Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хави “Барселона”да нималарни ўзгартирди?

“Барселона” афсонаси Хави клубга бош мураббий сифатида қайтди. Испаниялик“кўк-анорранглилар” учун қийин пайтда жамоага келди. Эрнандес клубни кучайтириш ишларини дарҳол бошлаб юборган кўринади, сабаби жамоада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва жамоада умумий интизом ўрнатилди. “Stadion.uz” нашри Хавининг мураббийлик бошқарувига келиши билан “Барселона”да содир бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.

Ўтган дам олиш куни“Барселона”“Эспаньол” устидан ғалаба қозонди (1:0). Мутахассисушбу баҳсда босимга дуч келди, аммо бундай муҳим ҳолатда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Хавининг бош мураббий этиб тайинланишини Юрген Клоппнинг “Ливерпуль”га келиши билан солиштириш мумкин. Бундан бир неча йиллар олдин немис мутахассиси ҳам бутунлай қайта ишга туширишга муҳтож бўлган клубни қабул қилган эди. Хави биринчи кунларданоқ айнан шундай йўл тутди. Мураббийлар штаби шахсан назорат қиладиган қоидалар жорий этилди. Масалан, футболчилар машғулотлар бошланишидан бир ярим соат олдин клуб базасида бўлиши керак. Бундан ташқари, агар ўйинга 48 соатдан кам вақт қолган бўлса, футболчиларга ортиқча кўчада юрмаслиги ва уйида қолиши кераклиги айтилди. Шунингдек, улар диетологнинг тавсияларига риоя қилган ҳолда овқатланишлари шарт. Қайд этиш жоизки, Хави футболчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатларини ҳам назорат қилмоқчи. Унинг фикрича, тармоқда ўта фаол бўлиш, ўйинчини машғулотдан чалғитади.

 

Мураббий биринчи матбуот анжуманида аввало интизом ва қоидаларни ўрнатиш кераклигини, шундан кейингина ҳужум ва ҳимоя ҳақида гапириш мумкинлигини айтди. Дастлабки кунларда Хавини тартибларига риоя қилмаган ягона футболчи бу – Усмон Дембеле. Француз аввалига машғулотларга ўз вақтида келмаган, кейин эса жадвалини чалкаштириб, машғулотга келмаган. Қизиғи шундаки, янги мураббий  айнанУсмондан жамоа етакчиси бўлади дебумид қилмоқда. Дембеле ва бошқа футболчилар жароҳат сабаб тез-тез касалхонага тушиб қолишларини инобатга олиб, Хави “Барселона”нинг тиббий штаб-квартираси раҳбари Рамон Канални ишдан бўшатишга қарор қилди. Бундай қарор таклиф қилинаётган биринчи йил эмас, чунки каталониялик футболчилар доимий равишда мушаклардаги жароҳатлар ва рецидивлардан азият чекиб келмоқда.

 

Хави футболчиларга ғалабалар менталитетини қайтариш ниятида эканлигини айтди. Кўп йиллар давомида “Барса” рақибларини дахшатга соладиган клуб сифатида айтилиб келинган. Бир неча йил олдин “Барселона” “Сельта”ни 3:0 ҳисобида мағлуб эта туриб, якунда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашиги тасаввур қилиш қийин эди. Бироқ Куман бошчилигида “кўк-анорранглилар” бунинг имкони борлигини исботлади. Хави Жорди Альба, Серхио Бускетс ва Жерард Пикенинг тажрибасига катта ишонч билдирмоқда. Сабаби, собиқ футболчи улар билан бир жамоада тўп тепган ва кўплаб совринлар ютган. Шу билан бирга, мураббий уларга аввалги хизматлари учун ҳаракат қилмаслиги, ҳамма билан тенг равишда машғулотларда қатнашиши кераклигини маълум қилди.

 

Тактикага келсак, янги мураббий аниқ жавоб бермади. Хавининг фикрича, жамоа қандай схема бўйича ўйнаши унчалик муҳим эмас, чунки футболчилар талаб ва услубни тушунса, ҳар қандай тактик схемага мослашиб кета олади. Яъни, мутахассис доминант услубни қайтариш заруратини футболчилардан талаб қилмайди. Ҳозирда Хави учун Вальверде ва Сетьен даврида умуман бўлмаган тартиб-интизом муҳимроқ. У  ёшларнинг ривожланишига ва келажакда жамоага катта ёрдам беришига умид қилмоқда. “Каталония дербиси”да Гави, Эрик Гарция ва Никодан ташқари асосий таркибнинг 17 ёшли янги ўйинчиси Илёс Ахомаш ҳам майдонга тушиб, қанотдаги рақибларни дриблинг орқали ортда қолдирди. Афтидан, Дембеледан ташқари барча футболчилар мураббий қаттиқ интизом бошлаётганини аллақачон англаб етгандек кўринади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайрлади

Киритилди: 24.11.2021 15:29. Ўқилди: 5943 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.