Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Асосий таркибга даъвогар “Барселона”нинг 5 нафар тарбияланувчиси

21-асрда “Барселона” Ла Масиадан келган кучли футболчилар билан кўплар совринларни қўлга киритди. Каталония клубининг ютуқлари уларнинг ёрдами билан амалга оширилди, десак муболаға бўлмайди.

Сўнгги йилларда “кўк-анорранглилар” академияси футболчи тарбиялашда бироз натижалари пасайиб кетди. Шу сабабдан бошқа клублардан ўйинчилар сотиб олмоқда.

Аммо, сўнгги пайтдаги “Барселона”даги иқтисодий инқироз уларни яна ўз академиясига эътибор қаратишга мажбур қилди. Уларнинг баъзилари аллақачон ўз мевасини беришни бошлаган бўлса, бошқалари асосий таркибдан жой олиш учун ҳаракат қилмоқда.

Шу сабаб, Каталония клубининг энг истиқболли беш нафар футболчиси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

Гави

Позицияси: яримҳимоячи
Ёши: 17 ёш

Гави Каталония клубининг асосий иқтидори ҳисобланади. У асосий клуб таркибда ўнлаб ўйинларда қатнашган. 17 ёшли футболчи ҳозирда жароҳат олган Педрининг ўрнини тўлдирмоқда.

Бош мураббий Хави ўз шогирдларига ишонади, чунки у Гавини кўп қиррали футболчи деб билади. Футболчи пас бериш орқали ўйнашни яхши кўради, қанот ҳужумида ҳам ўйнай олади, шунингдек, тўп билан ажойиб ишлай олади.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ҳам ёш бўлишига қарамай, Гавини таркибга киритди. 2021 йил октабр ойида у миллий терма жамоада ўйнаган энг ёш футболчига айланди.

Гавининг “Барселона Б” билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди, аммо у аллақачон асосий жамоа билан шартнома имзолашга тайёр.

 

Гонсалес Нико

 

Позицияси: яримҳимоячи
Ёш: 19 ёш

Нико Серхио Бускетснинг потенциал ўринбосари ҳисобланади. Испаниялик футболчи ҳимояда тўп билан яхши муомала қилишни билади, шунингдек, ажойиб пас ҳам беради, бу ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда муҳим.

19 ёшли футболчи майдонга Гави каби шов-шув билан келмади, лекин унинг ўйини мухлислар томонидан юқори эътироф этилиши аниқ. Агар, Нико худди шу йўналишда давом этса, у дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиши мумкин.

Эътиборлиси, Гонсалеснинг отаси “Депортиво” клуби афсонаси бўлган. 11 ёшида йигитча “Барселона” академиясига кўчиб ўтди ва у ердан босқичма-босқич катталар жамоасига ўтди.

Никонинг Каталония клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди, аммо у “Барса”дан янги шартнома олишига шубҳа йўқ.

 

Эззалзули Абде

Позицияси: вингер
Ёши: 20 ёшда

Абде Ла Масиа тарбияланувчиси эмас, лекин у ёш бўлса-да асосий жамоада ўзини намоён қила олди. Каталония клуби ёзда марокашликни “Геркулес”дан икки миллион евро эвазига сотиб олди.

Абденинг кучли томони шундаки, у тўпни моҳирлик билан ўзида сақлаб туришни уддалайди. 20 ёшли йигитнинг тезлигини ҳам айтиб ўтиш керак.

Қайд этиш жоизки, Хави уни бир неча бор ўйиннингг илк дақиқаларданоқ майдонга туширди. Шубҳасиз, бу Абдега бўлган ишонч ва унинг иқтидордан далолат беради. 

Эътиборлиси, Эззалзули январь ойида Африка Миллатлар Кубогида иштирок этадиган Марокаш терма жамоасига чақирув олди.

 

Иньяки Пенья

Позицияси: дарвозабон
Ёши: 22 ёш

Пенья — ёш ва истиқболли дарвозабон. 2018 йилдан бошлаб у асосий жамоа билан машғулотларда қатнашди, 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатига Испания терма жамоасига чақирув олди.

Иньяки дарвозабон бўлса-да, оёқлари билан ҳам яхши ўйнашни билади. Бу ҳозир ҳар қандай дарвозабон учун муҳим. Иқтидорли кипер узатмалар орқали жамоага тезкор ҳужум уюштириш имконини яратиб беради. Замонавий футболда бу муҳим компонент ҳисобланади.

Испаниялик футболчи “Барселона Б” билан шартнома имзолади, бироқ у асосий жамоанинг учинчи дарвозабони ҳисобланади. Агар каталонияликлар биринчи дарвозабонларни сотишга қарор қилса, яқин орада Пенья ўз имкониятини қўлга киритиши мумкин.

 

Алехандро Бальде

Позицияси: ҳимоячи
Ёши: 18 ёш

Бальде ҳимоянинг чап қанотида ўйнайди ва Жорди Альбанинг ўринбосари ҳисобланади. Алехандро юқори тезликка эга, ҳимояда ажойиб ўйнайди, майдонни яхши кўради, бу эса жамоага тўпни эгаллашга ва ўйинни назорат қилишга ёрдам беради.

Ҳозиргача Бальде “Барселона” жамоаси таркибида олтита ўйин ўтказди. Аммо, у жароҳати туфайли мавсум бошини ўтказиб юборди. Каталониялик мураббийлар штаби 18 ёшли футболчига кўпроқ ўйин амалиёти бериши мумкин, чунки клубда ушбу позицияда ўйнайдиган Альбада ёш билан боғлиқ муаммолар бор.

 

Киритилди: 25.12.2021 22:05. Ўқилди: 6757 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.