Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Френки де Йонг статистика шинавандаси!

Barca Innovation Hub («Барселона»нинг спорт фанлари, таълими ва ўйинлар таҳлиллари маркази) бир неча ҳафта олдин 5 кунлик конференция ўтказди - Sports Tomorrow Congress 2021. Унда футбол тиббиёти, мураббийлик, физиотерапия ва ҳаттоки, овқатланиш тартиби, бизнес йўналишлари таҳлил қилинди. Тадбир ташаббускорлари - «Аякс»нинг таҳлилий бўлими раҳбари Воссе де Боде хоним ва ...Френки де Йонг. Умуман олганда, футболчилар ҳақида батафсил маълумот тўплаш масаласида Амстердам жамоаси олдига тушадигани йўқ. Де Боде раҳбарлигидаги бўлимнинг асосий мақсади - маълумотларни футбол даражасига таъсир кўрсатадиган қўлланмага айлантириш. Диққатга сазовор томони, «Аякс» бунда ишланмаларни сир сақламайди, аксинча, маълумотларни доимий равишда омма эътиборига ҳавола қилади. Қолаверса, клуб мураббийлари ва таҳлилчилари ўртасида аъло даражада алоқа ўрнатилган. Хусусан, кўплаб футболчилар ҳам таҳлилчилар билан статистик маълумотларни кўриб чиқишлари мумкин. Мана, Воссе де Боде ва «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг иштирокидаги биринчи оммавий мулоқот бунга яққол далил.

Де Боде: - Эсимда, «Аякс»­даги дебютингдан кейин айрим телетаҳлилчилар сенда маҳорат чакки эмаслиги, бироқ ҳеч қачон юқори савияли футболчи бўлолмаслигингни, бунда қувваттинг етишмаслигини айтишганди. Кейинчалик офисга келиб, спринтерликка дахлдор шахсий статистиканг қайдайлигига қизиққандинг. Ўшанда айнан нимани кўришни хоҳлагандинг?

Де Йонг: - Албатта, тезлигим етарли даражада эканлигига ишонч ҳосил қилишни ўйлаганман. «Аякс»да турли синовлар бор эди - 10 ёки 20 метрга югуриш, чаққонлик, сакраш, куч-қувватни ўлчаш... Ўйлайманки, буларнинг барчаси ёш футболчининг камол топишида катта ёрдам беради. Мисол учун, мен доимо бир йил олдинги натижаларимга қарайман. Шу тариқа кўрсаткичларим яхшиланаётгани ва таҳлилчилар ноҳақ эканликларига ишонч ҳосил қилишим мумкин.

Де Боде: - Демак, шахсий статистикага қараш ишонч бағишлайди, шундайми?

Де Йонг: - Ҳа. Ҳар ҳолда, «Сен етарли даражада тез ёки ақлли эмассан» қабилидаги хулосани эшитиб, кейин статистика бўйича жамоада энг яхшилар қаторида эканлигинг­ни кўрсанг, бу куч беради, албатта.

Де Боде: - Фаолиятинг давомида объектив маълумотлар ёрдами қанчалик сезилмоқда? Бу борада бирор марта таҳлилчилар гуруҳига ҳам мурожаат қилганмисан?

Де Йонг: - Ўйлайманки, маълумотларнинг фойдаси катта. Ўзимни жамоадошларим, рақиблар билан солиштиришда ҳамиша статистикага мурожаат қиламан. Маттейс де Лигт билан қандай рақобатлашганимиз ва ҳар бир тест кўрсаткичи бўйича яхшироқ натижа кўрсатишни хоҳлаганимиз эсимда. Бу жуда қизиқарли ва фойдали.

Де Боде: - Футболчи статистик маълумотларни тўплаб бориши керакми ёки барчаси таҳлил гуруҳида қолиши яхши?

Де Йонг: - Менимча, ҳаммаси клубдаги иш тизимига боғлиқ. Мисол учун, «Аякс»да турли ҳисоботлар тайёрлаб беришларини сўрардик. «Барселона»да эса сал бошқача. Нима бўлган тақдирда ҳам, имкон қадар кўпроқ маълумот олишни истайман ва бу масалада таҳлилчиларга тез-тез илтимос қилишим ҳам мумкин.

Де Боде: - Айнан қайси жиҳатлар статистикасига кўпроқ қизиқасан?

Де Йонг: - Тезлик, суръатни ошириш ва секинлашиш учун кетадиган вақт, шунингдек, узатмалар бўйича маълумотлар муҳим.

Де Боде: - Рақиблар ҳақидачи?

Де Йонг: - Баъзан ўйиндан олдин рақиблар кўрсаткичларига ҳам қизиқарман, лекин ўз ўйиним ҳақида кўпроқ билишни истайман, барибир.

Де Боде: - Нима, рақибнинг тезлиги, қандай ҳаракатланиши қизиқтирмайдими?

Де Йонг: - Кўпинча айнан менга қарши ўйнайдиган футболчининг статистикасига қараб, тўпни қандай ва қаерда узатишига эътибор қаратаман. Менимча, ҳам футболчилар, ҳам мураббийлар учун дейлик, рақибнинг қарши ҳужум бошлайдиган вакили ўйинини ўрганиш жуда муҳим.

Де Боде: - Футболчиларга қандай статистикани кўрсатиш ўринсиз?

Де Йонг: - Менимча, ҳар бир футболчи ўзи учун энг зарур жиҳатларни аниқлаштириб олиши керак. Ҳаммаси худди муайян дастурдаги каби - хоҳласанг, қарайсан, акс ҳолда, йўқ. Шахсан ўз мисолимда айтсам, аввало, кўрсаткичларимни менга қарши ўйнайдиган футболчиларники билан солиштириб кўраман. Шу аснода савияни оширишга интиламан, яна қайси йўналишда ўсишим зарурлигини билиб оламан.

Де Боде: - Статистик маълумотлар агентларга ҳам қўл келиши мумкинми? Дейлик, потенциал мижозни баҳолашда.

Де Йонг: - Албатта. Ҳозирда агентлар муайян футболчига «Бу йигит ўйин услуби бўйича Ла Лига клубига мос келади» қабилида таъриф беришади. Улар бунда кўпроқ айнан статистик маълумотларга таянишади. Умуман, футболчининг кўрсаткичларига қараб, унинг қандай услубга мойиллиги бў­йича маълум тушунча топиш имкони бор. Тўғри, футболчининг ички туйғусини ҳам унутмаслик керак, албатта.

Де Боде: - Оддий бир мисол: Кевин де Брюйне ўз қадрини кўрсатиш учун статистик маълумотлардан кенг фойдаланган. Ўзингни бошқалар билан солиштиришда кимдир билан маслаҳатлашасанми?

Де Йонг: - Ҳа. Эсимда, янги шартнома бўйича музокара олиб борилаётганида, шундай қилгандим. Сиз турли маълумотлардан фойдалансангиз, ўз ҳақингизда бировнинг фикри эмас, балки аниқ фактларни оласиз.

Де Боде: - Ҳозир «Барса» таҳлилчиларидан асосан қандай статистик маълумотларни сўраяпсан?

Де Йонг: - Ҳар доим ўйинлар ва машғулотлардан кейин турли маълумотларни оламан. Баъзида яхши шуғулланганимни ҳис қиламан, лекин маълумотларга қараб, нималарда янада аълороқ ҳаракатланиш мумкинлигини аниқлайман. Асосийси, маълумотлар ҳақиқий картинани кўришга ёрдам беради. Мисол учун, «Барса»да спринтерлик ва чаққонлик бўйича тестлар кам, лекин маълумотларга қараб, қайси йўналишда ишлаш кераклигини тушуниш мумкин.

Де Боде: - Ҳар қандай тактик кўрсаткичлар фойдалими?

Де Йонг: - Ҳа, айниқса, ҳужум учлигига узатмалар бўйича маълумот олиб туришим керак. Кўпинча шахсий статистикамни «Инстаграм»даги саҳифамга ҳам жойлаштираман, лекин бу аввало, ўзим учун керак.

Де Боде: - Хўш, таҳлилчилар сифатли маълумот етказиш учун нималарга эътибор қаратишлари керак?

Де Йонг: - Агар статистик маълумотларни ўзида жамлайдиган яхлит илова бўлса, ундан кенг фойдаланардим.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 20.12.2021 13:41. Ўқилди: 2691 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.