиган иш», — деди Абрамов «ВсеПроСпорт»га берган интервьюсида.

Киритилди: 19.08.2021 23:20. Ўқилди: 5879 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.