Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бир чемпионатда энг кўп гол киритган юлдузлар (топ-5)

Замонавий футболда футболчиларнинг бир жамоадан бошқасига ўтиши одатий ҳолат ҳисобланади. Лекин тарихга назар соладиган бўлсак, бир жамоадан бошқасига ўтмаган ўйинчини ҳам учратиш мумкин.
 
Бир жамоада кўп йил фаолиятини давом эттирган футболчилар битта лигада муваффақият қозонишади ва натижаларини бошқа жойда такрорлай олмайдилар. Шу боис, улар шу мамлакатда қолиб, карьераларининг катта қисмини ўтказадилар. Шу муносабат билан бир чемпионатда энг кўп гол урган беш футболчи фаолиятига назар ташлаймиз.

5 ўрин. Криштиану Роналду (Ла Лига) – 311 та гол

Криштиану Роналду, шубҳасиз, барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири. У, шунингдек, “Реал Мадрид” тарихидаги энг буюк футболчи бўлишга ҳам бемалол даъвогарлик қилса бўлади. Португалиялик футболчи “Реал Мадрид”нинг Чемпионлар Лигасидаги сўнгги тўртта ғалабасида тўпурар бўлган.

Европа элитаси мусобақаларида муваффақият қозонганига қарамай, у Испания чемпионатида ҳам супер натижалар қайд этган. Роналду “Реал”га айниқса “Барселона” устидан қозонилган муҳим баҳсларда ёрдам бера олган.

Испанияда 9 мавсумини ўтказган 36 ёшли футболчи Ла лига доирасида “Лос-Бланкос” таркибида 292 ўйин ўтказиб, 311 гол уришга эришган. Эътибор беринг, Роналдунинг голлари сони ўтказган учрашувларидан-да кўпроқ.

4-ўрин. Стив Блумер (Англия футбол лигаси биринчи дивизиони) - 314 та гол

Стив Блумер XIX аср охири XX аср бошларида энг яхши тўпурарлардан бири бўлган ва унинг натижалари бугунги кунгача эсга олинади. Ақлли ҳужумчининг қисқа масофадан йўллаган зарбалари дарвозабоннинг даҳшатли туши бўлган.

У Англия терма жамоасида ҳам самарали ўйин кўрсатган. Атиги 23 ўйинда майдонга тушиб, 28 гол уришга муваффақ бўлган. Англия чемпионатида 536 ўйинда 314 голни у “Дерби Каунти” ва “Мидлсбро” жамоалари сафида урган. Фаолиятини юз йил илгари ўтказган футболчи ҳақида маълумотлар у қадар ҳам кўп сақланиб қолмаган.

3-ўрин. Жимми Гривз (Англия футбол лигаси биринчи дивизиони) – 357 та гол

Англия ва “Тоттенхэм” афсонаси Жимми Гривз Англия футбол лигасининг биринчи дивизионининг ўз давридаги энг яхши ҳужумчиларидан бири. У 516 ўйинда 357 та гол уриб, Англия юқори дивизиони тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Гривз олти марта чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлган. У дастлаб “Челси” сафида 124 та гол уриб, “Милан”га ўтиб кетган. У ерда ўйини чиқмагач мавсумнинг ярмидан сўнг ўз ватанига “Тоттенхэм”га қайтади ва “шпорлар”нинг барча замонлардаги энг яхши тўпурарига айланади.

Грив кейинчалик “Вест Ҳэм Юнайтед”да ҳам тўп тепган. Ичкиликка берилиб кетиши натижасида футболчи фаолиятини якунлаган.

2-ўрин. Герд Мюллер (Бундеслига) – 365 та гол

Буюк Герд Мюллернинг вафотига кўп вақт бўлмади. Унинг ёди учун футбол ҳамжамияти ҳурмат бажо келтирди. Мюллер фаолиятининг охиригача ҳам ҳимоячиларнинг даҳшатли туши бўлиб келган.

У 427 учрашувда 365 та гол билан Бундеслиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Мюллер 1970 йилги жаҳон чемпионати “Олтин бутса”сини ҳам қўлга киритган, ўша турнирда у 10 та гол урган эди.

Орадан икки йил ўтиб Мюллер Европа чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди ва Ғарбий Германия сафида финалда иккита гол киритиб жамоасининг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди. “Бавария” афсонаси 1974 йилги жаҳон чемпионатида тўртта гол уриб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Мюллернинг Бундеслига бир мавсумида энг кўп гол уриш (40) рекордини Роберт Левандовски 2020/21 йилги мавсумда янгилади. Полша терма жамоаси футболчиси 41 та гол урди ва Мюллернинг 39 мавсум сақланиб турган рекордини янгилади.

1-ўрин. Лионель Месси (Ла Лига) – 474 та гол

Юқорида барча даврларнинг энг ёрқин юлдузи жумласи бир неча маротаба такрорланди. Лекин мана энди ҳақиқий эгасига етиб келди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Лионель Месси XXI асрдаги “Барселона” нинг тимсоли. Афсонавий аргентиналик клубдаги 16 йиллик фаолиятини якунлаб, ПСЖ сафига бориб қўшилди.

Месси Ла лига доирасида 520 ўйинда “Барселона” сафида 474 гол уришга эришди. Месси “Барселона” билан 10 марта Ла Лигада ва 4 марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

“Барселона” тарихига назар солар эканмиз клубга бу қадар таъсир ўтказган бошқа футболчини учратмайсиз. Тўғри, жамоада афсоналар ҳаракат қилган, лекин уларнинг ҳеч бири Месси кўрсатган ўйинни намойиш қилолмаган.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 24.08.2021 22:10. Ўқилди: 9148 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.