Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» бош мураббийи бўлиши кутилаётган Хави ҳақида

У кўплар учун барча замонларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси эди...

1980 йилда туғилган Хави Эрнандес “бутсасини михга илганига” кўп бўлгани йўқ. Айтмоқчиманки, уни аксар мухлислар яхши билишади – ёшроқ ишқибозлар ҳам, ўрта ёки катта ёшдагилар учун ҳам бирдек қадрли ном.

Унинг ҳаёти ҳақида ёзган муаллифлар 1991 йил La Masia тарбияланувчисига айланган Хавининг тенгқурларидан бир фарқига алоҳида тўхталишади. У футбол ўйнаш билан бир қаторда, уни томоша қилишни жуда севарди. Машғулотлардан бўш қолди дегунча телевизор қаршисида турли учрашувларни кўриб ўтирарди. Ўсмирлик даврида унга инглиз футболини ўрганиш жуда қизиқ бўлгани ҳақида айтишади. Жисмоний кўрсаткичлари билан мақтана олмайдиган митти Хави Англиядаги контактли футболдан кўп жиҳатларни ўзига юқтирган. У икки ҳисса меҳнат қилар ва то 1998 йилгача, асосий жамоадаги дебютигача тенгдошларидан устун эканини исботлаб улгурганди.

Ўша вақтда клубда Луи ван Гал бош мураббий эди. 18 ёшидаёқ асосий жамоа таркибида 20 ортиқ ўйинда ҳаракат қилган Хавига “Милан”дан жиддий таклиф тушади. Ла-Лигада мавсум кашфиёти деб эътироф этилган футболчининг отаси Италия клубилан билан шартномани тезроқ имзолаш илинжида эди. Ўзи собиқ футбол бўлган ота ўғлини хориж жамоасида кўришни жуда истарди. Аммо футболчининг онаси ўғли Каталонияни тарк этишини асло хоҳламасди. Баҳс шу даражага етдики, Мария Креус ажрим билан таҳдид қилибгина турмуш ўртоғини ўз фикрига кўндирди. У вақтлар майдонда Хавининг позицисида кимсан Хосеп Гвардиола ўйнарди.

“Барселона” қолган Хави кейинги 5 йилда мунтазам ва оҳиста ўсишга эришди. Яъни, ортга назар ташланса, у фавқулодда тезда ривожланганини эмас, секин-асталик билан кўплаб фазилатларга эга чиққанини кўриш мумкин бўлади. Асрлар алмашинувида Пеп Гвардиола жиддий жароҳат олади ва Хави бу имкониятдан албатта унумли фойдаланади. 2005 йилда Ла Лигадаги энг яхши футболчи деб топилган қаҳрамонимиз келаси йил ЧЛда ҳам бош совринни қўлга киритади. У Ривалдо билан ҳам, кейинчалик Роналдиньо билан ҳам осон тил топишади. Майдон марказидада бўшлиқларни топиш, кўпинча уларни юзага келтириш маъносида тенгсиз бўлган, ўрта ва олис масофага ҳам радио-бошқарувли узатмалар бериши мумкин бўлган Хави 2008 йил Европа чемпиони бўлиб, турнирнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилади. Ўша йили унга “Бавария” жиддий қизиқиш билдиргани ёдимда. Аммо “Барселона”да энди иш бошлаган Гвардиола уни қолишга кўндира олади. Уёғини менсиз ҳам жуда яхши биласиз.

Хави фаолиятига бағишланган ўз китобига “Барселона – менинг ҳаётим” деб ном берган. Ўша китобидан бир кичик иқтибос келтирсам унинг майдон ташқарисида ҳам қандай инсон бўлганини тушуниш осонроқ бўлса керак: “Инсон ҳаётида кўп нарсани йўқотиши, лекин ўзгаларга ҳурмат ва тарбияни доим сақлаб қолиши керак”.

750 дан ортиқ ўйин, 8 карра Испания чемпионлиги, 4 карра ЧЛ титули ва бошқа кўплаб совринлардан сўнг Хави 2015 йилда Қатарнинг “Ас Садд” жамоасига ўтади. 2019 йилдан эса шу клубда мураббий сифатида иш бошлаган Хави балки яқин вақт ичида Каталонияга қайтар. Бу сафар у бироз мураккаб вазиятдаги буюк ва ўзи учун қардли жамоасин мураббий сифатида муваффақиятларга етаклаш учун қайтади.

Хўш, Сиз унинг қайтишини истайсизми?!

Ориф Толипов.

Киритилди: 28.10.2021 17:27. Ўқилди: 3468 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.