Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пьянич, Гамшик, Балотелли: Туркия Суперлигасига кўчиб ўтган юлдузлар

Яқинда Туркияда ҳам бошқа Европа мамлакатлари сингари трансфер ойнаси ёпилди. Суперлигага бу мавсумда қўшилган орасида Миралем Пьянич яққол ажралиб қолди. Энди Пьянич Туркия яшил майдонларида кимларга қарши тўп тепишини кўриб чиқсак ҳам бўлади. Зеро у ерда сизу бизга таниш бўлган номларни учратишимиз мумкин.

Миши Батшуайи, «Бешиктош»


Мишининг бу галги жамоаси «Бешиктош» бўлди. Батшуайи ҳалигача «Челси»га тегишли бўлиб турибди. Лондонликлар уни бешинчи марта ижарага бериб юборди.

Марек Гамшик, «Трабзонспор»

«Наполи»дан кейин словакиялик футболчи Хитой ва Швецияда ўйнаган бўлса, янги мавсумдан бошлаб «Трабзонспор»да ўйнайди.

Алекс Тейшера, «Бешиктош»

Бразилияликнинг Хитойдаги саргузаштлари тугади. «Шахтёр»нинг собиқ юлдузи Тейшера Туркияга ўтди ва у ерда аллақачон гол уришга улгурди. Унинг голи «Бешиктош» га учинчи 3-турда ғалаба келтирди.

Меҳди Бенатия, «Фотиҳ Карагумрук»

Меҳди 2019 йилда «Ювентус» ни тарк этди ва икки йил Қатарда ўйнади. Аммо барибир у Европага қайтишга қарор қилди: ҳозир Бенатия «Фотиҳ Карагумрук» жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Месут Ўзил, «Фенербаҳче»

Ҳозирги Туркия чемпионатидаги энг таниқли футболчи.

Патрик Ван Анхолт, «Галатасарой»

Ҳужумкор нидерландиялик футболчи «Кристал Пелас» билан шартномасини тугатди. Энди«Галатасарой» мухлислари Патрикнинг ҳаракатларидан завқ олиши мумкин бўлади.

Марио Балотелли, «Адана Демирспор»

Жанжалкш Балотелли ўтган мавсумни «Б» серияда «Монза» сафида ўтказди ва 13 ўйинда 5 та гол урди. Энди у ўзини «Адана Демирспор» клубида синаб кўради..

Жервиньо, «Трабзонспор»

Эсда қоларли соч турмагига эга бўлган иуварлик футболчи уч мавсумни «Парма» билан ўтказди ва 2021 йил июль ойида «Трабзонспор» таркибига бориб қўшилди.

Аҳмад Муса, «Фотиҳ Қорагумрук»

ЦСКАнинг рамзий футболчиларидан бири Саудия Арабистонига бормади, олти ойни ўз юртида «Кано Пилларс» клубида ўтказди ва энди у ўз фаолиятини «Фотиҳ Карагумрук»да давом эттиради.

Лукас Билья, «Фотиҳ Карагумрук»

«Фотиҳ Карагумрук»нинг яна бир юлдуз вакили клубга 2020 йилда «Милан»дан келган. У аллақачон 35та ўйин ўтказган ва учта гол урган.

Нури Шаҳин, «Анталяспор»

Бир пайтлар «Боруссия»нинг ва Клоппнинг ишончли футболчиси бўлган Нури 2020 йилда «Вердер»дан «Анталяспор»га кўчиб ўтган.

Лоик Реми, «Ризеспор»

Лоик Реми «Ризеспор»га 2020 йилда кўчиб ўтган ва дастлабки 7 ўйинда 6 марта гол урган. Бундай кўрсаткични кейинги учршувларда сақлаб қололмади.

Носир Шадли, «Истанбул»

Бельгиялик футболчи 2020 йилда Истанбулга кўчиб ўтди ва 18 учрашувда, 3 гол уришга эришди.

Турк футболига бефарқ бўлмаган ҳар бир футбол мухлиси бу футболчиларнинг ҳаракатидан, майдондаги ўйинидан завқ олиши лозим.

 

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 13.09.2021 16:46. Ўқилди: 3812 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.