Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»да авлодлар алмашинувини амалга оширувчи қаҳрамонлар

«Барселона»да Месси кетганидан сўнг росмана янги давр бошланди. Шу йилнинг ўзида кўплаб ёшларга асосий таркибдан жой берилмоқда.

Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Хави «Барселона»даги ишини жиддий муаммолар билан бошлади. Дастлабки олтита ўйинда жамоа янги мураббийи қўл остида 6 та ўйиннинг бор-йўғи иккитасида ғалаба қозонди ва Европа лигасига тушиб кетди. Бироқ ҳозирча унинг Куманга қараганда асосий плюс тарафи ёшларга ишонишида.

Бу эса аксар ҳолларда ўзини оқламоқда. «Эльче»га қарши ўйинда учта гол ҳам академия битирувчилари томонидан киритилди: Гави, Ферран Жужла ва Нико Гонсалес - бунинг эвазига каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу 2014 йилдан бери биринчи марта «Барса» таркибида бир ўйинда учта испаниялик футболчининг гол уриш ҳодисаси эди. «Барселона» Ла Лиганинг жорий мавсумида 2000 ва ундан кейин туғилган тўрт нафар футболчиси гол урган биринчи клуб бўлди. Бунда Ансу Фати (3та гол), Нико Гонсалес (2та), Абде Эззалзули ва Гави (иккаласи - 1тадан) катта саҳнага чиқишди.

«Барселона»нинг янги қаҳрамонлари билан яқинроқ танишишни барча мухлислар исташаётгани аниқ.

Гави (яримҳимоячи, 17 ёш)

Гави кутилмаган тарзда мавсум бошиданоқ асосий таркибга киришни уддалади. «Барса»нинг асосий ёш юлдузи жорий мавсум ғалабаларда муҳим роллардан бирини ўйнамоқда.  Пабло Гавира ҳатто Испания терма жамоасида дебют қилишга ҳам улгурди. Жорий мавсум Хави қўл остида фақат Тер Штеген, Бускетс ва Френки Де Йонглар ундан кўпроқ майдонга тушган холос. Бироқ клуб веб-сайтида ҳалигача Гавига профиль очилмаган.

Нико Гонсалес (яримҳимоячи, 19 ёш)

«Депортиво» афсонаси Франк Гонсалеснинг ўғли ҳисобланади. Олдинроқ «Реал Мадрид» ҳам йигитчага даъво қилганди, лекин у «Барса»ни танлашга қарор қилди. Нико Ансу Фати, Эрик Гарсия, Такефусо Кубо билан бир жамоада узоқ вақт ўйнаган.

Гонсалесни Бускетснинг ўринбосари деб ҳам аташмоқда, иккала футболчида бўй борасида ҳам ўхшашлик мавжуд, иккаласи ҳам баланд бўйли, аммо ҳозирча у ҳужумга яқин зонада ҳаракат қилмоқда. Никода жорий мавсум ҳисобидан аллақачон иккита гол ва битта голли узатма мавжуд.

Қизиқ томони, Гонсалес ёшлигида футболга умуман боришни хоҳламаслигини тан олди: «Менинг дўстларим икки-уч ёшдан бошлаб тўп тепиб юрган. Мен биринчи марта олти ёки етти ёшимда машғулотларга кирганимни эслайман. Ҳатто, футболга бормаслик учун машинада йиғлаганман ҳам», - дейди Нико. Аммо охир-оқибат, у ажойиб дўстлар орттирди ва бугунги кунда «Барса»нинг асосий таркибига кириш учун жиддий курашмоқда.

Ферран Жужла (ҳужумчи, 22 ёш)

«Эспаньол» ёшлар сардори шу ёзда «Барса» сафига қўшилди. Дублда у 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Аммо Ферраннинг фаолиятидаги бурилиш нуқтаси Марадона кубогида «Бока Хуниорс»га қарши ўйинда содир бўлди: Жужла каталонияликларнинг ўйиндаги ягона голини киритди.

«Эльче» билан баҳсда Хави Жужлага ишонч билдирди. 22 ёшли ҳужумчи ўзига билдирилган барча ишончни оқлади ва гол уришнинг уддасидан чиқди. Ферран ҳужум марказида ва қанотларда фаол ўйнай олади. Бу эса ҳозирги «Барселона» даги энг муаммоли позициялар ҳисобланиб, жамоага Ферран сингари ёшлар ёрдами зарур.

Абде Эззальзули (ҳужумчи, 20 ёш)

Абде «Барса»нинг яна бир ёш ва иқтидорли футболчиларидан бири. Август охирида у «Хераклес»дан «кўк-анорранглилар» базасига келиб қўшилди.

Асосий таркибдаги биринчи голидан сўнг («Осасуна»га қарши) Хави вингерни «мўъжиза, сюрприз футболчи» деб атай бошлади. Абде аллақачон 6 марта қайдномага киритилди ва уларнинг 3 тасини асосий таркибда бошлади.

Юсуф Демир (ҳужумчи, 18 ёш)

Ёзда австриялик футболчи «Рапид»дан жамоага келиб қўшилди. Позиция жиҳатидан олганда у ўнг қанот ҳимоячиси. Мавқеи бўйича Мессининг ўрнини боса олади дея тахмин қилинган. У ҳатто, Леодан кейинги клубда дебютини амалга оширган энг ёш легионерга айланди. Юсуф «Барса» сафида ҳалигача гол ура олмаган бўлсада, 9 та ўйин ўтказишга улгурган.

Демир ижарага олинган футболчи ҳисобланади, аммо «Барселона» уни 10 миллион еврога сотиб олмоқчи эмас. Раҳбарият ёш футболчини қишдаёқ клубига қайтариб юборишини режалаштирган.

Ильяс Ахомаш (ҳужумчи, 17 ёш)

Ильяс Хавининг биринчи ўйинида майдонга тушган ёшлардан бири. 17 ёшли қанот ҳужумчиси «Барса Б» сафида битта ўйинда ажойиб ҳаракатлар амалга оширгани сабабли асосий таркибдан жой эгаллаган эди.

Серхи Бархуана қўл остида жамоа «Селта» билан дуранг ўйнаганда, Ахомаш дубл қайд этди, ўша пайтда «Барселона»га эндигина келган Хави футболчиларни кузатиб борарди.

Киритилди: 19.12.2021 17:14. Ўқилди: 5316 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.