Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дунёга машҳур футбол музейлари ҳақида (2 қисм)

Кеча сиз мухлисларнинг эътиборингизга дунёга машҳур бўлган футбол музейлари бешталигини ҳавола этган эдик. Унда келтирилган музейлар сайёҳлар ташрифи бўйича етакчилик қилади. Ҳозир эса бу борада улардан қолишмайдиган музейлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Қуйида шу ҳақда сўз боради.

1(6). «J-Museum» музейи, Турин шаҳри

Италия футболи тарихидаги совринларга энг бой клуб деганда ҳаёлимизда энг аввало, «Ювентус» гавдаланади. Клуб анча йиллар илгари ўз музейини ташкил этган бўлиб, у жамоанинг ўтмишда қўлга киритилга совринлари учун мўлжалланган. Турин шаҳридаги «Ж-Музейи»да замонавий технологиялар эсдаликлар, совринлар, суратлар ҳамда футболкалар билан уйғунлаштирилган. Кўплаб хоналарга бўлиб чиқилган бинодаги ҳар бир деталь клубнинг шонли ўтмишидан ҳикоя қилади. Унда машҳур голлар дейсизми, хронологик пештахталар ёки клуб эришган ютуқларими, барчаси мужассамлашган.

2(7). Энфилд музейи, Ливерпуль шаҳри

«Ливерпуль» ўтмишда кўплаб топ клубларга муносиб қаршилик кўрсатиб, ғалабаларга ҳаққоний эришган клуб десак, муболаға қилмаган бўламиз. «Энфилд» ичига назар солар экансиз, музейдаги барча нарса фақат ва фақат «Ливерпуль»га бағишланганига гувоҳ бўласиз. Унда олтита ЕЧЛ кубоги ва турлича экспонатлар, яна Стивен Жеррардга бағишланган коллекция ҳам мавжуд. Музейга ташриф буюрган ҳар бир киши кираверишда махсус қулоқчин медиа-мосламаси билан таъминланади. Унда сиз клубнинг яна бир афсонаси бўлган Фил Томсон овози ёрдамида музей бўйлаб ёлғиз сайр қилишингиз мумкин бўлади.

3(8). «Camp Nou Experience» музейи, Барселона шаҳри

1984 йилда ташкил қилинган "Камп Ноу тажрибаси" музейига бутун дунёдан ҳар йили кўплаб мухлислар келишади. Маълумотларга қараганда, ушбу мухлислар сони йиллик ўртача 1,5 миллиондан ошиқни ташкил этади. Музей ажойиботларга тўла! Унда клуб томонидан ютилган кубоклар, совринлар ва Ёхан Кройф каби юлдузлар кийган либослар жамланган. Интерактив мосламалар билан жиҳозланган махсус хона ҳар бир меҳмонга «Барса»нинг ўтмишдаги шонли онларига қайтиш имконини беради. Музейнинг стадион ичида жойлашгани эса, бутун ўйингоҳни панорама кўринишида томоша қилишингизни таъминлайди.

4(9). «Museo del Calcio», Флоренция шаҳри

Агарда замонавий гаджетлар ҳамроҳлигида юришга одатланган бўлсангиз, "Футбол Музейи" сиз учун эмас экан. Шундай бўлсада, Алессандро Дел Пьеронинг майдондаги ҳаракатлари ёки Пауло Малдинининг ҳимоядаги иқтидорини кўриш ниятингиз бўлса, Флоренцияга саёҳат қилинг. Музей Италия футболининг бутуб бошли тарихига эгалик қилади. Ундаги 6 та хонанинг ҳар бирида турли хил экспонатлар ўрин олган.

5(10). «CR7» музейи, Фуншал шаҳри(Португалия)

Бутун бошли миллат ёки клуб тарихига бағишланган музейларни ортда қолдириб, ёлғиз афсона учун бағишланган жойга ҳам етиб келдик. Криштиану Роналду футболчидан кўра, жаҳон даражасидаги брендга айланган инсон. Унинг «CR7» деб номланган музейи ўзи туғилиб-ўсган Мадейра оролида жойлашган ва эсдаликларга тўла макон! Ундаги суратлар, видеолар, футболчи кийган либослар ва у учун бағишланган турли ишлар сизни бефарқ қолдирмайди. Ташриф буюриш ва Криштианунинг фаолият тарихини билиш учун яхши жой. Бу музей кечаси ҳам одамлар билан доимо гавжум саналади.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 07.10.2021 19:00. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
4-2
Валенсия

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.