Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2015 йилги юлдузли “Барселона”ни эслаймиз: бу футболчилар ҳозир қаерда?

Каталониянинг “Барселона” клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидаёқ тарк этди. “Кўк-анорранглилар” гуруҳдан “Бавария”, “Бенфика” ва “Динамо К” билан жой олиб, 3 ўринни эгаллади ва Еропа лигаси мусобақасига тушиб кетди. Клуб ҳозирда қийин пайтларни бошидан ўтказмоқда. Каталония клуби 2015 йилда Чемпионлар Лигаси кубогини бешинчи марта қўлга киритди ва ушбу соврин клуб учун охиргиси бўлиб турибди. Ўшандан кейин клуб доимий равишда плей-офф босқичларида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этмоқда. Жорий мавсум эса ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмади. Шу сабаб “Stadion.uz” нашри “кўк-анорранглилар” ўша мавсумдаги ғалабасини, жамоада тўп тепган футболчилар ва улар ҳозирда қаерда эканлиги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилди. “Барселона” ўша йили ақл бовар қилмайдиган мавсум ўтказди. Клуб ўз тарихида иккинчи марта медал қўлга киритиш борасида треблни қайд этди ва Месси, Неймар ва Суарес триоси футбол тарихидаги энг яхшилари учлик деб аталди.

Месси, Неймар, Суарес триоси

2014/15 йилги мавсумда Лотин Америкаси қитъасининг уч футболчиси жами 122 та гол урди (+61 голли узатма).

Бироқ, маълум бўлишича, ўша мавсум “Барселона”нинг энг яхши даври эди. Мавсум тугаганидан кейин Хави, икки йилдан сўнг жамоа бош мураббийи Луис Энрике ва Неймар, яна бир йил ўтиб Андрес Иньеста, Ракитич, Суарес ва Месси ҳам жамоани тарк этди.

“Барселона”нинг 2015 йилги Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган таркиби

2015 йилда Берлинда бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида “Барселона” “Ювентус”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ракитич, Суарес ва Неймарнинг голларига “кекса синьора” Алваро Мората битта гол билан жавоб қайтарганди. Ҳал қилувчи баҳсда “Барселона” қуйидаги таркида ҳаракат қилган:

“Барселона” (2015): Тер Штеген - Альба, Маскерано, Пике, Алвес - Бускетс, Ракитич, Иньеста - Неймар, Суарес, Месси.

Захира: Браво, Адриано, Бартра, Матье, Рафиня, Хави, Педро.

 

Фаолиятини якунлаганлар:

Бу таркибдан профессионал фаолиятини якунлаган футболчилар Хави, Маскерано ва Матье фаолиятини якунлаган. Клубнинг афсонавий яримҳимоячиси Хави фаолиятини Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасида  якунлади. Кейинчалик эса ушбу клуб сафида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. Жорий йилнинг ноябрь ойидан эса Каталонияга қайтиб, парокандаликка учраган “Барса” бош мураббийлигини қабул қилди ва ҳозирда ўзининг собиқ клубида фаолият олиб бормоқда. Хавьер Маскерано ҳам ватанига қайтиб, Аргентина ёшлар терма жамоасида мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

Барселонада қолган:

Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан олти йил ўтиб, “Барселона”да ҳали ҳам олти нафар футболчи тўп тепмоқда: Серхио Бускетс, Хорди Альба, Жерард Пике, Дани Алвес ва Марк-Андре тер Штеген.

 

Бошқа клубда фаолиятни олиб бормоқда:

“Кўк-анорранглилар” афсоналари Андрéс Иньеста, ҳамон профессионал даражада ўйнашмоқда. Испаниялик футболчи ҳозирда Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасида фаолиятини олиб бормоқда.

Бир неча йил олдин жамоани тарк этган “Барселона” футболчилари

“Барселона”нинг келажаги дея айтилган Неймар Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтди. 2020 йилнинг бошида эса Луис Суарес бош мураббий Роналд Куман билан келиша олмай, Катаонияни тарк этиб, Мадриднинг “Атлетико” клуби билан шартнома имзолади. Ўтган ёзда эса бутун фаолияти давомида “Барселона”да ўйнаган Лео Месси молиявий сабабларга кўра, “кўк-анорранглилар” сафини тарк этди. Ҳозирда аргентиналик футболчи ҳам ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бошқалар: Адриано (“Эйпен” Бельгия), Клаудио Браво (“Реал Бетис”), Педро (“Лацио”), Марк Бартра (“Реал Бетис”), Рафинья (ПСЖ).

2017 йилда Луис Энрике «Барселона» бош мураббийлигидан кетган эди. Орадан бир йил ўтиб испаниялик мутахассис Испания терма жамоасини қабул қилиб олди ва ҳозир ҳам ўша ерда ишлайди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 22.12.2021 22:36. Ўқилди: 8589 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.