Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдуми ёки Месси?

Футбол оламининг ХХI асрга тегишли қисмида нима бўлган бўлишидан қатъий назар, икки сиймо ҳар доим бутун дунё диққат марказида бўлиб келди. Ҳалиям шундай. Гарчанд уларнинг бир чемпионатдаги рақобати аллақачон якунланган бўлса ҳам, одамлар уларни солиштиришда давом этмоқда. Криштиану Роналду ва Лионель Месси эндиликда совринлари, ютуқлари ва ҳатто маошлари орқали тенглама қилинмоқда. Яқиндагина интернетда эълон қилинган «дунёнинг энг энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхати»да ҳам бу иккиси кетма-кетликда жойлашиб олди.

Жаҳоннинг машҳур молиявий журнали бўлган «Forbes» ахборотига асосан, Роналду Мессини маош борасида ортда қолдирган. Бу йил янги жамоаларга кўчиб ўтган афсоналар, бу орқали ўз маошларини ҳам ошириб олди. Шу сабаб ҳам бу борада Роналду етакчига айланди. 36 ёшли португалиялик 2021-22 йилги мавсумдан бошлаб, даромад борасида 34 ёшли аргентиналикдан кўпроқ пул жамғаришни бошлаган. Америка бизнес журнали ҳисоботида келтирилишича, Роналду янги мавсумда жами 92 миллион фунт фойда кўради. Шундан 51,3 миллионини тўғридан-тўғри «МЮ»даги фаолиятидан топади. Ҳужумчи трансферлар ойнаси якунланишидан сал олдин «Олд Траффорд» стадионига кўчиб ўтган эди. Юқорида айтилган 92 миллионнинг қолган қисми футболчига тижорий ҳамкорлик учун тақдим этилади. Хусусан, «Nike», «Tag Heuer» ҳамда Роналдунинг шахсий бренди бўлган «CR7», унга фойда олиб келади.

Лионель Месси ўтган мавсумда 98 миллион фунт йиллик даромад билан «Forbes» жадвалида етакчи эди. Аммо унинг «Барселона»ни тарк этиши, Роналдудан кейинга тушиб қолишига сабаб бўлди. Аргентиналикнинг бу йилги маблағлари аввалгига қараганда 25,7 миллион фунтга қисқарган. Бу ҳафтасига таҳминан 494 минг фунтга тўғри келади. Шундай бўлса ҳам у йилига 81 миллион фунт жамғара олади. Бу ҳам жуда катта қиймат! Мессининг клубдан ташқари қиладиган фойдаси асосларини «Adidas», «Pepsi» ҳамда «Budwaiser» билан тузилган битимлар ташкил этади. Месси бу компанияларнинг рекламаларида мунтазам қатнашиб келади. Қолаверса, Лео ҳам тижорат учун мўлжалланган ўзига хос лойиҳалар яратган. Меҳмонхоналар, ресторан ва турли хил хизматлар тармоғи шулар жумласидандир.

Бошқалар ҳақида

Журнал рўйхатининг учинчи поғонасини 29 ёшли Неймар Жуниор банд этган. У «ПСЖ»да йилига 70 миллион фунт ишлаб топмоқда. Бу ҳам Мессиники каби катта қийматлардан биридир. Неймар «Nike», «Superdry» ва «Diesel» билан узоқ муддатли шартномалар тузган ва бундан катта фойда олмоқда.


Кейинги ўринда Килиан Мбаппе қайд этилган бўлиб, унинг даромади ҳамда Неймарники ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. 22 ёшли француз страйкери йилига 32 миллион фунт ишлаб топади. У «Forbes»даги энг ёш футболчи ҳисобланади. Шунга қарамай тўртинчи ўринда қайд этилган.
«Ливерпуль» юлдузи Муҳаммад Салоҳ маош борасида бешинчи ўринда ва у бу мавсум 30 миллион фунт даромад кўриши тахмин қилинган. Ушбу маблағларнинг 11,7 миллиони Салоҳга тижорий соҳадан келмоқда.


Салоҳдан кейинги ўринда 33 ёшли тажрибали ҳужумчи Роберт Левандовски келтирилган. У «Бавария»да 26 миллион фунт ишлайди. Унинг ҳафталик маоши 380 минг фунтни ташкил этади.
«Барселона» афсонаси Адрес Иньеста ҳозирда Япониянинг «Виссел Кобе» клубида тўп сурмоқда ва у ҳам 26 миллион йиллик даромадга эга.


Шунингдек, журналнинг кейинги ўринларини 28 ёшли Поль Погба(25 миллион фунт), 32 ёшли Гарет Бейл(23 миллион фунт) ҳамда 30 ёшли Эден Азар (21 миллион фунт) банд этган.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 23.09.2021 18:51. Ўқилди: 15087 марта. Фикрлар: 55 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.