Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бенфика» 60 йилдан бери «Барселона»ни юта олмаяпти (превью)

«Бенфика» бугун Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасида Лиссабонда «Барселона»ни қабул қилади ва 60 йилда илк бор мағлуб этишга уриниб кўради.

Биринчи турда Португалия клубида Киевда «Динамо» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ҳолда дастлабки очкони қўлга киритган бўлса, «Барселона» ўз майдонида «Бавария»дан учта голни қабул қилиб олганди. Шу тариқа, Каталония клуби ўз тарихида илк бор еврокубок ўйинларнинг кетма-кет учтасида мағлубиятга учради.

 

Олдинги учрашувлар

Жамоаларнинг охирги кесишган йўли Чемпионлар Лигасининг 2012/13 йилги мавсуми гуруҳ босқичига бориб тақалади. Ўшанда 2-тур доирасида Лиссабонда ўтган ўйинда Санчес ва Фабрегасларнинг голлари «Барселона»га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди. 6-турда, "Ноу Камп"да бўлиб ўтган учрашувда гол киритилмаган. Ўшанда гуруҳда «Барселона» биринчи, «Бенфика» учинчи ўринни қўлга киритганди. Ўша баҳс «Барселона» ва «Бенфика» қарама-қаршилигида ғолиб аниқланмаган илк учрашув сифатида ёдда қолган.

Клубларнинг биринчи беллашуви 1961 йилда ўтказилган. Бела Гутманнинг «Бенфика»си «кўк-анорранглилар»ни 3:2 ҳисобида енгган.

Жамоалар 2006 йилда ЕЧЛ чорак финалида тўқнаш келишган ва Роналдиньо ҳамда Э'тоОнинг голлари "Барселона"ни ярим финалга олиб чиққан.

Томонлар Чемпионлар Лигаси доирасида жамо 7 бор учрашишган. Шулардан учтасида «Барселона», биттасида «Бенфика» ғалаба қозонган. Тўплар нисбати - 8:4 «Барселона» фойдасига.

Тахминий таркиблар

Бенфика - Влакодимос, Вериссимо, Отаменди, Вертонген, Гилберто, Марио, Вайгл, Грималдо, Нунес, Рафа, Яремчук

Барселона - Тер-Штеген, Мингеса, Араухо, Пике, Дест, Бускетс, де Йонг, Коутиньо, Демир, Депай, Люк де Йонг.

 

Йўқотишлар

Мезбонлар сафида Ҳарис Сеферович, Мила Свилар жароҳати боис майдонга туша олишмайди. Диогу Гонсалвешда ҳам кичик жароҳат мавжуд, лекин унинг қатнашиши сўроқ остида.

Каталонияликлар сафида йўқотишлар бисёр. усмон Дембеле, Педри, Брейтуэйт, Агуэро, Алба жароҳат олишган. Балде ва Серж Робертолар ҳам жароҳатдан тикланиш жараёнида ва уларнинг қатнашиши номаълум.

 

Рақамлар

«Барселона» барча мусобақаларда «Бенфика»га қарши сўнгги 4 ўйинда гол ўтказиб юбормади.

«Бенфика» Чемпионлар Лигасида охирги 7 учрашувининг бештасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

«Бенфика» охирги 5 ЕЧЛ ўйинида мағлубиятга учрамади.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Даниеле Орсато (Италия)

Қанот ҳакамлари: Алессандро Гиаллатини (Италия), Чиро Карбоне (Италия)

Захира ҳаками: Даниеле Довери (Италия)

ВАР: Массимилиано Иррати (Италия)

ВАР ёрдамчиси: Крис Кавенаг (Англия)

 

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 29.09.2021 09:03. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.