Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Жар ёқасидаги жанг" ёхуд "Сельта" – "Барселона" (превью)

Бугун Тошкент вақти билан 20:15да Испаниядаги Виго шаҳрида мезбон “Сельта“ жамоаси Каталониядан ташриф буюрган “Барселона“ жамоасини қабул қилади. Кўринишидан меҳмонлар яққол фаворитдек. Аслида эса мезбонларда ҳам ғалаба учун етарли имкон бор. Stdion.uz ҳозир шу баҳс ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилди.

“Сельта Виго“

Айни пайтда, виголиклар ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. “Ҳаворанглар“ Ла Лига турнир жадвалида 15-ўринда кетишмоқда. Чемпионатда энг кам гол урган (10та гол) 3-жамоа бўлиб турибди. Сўнгги 5 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Бироқ шунга қарамай, бу жамоа “Барселона“ учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Чемпионат доирасидаги охирги 10та баҳснинг 7тасида виголиклар рақибидан очко тортиб олишга муваффақ бўлишган (3 ғалаба, 4 дуранг). Эътиборлиси, бу жамоалар ўртасидаги баҳсларда албатта гол бўлади. 0:0 ҳисобида якунланган учрашувлар деярли йўқ. Охирги ўзаро 5 ўйинга назар соламиз. Умумий ҳисобда 17та (10таси “Барса“ники, 7таси “Сельта“ники) гол урилган. Бу шуни англатадики, ҳар ўйинда мухлислар камида 2та гол гувоҳи бўлишади.

Юқоридаги рақамлар мезбонлар ҳам анойилардан эмаслигини англатган ҳолда, бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доим қизиқарли ва голларга бой бўлишига исбот бўла олади.

“Барселона“

Бу тўқнашувда ном ва обрў жиҳатидан меҳмонларнинг оғир “тош босиш“и ажабланарли ҳолат эмас. Бу борада “кўк-анорранглилар“ бутун дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Бироқ ҳозирги ҳолатга қараб баҳо берадиган бўлсак, “Барселона“ни яққол фаворит деб кўрсатиш жуда тўғри бўлавермайди. Чунки айни пайтда, клуб натижаларида беқарорлик ҳукм сурмоқда. Шу сабаб мураббий ўзгармоқда. Янги мураббийга дарров мослашиш ҳам осон эмас. Устига устак, кўп ўйинчилар жароҳат олган. Жамоага ижобий таъсир қилиши мумкин бўлган ягона жиҳат – Хавининг бош мураббий этиб тайинлангани бўлиши мумкин. Футболчилар янги мураббийга ўзларини кўрсатиш учун ҳам ғалаба учун борларини бериб ўйнашади. Чиройли ва тартибли ҳаракатланишга уринишади. Зеро, уларнинг келажаги янги мураббийнинг танловига боғлиқ.

Шундай экан, икки жамоа учун ҳам бу учрашув муҳим аҳамиятга эга. Виголиклар “хавфли ҳудуд“дан узоқлашиши керак бўлса, каталонияликлар "юқори учлик"ка кўтарилмоғи даркор.

“Сельта"га оид янгиликлар

Жамоа таркибида Санти Мина ва Браис Мендес жароҳат олишган ва катта эҳтимол билан бугунги учрашувда ўз клубларига ёрдам бера олишмайди. Шунингдек, Уго Мальонинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

“Барселона“га оид янгиликлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “блаугранас“ сафида лазаретдагилар сони меъёридан ошиб кетган. Серхио Агуэро, Мартин Брейтуейт, Педри, Усмoн Дембеле, Сержиньо Дест, Жерар Пике бугун майдон ташқарисидан ўйинни кузатишади. Бу ҳам етмагандек, Серхи Роберто ва Клеман Лангленинг ҳам Вигодаги баҳсда иштирок этиши номаълумлигича қолмоқда.

Тахминий таркиблар

“Сельта Виго“ - Дитуро; Васкес, Айду, Мурильо, Галан; Тапия, Серви, Суарес, Нолито; Солари, Аспас.

“Барселона“ - Тер-Стеген; Мингеса, Гарсия, Араухо, Альба; Гави, Бускетс, де Йонг; Фати, Депай, Коутиньо.

 

Киритилди: 06.11.2021 12:25. Ўқилди: 2275 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.