Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла Лига қандай қилиб Месси ва Роналдусиз мавқеини сақлаб қолди?

2018 йилнинг ёзида Испания Ла Лигаси жиддий зарбага учради - Мадриднинг “Реал” клуби сафида тўққиз ёрқин мавсумдан сўнг, португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Сантьяго Бернабеу”ни тарк этди. Уч йилдан сўнг бутун профессионал фаолиятини “Барселона”да ўтказган аргентиналик футболчи Лео Месси 34 ёшида Каталонияни тарк этишга ва “Пари Сен-Жермен” билан шартнома имзолашга рози бўлди.  

 

Айнан Месси ва Роналду сабаб Испания Ла Лигасининг хориждаги нуфузи узоқ йиллар давомида сақланиб қолди. Хитой, Япония, Ўзбекистон, АҚШ ва Европа давлатларида кўплаб мухлислар Испания чемпионатини фақат аргентиналик ва португалияликнинг муваффақияти нимада эканини билиш учун кузатиб боришди. Айтишга ҳожат йў
қ, бутун дунё бўйлаб “эл-класико”нинг кўришдан кўра, Месси ва Роналду қарама-қаршилигини томоша қилиш қизиқарлироқ эди.  

 

Аммо ҳозир жаҳон футболининг сўнгги ўн йилликдаги асосий юлдузлари Испания чемпионатида йўқ, шунинг учун лига раҳбарияти ва унда иштирок этувчи клублар сояда қол масликлари учун янги йўлларини излашлари керак. Молиявий жиҳатдан кучлироқ турнирлар, масалан, Англия Премьер-лигасидан ортда қолмаслик йўлларини қидириш зарур.

 

2013 йилдан бери “Уэска”нинг собиқ бош мураббийи Хавьер Тебас Ла Лига президенти лавозимида ишлаб келмоқда. У асосий масалаларда қаттиққўллиги, принципларга содиқлиги, мухлислар эътироф этганидек, пичандан игна топа билиши учун олқишланади. Шунингдек, Тебас минимал имкониятдан максимал фойда олиш имкониятини топишни ҳам уддалайди. Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб футбол лигалари ўз даромадларининг катта қисмини йўқотди, бироқ Испания чемпионати бу даврда бизнес даромадини 33 фоизга ошириб, аввалги кўрсаткичларидан 140 миллион евро кўпроқ фойда олди.

 

Албатта, Тебас ва унинг шерикларининг Англия Премьер-лигасининг кучи ва имкониятлари билан рақобатлашиши ниҳоятда қийин. Хусусан, сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, инглизлар ўз чемпионатини хорижда сотишни анча самарали ўрганган. Агар Ла Лига АҚШ телерадиокомпаниялари билан саккиз йил давомида ушбу штат бозорида телевидение ҳуқуқларини 1,5 миллиард еврога сотиш бўйича келишувга эришган бўлса, у ҳолда Премьер-лига NBC Sports билан ҳамкорликдан 2,12 миллиард евро ишлаб олади.

 

Бу фарқ Тебас фойдасига ишламаяпти, лекин Ла Лига президенти учун чемпионатдаги алоҳида клублар, айниқса раҳбарият хатолари туфайли оғир кунларни бошидан ўтказаётган юқори даражадаги жамоалар ривожланишига таъсир ўтказиш ҳақиқатдан ҳам жуда қийин. “Барселона”...

 

2017 йилда “Барса” сайёрамиздаги футбол клублари ичида энг кучли ва энг яхшиларидан бири бўлиб туюларди. Бу ерда Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар ўйнаб, афсонавий МСН ҳужум триосини ташкил қилишди. Бироқ, “кўк-анорранглилар” аста-секин кадрлар алмашинувини бошлади. Бу ҳам клуб имиджига, ҳам жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатди. Биринчи хато, Неймарнинг ПСЖга 222 миллион евро эвазига кетиши ва каталонияликлар бразилиялик футболчининг ўрнига Филиппе Коутиньо трансфери каби унчалик муваффақиятли бўлмаган харидларни амалга ошириш. Ёки Дортмунднинг “Боруссия”сидан Усмон Дембеленинг сотиб олиниши.

Натижада, “Барселона” улкан қарзларга (тахминан 1,35 миллиард евро, бу АҚШ ва Шимолий Америкада Ла Лиганинг саккиз мавсумини намойиш қилиш ҳуқуқи нархига деярли тенг). Вазият шу даражага етдики, каталонияликлар 2021/22 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида бирорта ҳам гол урмади, нафақат “Бавария”га (0:3), балки “Бенфика”га ҳам ютқазишди (0: 3). Муваффақиятсизликлар Роналд Куманнинг мавсум давомида ишдан бўшатилишига ва футбол майдонида “Барселона” афсонаси бўлган 41 ёшли Хавининг мураббийлик ролига келишига олиб келди, аммо шу билан муаммолар барҳам топадими, ёки йўқми номаълум.

“Барселона”нинг азалий рақиби – “Реал Мадрид”нинг вазияти анча яхши. Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лигада ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда, шунингдек, “Шериф”дан уйида учралган шов-шувли мағлубиятга (1:2) қарамай, ҳеч қандай муаммосиз Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. 

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес клубни жуда яхши билади ва унинг барча тузилмаларининг самарали фаолиятини йўлга қўйган. “Галактикос” давридан сўнг, Мадрид клуби ўз стратегиясини ўзгартирди. Улар истиқболли ёшларга пул сарфлашни бошлади. Винисиус Жуниор, Родриго ва Эдуардо Камавинга жамоада шунинг учун пайдо бўлди. Улар билан бирга мадридликнинг баъзи собиқ етакчилари ҳам ажойиб ўйин кўрсатишда давом этмоқда, айниқса Карим Бенземани кўплаб мутахассислар, “Олтин тўп-2021”ни ютиш учун ҳақиқий даъвогар деб билишган.

Аммо Тебас учун, шунингдек, бутун испан футболи учун “Реал Мадрид”нинг ҳозирги муваффақиятлари ғурурланишга сабаб бўлмаса керак. Мадрид клубининг ички майдонда муносиб рақиби йўқлиги ҳам бунга сабаб бўлади. “Барселона” муваффақиятсизликлар гирдобида бўлса, қолганлари эса “қаймоқранглилар”га етарли қаршилик кўрсата олмаяпти. Ҳа, “Атлетико” ўтган йили Испания чемпионлигини қўлга киритганди, аммо ҳозир Диего Симеоне шогирдлари ҳамшаҳаридан 7 очко ортда қолмоқда. Дастлабки 16 турда Карло Анчелотти шогирдлари билан юз берган битта мағлубият ва учта дурангни инобатга оладиган бўлсак, фақат ушбу жамоанинг мухлисларигина “матрасчилар”нинг қаршилик кўрсатишига ишонишлари мумкин.

Шу боисдан ҳам ютқазмасликка, ҳаттоки Ла Лига капиталлашувини ташқи бозорларда оширишга эришаётган Тебаснинг иши максимал таҳсинга лойиқ. Тажрибали менежер энди жуда кам ва эксклюзив бўлиб кўринмайдиган маҳсулотдан кўпроқ пул топишни ўрганди ва ўртача кўрсаткичдан бир оз кўпроқ фойда кўрди. Шу сабабли, ҳозирда Месси ва Роналдусиз Ла Лига кўпроқ ўсиб бормоқда. Аммо биргина Тебаснинг бундай тенденция доимий бўлишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари эртами-кечми етарли бўлмайди. Демак, “Барселона”, “Атлетико”, “Севилья”, “Валенсия”, “Вильярреал” ва бошқалар жамоалр бу жараёнга албатта қўшилишлари ёки улар Премьер-лига билан рақобатни абадий унутишлари керак.

Киритилди: 12.12.2021 17:38. Ўқилди: 3561 марта. Фикрлар: 22 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.