Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигаси қайтмоқда, мухлислар олдида эса қийин танлов турибди

Бугун узоқ кутилган Европа Чемпионлар лигаси қайтади. Шунчаки эмас, бир қатор оловли баҳслар ила. Келинг, бугун яқин соатлар ичида бошланиши кутилаётган энг қизиқарли уч баҳсга тўхталиб ўтамиз. 

"Барселона" - "Бавария" 

"Барселона" бугун "Бавария"ни ўз майдонида қабул қилади. Каталонияликлар таркибда бир қатор йўқотишлар билан ушбу баҳсга етиб келди. Шунингдек, ўйин тарафлама ҳам клуб ҳали шаклланиб улгурмаган. Молиявий муаммоларни гапирмаса ҳам бўлади. "Кўк-анорранглилар" бу қадар кўп муаммолар қаршисида бўлса ҳам, уларда ғалаба менталитети ва ёш умидли футболчилар мавжуд. Уларнинг рақибида эса ҳаммаси жойида десам адашмаган бўламан. Флик ёзда клубни тарк этди, аммо унинг ўрнини Нагельсманн эгаллади. У янги жамоа қуриши шарт эмас. Шунчаки, ўз шогирдларига йўл-йўриқ кўрсатиб, тўғри қарорлар чиқариб турса бас. Бу йигитларнинг ўзлари ҳаммасини амаллашади. Очиғи, бугун Мюнхен клубининг ғалаба қозониш имконияти "кўк-анорранглилар"никига қараганда анча баланд. Аммо майдонда бунинг акси бўлиши мумкин ёки йўқ. 

"Вильярреал" -"Аталанта" 

Бу ерда жамоаларнинг номи эмас, ўзаро тенглик биринчи планга чиқмоқда. "Вильярреал" ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, Европа лигаси ғолиби бўлди ва бу мавсум ҳам "сариқ сув ости кемаси" муваффақиятли ўйинларини давом эттиришмоқда. Уларнинг рақиби "Аталанта" ҳужумкорлик жиҳатдан Европанинг гранд клубларидан қолишмайди ва аксар гигантлардан ҳам кўпроқ гол уришни уддалаб келмоқда. Бу мавсумни улар ҳозирча яхши бошлай олмади. Майли, бунинг аҳамияти йўқ. Барибир ЕЧЛга ҳар қандай клуб ўзгача ёндашади. Мен мазкур учрашувнинг голларга бой ўтишини кутмоқдаман. Катта эҳтимол ҳам шундай бўлса керак. 

"Челси" - "Зенит" 

"Челси" амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Чиндан ҳам, Тухель қўл остида бу клуб янги босқичга чиқа олди. Сўнгги йилларда клуб қувноқ футбол кўрсатаётган эди. Ҳозир бу жиҳат сақланиб қолган ва қўшимча тарзда тартибли футбол ҳам уларнинг ДНКсига кириб келди. "Аристократлар" АПЛда яхши старт олди. Менимча, бу клуб катта совринлар учун бемалол кураша олади. Хўш, рақиб клубга тўхталиб ўтамиз. "Зенит" ҳам титтуллар учун курашишга қодир, аммо фақатгина РПЛ ёки Россия кубогида. Европада улар ўртамиёна ва хатто ундан ҳам пас даражадаги клублардан бири саналади. Агар, бугун улар рақибларини мағлуб этса, буни сенсация деб атасак бўлади. Бунинг акси содир бўлган тақдирда, ҳеч ким улардан ҳафа бўлмайди.



Бугун кимдир ўзи мухлислик қиладиган клуби ўйинини томоша қилар ва яна кимдир кўнгли тусаган ўйинни кузатар. Нима бўлишидан қатьи назар Чемпионлар лигаси қайтди. Хуллас, мухлислар ўртасида қийин танлов турибди. Айрим қийинчиликларда ўзига яраша гашт бўлади. Ҳозир шундай ҳолатда турибмиз...

Киритилди: 14.09.2021 21:43. Ўқилди: 5467 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.