Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. "Барселона" - "Динамо Киев" учрашувидан кейинги фикрлар

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Жерар Пикенинг 36-дақиқада киритган голи каталонияликларга жорий мавсум ЕЧЛдаги илк гол, очко ва ғалабани тақдим этди. Бунга қадар клуб «Бавария» ва «Бенфика» жамоаларига бир хил 0:3 ҳисобларида мағлубиятга учраганди.

"Ушбу ғалаба бизни Чемпионлар Лигасида жон сақлаб қолишимиз учун ушлаб туради ва ҳозир ҳам ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. Ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Аммо, бугун ўйинни янада яхшироқ якунлашимиз керак эди.

Энди якшанба куни бўладиган «эл-класико» ғалабадан кейин осонроқ ўтади.

Бу каби ўйинларда уч ёки тўртта гол фарқи билан ғалаба қозониш лозим. Ҳақиқий ҳужумчиларга хос сифатларга эга бўлмаган футболчилардан имкониятларни голга айлантиришни талаб қила олмайсиз. Бироқ, бизда бундай форвардлар бор ва уларнинг иши - шундай баҳсларда вазиятларни ҳал қилиш.

Ансу узоқ вақт давомида сафдан чиқди ва ўйинини кучайтириши учун унга вақт кераклиги нормал ҳолат. У келаси ойда 19га киради. Буларнинг ҳаммаси табиий. Бугун ундан бошқача катта ўйин кутгандим. Аммо, энди 19 ёшга тўладиган йигитдан мўъжизалар кутиш тўғри эмас - бу иложсиз.

Биз ғалаба қозонишимиз, яхши ўйнашимиз ва голлар уришимиз шарт бўлган клуб эди. Лекин, бугунги баҳсдан кейин ҳам қилиниши керак бўлган ишлар бор. «Динамо»га қарши ўйинда вазифамиз ғалаба қозониш эди. «Динамо» мутлақо ҳеч нарса ярата олмади, ҳеч қандай хавф йўқ эди. Бошқа ўйинларга солиштирганда, тўпсиз ҳаракат қилиш бўйича ўйинимиз яхшиланди. Бироқ, биз максимум даражада ўзимизни кўрсата олмадик ёки камида учта тўп фарқи билан ютишимиз керак эди".

Мазкур баҳсда ягона гол соҳиби Жерар Пике ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. Қайд этиш керак, футболчи эндиликда «Барселона»нинг ЕЧЛда гол урган энг ёши катта футболчиси ҳисобланади (34 ёш, 260 кун).

"Бундай натижалар албатта жамоага «эл-класико» сингари муҳим ўйин олдидан ишонч ҳосил қилиш учун ёрдам беради. Жорий мавсум ўз майдонимизда кетма-кет уч ғалаба - бу ажойиб.

Биринчи голсиз ва очкосиз икки гуруҳ ўйинидан кейин, ушбу ғалаба жуда ҳам муҳим эди. Мазкур ғалаба бизга гуруҳда охиригача курашишимиз учун имконият берарди. Ўйлайманки, гарчи янада яхшироқ қилишимиз мумкин бўлса ҳам, ишни яхши бажардик. «Динамо» гол уриш учу бирорта аниқ зарба бера олмади, аммо уларнинг ҳимоявий ўйини биз учун қийинчилик юзага келтирди".

Киритилди: 21.10.2021 07:51. Ўқилди: 2207 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.