Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хави ишга киришди

Хабарингиз бор, «Барселона» 8 ноябрь куни клуб афсоналаридан бири Хавини бош мураббий сифатида таништирди. Маълум муддат Қатарда тажриба орттирган мутахассис Каталония клубида ишга киришиб, келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар билан танишмоқда, имкониятларни чамаламоқда. Албатта, таркибни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

«Барселона» директори Матеу Алемани каталонияликларнинг янги бош мураббийи Хави билан суҳбатлашиш асносида, клубдаги тиббий муаммолар имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши бў­йича маслаҳатлашди.

Алемани нотўғри ташхис қў­йишдан, ўйинчининг ёмон тикланишидан ва рецидивлардан чарчаганлигини айтган. «Барселона»нинг 11 нафар футболчисида жароҳат борлиги айтилган. Хабар қилинишича, муаммо фақат тиббиёт штабида эмас, балки фитнес бўлимида ҳам бор. «Барселона» аввалроқ Фатининг болдир суяги жароҳатланганини тасдиқлаганди.

Қўшимча сифатида таъкидлаш ўринли, Хави ҳали мураббийлар штабини тўлиқ шакллантиргани йўқ. Каталония клуби президенти Жоан Лапортанинг айтишича, ёрдамчилар қаторида «кўк-анорранглилар»нинг собиқ ҳимоячилари Дани Алвеш ва Карлес Пу­йоль ҳам бўлиши мумкин. «Уларнинг Хави билан муносабатлари жуда яхши, доимо унга ва «Барселона»га ёрдам беришга тайёрлар. Агар керак бўлса, доимо шу ерда бўлишади», - дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтирди Mundo Deportivo.

Шунингдек, Хави ҳужумчи Усмон Дембеле ҳақида гапирди. «У билан шартномани узайтириш - устувор вазифаларимиздан бири. Усмон ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин. Салоҳият етарли, лекин у мунтазам равишда юқори савияни кўрсатиш учун кўп меҳнат қилиши керак». Испаниялик мутахассис 24 ёшли французнинг Чемпионлар Лигаси доирасида Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинда (1:0) олган жароҳати ҳақида ҳам фикр билдирди. «Жароҳатлар бизнинг бутун ҳаётимиз бўлади, аммо шикастланишларнинг олдини олиш учун яхши машқ қилишимиз керак», - дея қўшимча қилди Хави.

Дембеленинг «Барселона» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум ҳужумчи битта ўйин ўтказди ва ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширишга улгурмади.

Эътиборлиси, Хави «Барселона» клубида иш бошлашдан аввал Бразилия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этган. «Камп Ноу» стадионида 41 ёшли мутахассиснинг таништирув маросимида Хави ушбу мавзуга ҳам алоҳида тўхталди. «Бразилия футбол конфедерацияси билан музокаралар олиб борилди, Тите жамоасига қўшилиш, унинг ёрдамчиси бўлиш, навбатдаги жаҳон чемпионатидан кейин унинг ўрнини эгаллаш ҳақида гаплашдик. Лекин менинг устувор вазифам ҳар доим «Барса»га мураббий сифатида қайтиш бўлган», - деди Хави The Athletic наш­ри вакилларига берган интервьюсида.

Бўлажак трансферлар ҳақида гап борганда, «Вильярреал» футболчиси Ереми Пинонинг «Барселона» қизиқишлари доирасига тушганини эътироф этиш ўринли. Бу ҳақда Испаниянинг Todofichajes нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, 19 ёшли испаниялик ярим ҳимоячига каталонияликларнинг янги бош мураббий Хави шахсан қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, «сариқ сувос­ти кемаси» футболчини камида 2022 йилнинг ёзига қадар ўз сафида олиб қолмоқчи, дейилади хабарда. Пинога «Барса»дан ташқари «Атлетико» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ереми жорий мавсум жами 15 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та ассистни амалга оширди. Transfermarkt футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади

Киритилди: 13.11.2021 23:30. Ўқилди: 9135 марта. Фикрлар: 18 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.